Ўзбекистон республикаси номидан ҳ у к м


Download 130.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi130.11 Kb.
#1471978
1   2   3
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Мадартов Бахром Кувандиковичнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги
келишуви тасдиқлансин. 
Мадартов Бахром Кувандикович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
210-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбдор деб топилсин.
Мадартов Бахром Кувандиковичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
210-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан Мадартов
Бахром Кувандикович 2 (икки) йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни
корхона, ташкилот, муассасаларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик
лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилсин. 
Б.Мадартовга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси умумий
тартибли колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2023 йил 17 февралдан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Мадартовга нисбатан тайинланган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси аслича қолдирилсин. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш жазоси алоҳида ижро этилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган:
- бинт намунаси, махсус кукун намунаси, махсус қалам намунаси,
суртмалар намуналари, резина қўлқоплар йўқ қилинсин;
Ҳужжат имзоланган: Рахимов Бобир Истамович, 27.04.2023
1-1003-2303/220


4
- “CD” дискни жиноят ишида сақлансин; 
- 100 АҚШ доллари Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармасига
қайтарилганлиги инобатга олинсин. 
Манфаатдор тарафларга судланувчидан етказилган моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилсин. 
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протести ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан 20 сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида берилиши мумкин.
Раислик қилувчи судья: Б.И.Рахимов
Нусхаси аслига тўғри
Маъсул судья: Рахимов Бобир Истамович
Ҳужжат имзоланган: Рахимов Бобир Истамович, 27.04.2023
1-1003-2303/220

Download 130.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling