XII махсулдор горизонтдаги газ кондаги газ захирасининг асосий қисмини ташкил қилиб, кумтош,
алевралит ва гил қатламчаларининг алмашиниши билан ташкил топган.Горизонт 1160-1470 м чуқурликда
жойлашган. Майдон худудида XII горизонтнинг қалинлиги эса 16-27 м ни ташкил этади.
Хар ердаги бўлгани каби, горизонтни 100 м қалинликдаги ўтказмас гил қатлами ёпади. XII
горизонтнинг очик ғоваклиги 18-22%, самаралиси эса 12-18% гача ўзгаради, ўтказувчанлиги 125-578 м Д,
ўртача эса 348 м Д. Уюмнинг узунлиги 12,6 км, кенглиги 4,3 км, баландлиги 130 м.
XIII горизонт 1230-1450 м чуқрликда
жойлашиб, ўзаро қора-жигарранг ва қизгиш рангли қумтош,
гравелит гил хамда гохида мергерларнинг қатламланиши билан жойлашган.
Горизонт неаком-апт
ётқизиқида жойлашиб 302-351 м қалинликни ташкил қилади.
утказувчан қатламнинг бу горизонтда горизонтнинг умумий қалинлигини 45% ни ташкил этади.
Горизонтнинг юқори қисмида қумтошлар устунлик қилса, қуйи қисмида
эса гилли-алевралитларидан
ташкил топган. Горизонтнинг газга туйинган қисми юқори қисми хисобланади, ва умумий қалинлиги 80
м, самаралиси эса 30 м дан ошмайди. Коллекторларнинг очиқ ғоваклиги 16-24%, самаралиси 12-18%,
ўтказувчанлиги 24-938 м Д, ўртачаси 298 м Д.
Do'stlaringiz bilan baham: