Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ у к м
Судланувчи Мадатова Дилором Абдурахмоновна (Madatova Dilorom Abduraxmonovna)
Download 285.7 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ У К М
12. Судланувчи Мадатова Дилором Абдурахмоновна (Madatova Dilorom Abduraxmonovna) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин Унга;
Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига биноан Мадатова Дилором Абдурахмоновнага тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил 1 (бир) йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳ ақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади исобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси Кармана туман ИИБ жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаган жойларда ўтаттирилсин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ муддати жазони ўташ учун юборилган жойда ишлаган ва унинг иш ҳақидан ушлаб қолинган давр мобайнидаги кундан бошлаб ҳисоблансин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ижроси Кармана туман ИИБ жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин. Судланувчи Д.Мадатовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси талаби, яъни тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилсин. Мадатова Дилором Абдурахмоновнага нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси бекор қилинсин ҳамда “гаров” эҳтиёт чораси сифатида Навоий вилоят прокуратурасининг “Микрокредит Банк” АТБ Навоий вилоят депозит ҳисоб рақамига қўйилган 6.000.000 (олти миллион) сўм пул гаровга қўювчи Мадатова Дилором Абдурахмоновнага қайтарилсин. Download 285.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling