Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м
Download 130.11 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мадартов Бахром Кувандикович
- А Н И Қ Л А Д И
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ У К М 2023 йил апрель ойининг 27 куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Б.И.Рахимов, судья ёрдамчиси А.Тўймуродов, тарафлардан давлат айбловчиси Шайхонтоҳур туман прокурорининг катта ёрдамчиси М.Бердиқиличева, судланувчи Б.Мадартов, унинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳимоячи – “KENJAYEV I ADVOKATI” адвокатлик бюроси адвокати А.Кенжаевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбланувчи: Мадартов Бахром Кувандикович -28.04.1983 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Самарқанд Давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали директори лавозимида ишлаган, Юнусобод тумани, Марказ-5 даҳаси, 35-уй, 29-хонадонда яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан 1-1003-2203/220-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Мадартов Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Самарқанд Давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали директори лавозимида ишлаб келиб, фуқаро Ш.Холиқовни филиалга марказ директори лавозимига ишга қабул қилиш, «Четдан келтирилган сутдор эчкиларни ўсиш, ривожланиш ва гўшт маҳсулдорлигини илмий асослаш» мавзусидаги илмий ишини филиал илмий кенгашига киритиб, уни ёқлашда ёрдам бериш ва филиалдаги мавжуд ошхона фаолиятини юритишни унга топшириш эвазига 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилиб, 17.02.2023 йилда 10.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган, Б.Мадартов унга эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлигини билдириб, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлаб, судда унинг айбига иқрорлик келишувни тузишда процессуал ҳуқуқлари таъминланганини, ЖПКнинг 586 1 -моддасида кўрсатилган талаблар бажарилганини, келишув у томонидан ихтиёрий равишда тузилганини, у келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунганини, унинг оқибатларини англаб етганини, тузилган келишувни қўллаб- қувватлашини айтиб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Б.Мадартов тўлиқ иқрор бўлса-да, унинг айби қуйидаги далиллар, яъни: Ҳужжат имзоланган: Рахимов Бобир Истамович, 27.04.2023 1-1003-2303/220 2 гувоҳларнинг кўрсатувлари, Ш.Холиқовнинг аризаси, тушунтириш хатлари, тадбирда ишлатиш учун ажратилган пул маблағларига кимёвий ишлов бериш, овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш, аризани текшириш, автомашинани кўздан кечириш, шахсни кўздан кечириш баённомалари, аудио ёзувларни эшитиш ва стенограммасини тузиш баённомаси, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, сўроқ қилиш ва юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда иш материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини тўлиқ топади. Суд, судланувчи Б.Мадартовни жиноий ҳаракатларига юридик баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.09.1999 йилдаги Download 130.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling