Ўзбекистон республикаси нефтгазли вилоятлари. Бухоро хива нефтгазли вилояти таянч сузлар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana28.12.2022
Hajmi1.42 Mb.
#1011558
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН Республикаси НЕФТГАЗЛИ ВИЛОЯТЛАРИ 3-лекция.docx-1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НЕФТГАЗЛИ ВИЛОЯТЛАРИ. 
 БУХОРО - ХИВА НЕФТГАЗЛИ ВИЛОЯТИ 
 
ТАЯНЧ СУЗЛАР: 
 кутарилма, ботикликлар, тузилма, стариграфия, мезозой, ёткизиклар,тахлам, палеоген 
 
Бухоро-Хива нефтгазли вилояти жануби-гарбий ва Ғарбий Узбекис-тоннинг текисликларидан иборат 
булган худудларда жойлашган. Бу вилоят шимолдан Марказий Кизилкум кутарилмаси, шимоли-
шаркдан Туркистон ва Зарафшон тог тизмаларининг булаклари билан чегараланган. Вилоятнинг жануби-
гарбий чегараси Туркманистон ва Узбекистон Республикалари орасидан утган давлат чегараси билан 
тугайди. Бухоро-Хива нефтгазли вилояти нефтгаз геологик районлаштириш жихатидан йирик Амударё 
нефтгазли хавзасининг шимоли-шаркий кисмини ташкил килади. Бу вилоят худудида махсулдорлик 
курсаткичига эга булган катлам-лар асосан юра ва бур даври ёткизикларидан иборатдир. 
 
Вилоятнинг ўрганилганлик тарихи. 
Гарбий Узбекистон худудининг геологик ва географик тарихини урганишда бир нечта олимлар 
тадкикот ишларини олиб борганлар. Жумладан: биринчи булиб, вилоятнинг геологияси ва географияси 
хакидаги маълумотларни рус олими Н.П.Барбот-де-Марни (1847й) берган. Кейинча-лик эса 
Н.А.Северцев, Н.Г.Борщов (1860), И.В.Мушкетов ва Г.Д.Романов (1886й), В.А.Обручев (1898й), 
Д.В.Мышенков (1870), А.Д.Архангельский (1914) каби бир катор геолог олимлар тадкикотлар олиб 
борганлар. Вилоятда 1920 йилгача чулли районларда асосан гидрогеолог тадкикот ишла-ри утказилган. 
Баъзи холларда эса вилоятнинг стратиграфияси ва тектони-каси хам урганилган.
1929 йилдан 1934 йилгача Бухоро районининг марказий чулли кисмларида (Шатов 1931-1932й) ва 
Питняк районида (Ковалевский 1929, Смолко 1932й) нефт излаш ишлари бошланган. Бу излов ишлари 
натижа-сида бир катор майдонларнинг йирик масштабдаги хариталари тузилган. С.А.Ковалевский 
(1929й), А.И.Смолколар (1932й) Питняк районида ер юзасига чикиб турган углеводород газларининг 
мавжудлигини аниклашган. Караиз ва Жанубий Зирабулок-Зиявутдин тог ён багирларидан хамда
Сукайти районидаги (Н.А.Билолов, Г.С.Чикрызов ва И.В.Шабаров) мезазой даврига оид чукиндилардан 


битуминозлар 
(нефт 
махсулоти) 
сизиб 
чиккан-лиги 
аникланилган. 
1928-1930 
йилларда 
(А.Н.Чистяков,1928,1930 й. томо-нидан) Газлида ер юзасига битум, олтингугурт ва газ пукфакчалари 
чикаёт-ган жойлар аникланган.
Илк бор нефт ер юзасига сизиб чикаётганлик аломати Шурасон структурасида В.А.Обручев 
томонидан аникланган. 1929-1934 йиллар мо-байнида излов ишлари олиб борилган. 1935 йилдан бошлаб, 
Бухоро-Хива нефтгазли вилоятида нефтли структуралардан ва баъзи катламлардан нефт олиш максадида 
чукур излов кудуклари бургуланиб, кидирув ишлари олиб борилган. Уша йилда Пролетаробод-
Ходжикаб, Караиз ва Кунгуртау май-донларида чукинди копламасининг барча киркимларини бургулаш 
кудук-лари оркали бургуланиб, кам нефт ва газ окими мавжудлиги аникланилган. Вилоятда 1950 йилдан 
бошлаб кенг режада излов-кидирув ишлари олиб борилган. Излов – кидирув ишлари натижасида йирик 
Газли, Шуртан, Помук, Кандим ва Кукдумалок каби нефтгазли конлар очилган. Бундай конларни излаш-
кидиришда узларининг беминнат мехнатларини сарфлаган. Узбекистон Республикасининг геолог ва 
геофизик мутахасисларига куйида-ги олимлар киради: Акрамходжаев О.М., Л.Г.Жуковский, Ю.В.Каеш. 
И.В. Петров, О.А.Рыжков А.Г.Ибрагимов, А.Р.Ходжаев, Ю.А.Грищенко, Т.И. Убайходжаев, 
Н.Х.Алиходжаев, Э.Ю.Бегметов ва бошкалар. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling