Ўзбекистон республикаси номидан ҳал қилув қарори


Download 158.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana05.05.2023
Hajmi158.46 Kb.
#1429397
  1   2   3
Bog'liq
Ҳал қилув қарори тўлиқ қаноатлантириш 8



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 17 апрель куни Бухоро туманлараро маъмурий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида, шу суднинг судьяси И.И.Холовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.И.Саломовнинг котиблигида, Бухоро шаҳар
прокурори ёрдамчиси А.Исабаев, аризачи“SAYOHATCHI” оилавий
корхонасининг вакили-адвокат С.Бозоров, тарафлардан жавобгар Бухоро туман
Давлат солиқ инспекцияси вакиллари Ж.Тўхтаев ва Ю.Яҳёев ҳамда Бухоро
вилоят Давлт солиқ бошқармаси вакили М.Султоновнинг иштирокида, аризачи
“SAYOHATCHI” оилавий корхонасининг жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясига
нисбатан
инспекциянинг
2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр
солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини
кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил
2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”
20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний
деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган 5-2001-2304/246-сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
 
А Н И Қ Л А Д И :
Аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасисудга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарБухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан
инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда
2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”
20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний
деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонаси вакили
С.Бозоров берган тушунтиришида, аризани қаноатлантиришни ва жавобгар
Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил
23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб
чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорини
чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиб, ушбу
қарорларни ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси
вакили Ж.Тўхтаев берган тушунтиришида, аризачи “SAYOHATCHI” оилавий
корхонаси томонидан асоссиз судга ариза тақдим қилиниб, Бухоро туман
Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил


23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб
чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни
кўриб
чиқиш
натижаси
бўйича”
20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний
деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлигини, Бухоро
туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган ҳар иккала қарор
ҳозирги кунда қонуний кучида эканлигини, юқоридагиларни инобатга олиб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси
вакили Ю.Яҳёев, Ж.Тўхтаевнинг суд мажлиси давомида берган
тушунтиришларини тасдиқлаб, шунга ўхшаш тушунтириш берди.
Суд мажлисида Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармаси вакили
М.Султонов берган тушунтиришида, аризачи “SAYOHATCHI” оилавий
корхонасининг аризаси билан танишганлигини, аризачи, Бухоро туман Давлат
солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил
23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб
чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорини
чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиб, ушбу
қарорларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлигини, Бухоро туман Давлат
солиқ инспекцияси томонидан ҳар иккала қарорни қабул қилишда солиқ
қонунчилигининг тартиб-таомиллари бузилганлигини, ҳозирги кунда қарорлар
қонуний кучида бўлса-да, уларни қонуний деб бўлмаслигини, аризачининг
шикоятига асосан Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан
инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори, Бухоро
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 3 март кунидаги 22023 сонли
қарори билан кўриб чиқилиб, аризачининг шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилганлигини, юқоридагиларни инобатга олиб, аризачининг аризасини
қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
прокурорнинг аризани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини эшитиб, иш
ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 14-моддасида, суд маъмурий
ишни кўриб чиқишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши
шартлиги, шу Кодекс 67-моддасининг 1-қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги, шу Кодекс 73-моддасининг 1-қисмида, суд далилларга
ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд муҳокамасида қонунга амал
қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончига кўра баҳо бериши лозимлиги белгиланган.


Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 5 ноябрь куни фуқаро
Боймуродова Дилшода “tekshiruv.soliq.uz” сайти орқали 181071-сонли
мурожаат йўллаб, унда Бухоро тумани, “Работак” МФЙ, “Ғиждувон” кўчасида
жойлашган “SAYOHATCHI” номли умумий овқатланиш шахобчасида сотувчи
томонидан унга харид қилинган товарлар учун назорат касса машинасидан
харид чеки берилмаганлигини маълум қилган.
2022 йил 9 ноябрда Бухоро туманида жойлашган “SAYOHATCHI”
оилавий корхонасида ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви бўйича тузилган
дастур, Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Аҳмедов
томонидан тасдиқланган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил
10 ноябрдаги 00228-хс-сонли буйруғига асосан “SAYOHATCHI” оилавий
корхонасида сайёр солиқ текшируви ўтказиш белгиланган.
Мазкур буйруқ билан Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси сайёр
солиқ текширувлари шўъбаси шўъба бошлиғи Яҳёев Юсуфжон Юнусович ва
сайёр солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори Тухтаев Жамшид
Баротович сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун 2022 йил 10 ноябрдан бошлаб
5 иш кунига хизмат сафарига юборилган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари
шўъбаси шўъба бошлиғи Ю.Яҳёевнинг 2022 йил 18 ноябрдаги
билдиришномасига асосан, “Назорат хариди” тадбирини ўтказиш учун
харидорга харид пули ажратиш сўралган.
2022 йил 10 ноябрда сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилиб,
ДСИдан шу куни 17 рақами билан рўйхатга олинган ва шу куни ушбу
далолатнома нусхаси оилавий корхона раҳбари З.Шариповга топширилган.
Аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасига Бухоро туман Давлат
солиқ инспекцияси томонидан корхонада ўтказилган сайёр солиқ текширувлари
материалларини кўриб чиқиш, 2022 йил 23 ноябрь куни соат 10:00да Бухоро
туман Давлат солиқ инспекциясида бўлиши тўғрисида 2022 йил 17 ноябрдаги
20/5-10910-сонли чақирув хати шахсий кабинет орқали юборилган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил
23 ноябрда, “SAYOHATCHI” оилавий корхонасида ўтказилган сайёр солиқ
текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси расмийлаштирилган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи
“SAYOHATCHI” оилавий корхонасида сайёр солиқ текширувида аниқланган
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш
натижалари бўйича 2022 йил 23 ноябрь куни “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор қабул
қилинган.
Ушбу қарор Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
С.Ахмедов томонидан 2022 йил 23 ноябрда тасдиқланган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2022 йил
2 декабрь куни “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”
20/5-11541 сонли қарор (иккинчи қарор) қабул қилинган.
Аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасининг 2023 йил


2 мартдаги Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси орқали йўллаган
шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича 2023 йил 3 март куни Бухоро
вилоят ДСБнинг 22023-сонли қарори қабул қилинган.
Ушбу қарорга асосан Бухоро шаҳар ДСИнинг 2022 йил 23 ноябрдаги
кунидаги“Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб
чиқиш тўғрисида”ги қарориўзгаришсиз ва аризачининг шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Айни вақтда, аризачи “SAYOHATCHI”оилавий корхонаси жавобгар
Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг “Сайёр
солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича” 2022 йил 23 ноябрдаги
“Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш
тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб
чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ
ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб
топишни сўрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Солик кодексининг 139-моддасида, солиқ
тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш
соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги
қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш
сайёр солиқ текшируви ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 157-моддасида, солиқ
органларининг мансабдор шахслари томонидан ушбу Кодексда белгиланган
талабларга риоя этмаслик юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан
солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинлиги, солиқ
текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-таомилининг муҳим
шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ
органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка
тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини
бекор қилиш учун асос бўлади. Бундай муҳим шартлар жумласига ўзига
нисбатан солиқ текшируви ўтказилган шахснинг солиқ текшируви
материалларини кўриб чиқиш жараёнида шахсан ва (ёки) ўз вакили орқали
иштирок этиш имкониятини таъминлаш ҳамда солиқ тўловчининг
тушунтиришлар бериш имконини таъминлаш кириши қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021
йил 7 январдаги “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд бўлган солиқ
тўловчиларни (Солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил
этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларига кўра сайёр солиқ
текширувини ўтказиш тартиби белгиланган.
Бироқ, солиқ органи томонидан юқоридаги қонун талабларига бир нечта
ҳолатларда риоя қилинмаганлиги аниқланди.
Жумладан, Низомнинг 83-бандида назорат харидини ўтказишда нақд
пул маблағлари ва банк пластик карталаридаги маблағлардан ҳам фойдаланиш
мумкинлиги, назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул


маблағлари Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ
органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши, сайёр солиқ текширувини
ўтказувчи мансабдор шахс назорат харидини ўтказиш учун нақд пул
маблағларини тегишли солиқ органи кассасидан олиши, нақд пул маблағларини
сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг
қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим
касса ордерига илова қилиниши, мазкур варақ нусхаси сайёр солиқ
текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилиши белгиланган.
Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари
шўъбаси шўъба бошлиғи Ю.Яҳёевнинг 2022 йил 18 ноябрдаги
билдиришномасига асосан, “Назорат хариди” тадбирини ўтказиш учун
харидорга харид пули ажратиш сўралган ва ушбу кунда олинган харид пули,
2022 йил 10 ноябрда ўтказилган сайёр солиқ текширувида ишлатилган.
Суд мажлиси давомида жавобгар вакилларидан, нақд пул маблағларини
сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг
қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим
касса ордерига илова қилинганлигини ва мазкур варақ нусхаси сайёр солиқ
текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар сўралганда, ушбу ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Демак, ушбу ҳолат “SAYOHATCHI” оилавий корхонасида Бухоро туман
Давлат солиқ инспекцияси инспекторлари томонидан Низомнинг 83-банди
талаблари бузилган ҳолда сайёр солиқ текшируви ўтказилганлиги тасдиқлайди.
Бундан ташқари, Низомнинг 16-бандида солиқ текширувлари давомида
холислар камида икки нафар киши миқдорида жалб этилиши, улар ишнинг
натижасидан манфаатдор бўлмаган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахслар
холислар сифатида жалб этилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Корхонада ўтказилган сайёр солиқ текширувчи давомида 2022 йил 10
ноябрда сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилиб, ушбу далолатнома шу
куни ДСИдан 17 рақам билан рўйхатга олинган.
Мазкур далолатномада холис сифатида Д.Боймуродова қатнашганлиги
кўрсатилган.
Бироқ, тарафларнинг суд мажлиси давомида берган тушунтиришларида,
сайёр солиқ текшируви давомида Д.Боймуродова холис сифатида
қатмашмаганлиги ва далолатномани текшириш ўтказилганидан сўнг
имзолаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатда, Бухоро туманидаги “SAYOHATCHI” оилавий
корхонасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви давомида Низомнинг
16-банди талаблари бузилган ҳолда далолатнома тузилганлигини кўриш
мумкин.
Бундан ташқари, Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан
Бухоро туманидаги “SAYOHATCHI” оилавий корхонасида ўтказилган сайёр
солиқ текшируви якуни бўйича 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат
солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги ва 2022 йил 2
декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”


20/5-11541 сонли қарорлар қабул қилинган.
Ушбу ҳолатга суд мажлиси давомида тарафларнинг тушунтиришлари
орқали аниқлик кириш имкони бўлмаганлиги сабабли, юқоридаги қарорларнинг
бугунги кунда қонуний кучида ёки қонуний кучида эмаслиги бўйича маълумот
берилиши сўралиб, Бухоро туман ДСИга 2023 йил 6 апрелда 246/1 рақамли
сўров хати юборилди.
Бухоро туман ДСИ бошлиғининг 2023 йил 10 апрелдаги
20/5-04810-сонли хати орқали, Бухоро туман ДСИ бошлиғининг мазкур иш
бўйича 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг
сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар
материалларини
кўриб
чиқиш
тўғрисида”ги
ва
2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари
бўйича” қарорлари бугунги кунда қонуний кучга эга эканлиги маълум
қилинган.
Демак, айнан бир ҳолат бўйича (сайёр солиқ текшируви якуни бўйича)
икки хил мазмундаги қарорлар қабул қилинган.
Шунингдек, суд мажлиси давомида, тарафларнинг берган
тушунтиришларидан айнан 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор қонун
талабларига мос шаклда қабул қилинмаганлиги аниқланди.
Яъни, мазкур қарор Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Ахмедов томонидан
2022 йил 23 ноябрда тасдиқланган бўлса-да, қарор ким томонидан
чиқарилганлиги кўрсатилмаган, яъни қарор тўлиқ шаклда мавжуд эмас.
Суд мажлиси давоми ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида раислик
қилувчи томонидан берилган саволга, жавобгар вакиллари,
2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр
солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини
кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор айнан Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Ахмедов
томонидан тузилганлиги билдирилди.
Зеро, Қонун талабига кўра ДСИ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган
қарорлар унинг ўринбосари ёки бошқа ходим томонидан тузилиши лозим.
Қонун талабига кўра, ҳар қандай мансабдор шахс ўзи чиқарган (тузган
ёки қабул қилган) қарорини ўзи тасдиқлаш ваколатига эга эмас. Бу каби
ҳолатлар Қонун талабига зид ҳисобланади.
Бундан ташқари, суд томонидан мазкур иш бўйича икки хил мазмундаги
қарорлар қабул қилиниши ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида, иш
ҳужжатлари ўрганилганда, 2022 йил 9 ноябрда Бухоро туманида жойлашган
“SAYOHATCHI” оилавий корхонасида ўтказиладиган сайёр солиқ текшируви
бўйича тузилган дастурнинг 9-бандига кўра, корхонада Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Айрим
турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-
босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сонли
Қарорига риоя этилишини текшириш белгиланганлиги аниқланди.
Иш бўйича Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Ахмедовнинг 2022 йил
2 декабрдаги электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган “Сайёр солиқ


текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” чиқарилган
20/5-11541 сонли қарорида, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 227
1
-
моддасида кўрсатилган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар,
импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари
орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари бузилганлиги сабабли
жарима қўллаш қисми киритилмаган.
Шу сабабли, аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасига нисбатан
ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича жарима қўллаш мақсадида, олдинги сана
билан Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Ахмедов томонидан тасдиқланган
ноқонуний тартибда тузилган,2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат
солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарор
чиқарилган.
Ушбу қарор билан аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 227
1
-моддасида
кўрсатилган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт
қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали
мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари бузилганлиги кўрсатилиб,
корхонага реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф
тушум миқдорида жарима қўлланилган.
Ушбу ҳолатда ва айнан битта текшириш якуни бўйича икки хил
мазмундаги қарорлар қабул қилинганлиги сабабли, Бухоро туман ДСИ бошлиғи
С.Ахмедовни 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорни
қонуний деб бўлмайди.
Бундан ташқари, иш бўйича Бухоро туман ДСИ бошлиғи
С.Ахмедовнинг 2022 йил 2 декабрдаги электрон рақамли имзоси билан
тасдиқланган “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”
20/5-11541 сонли қарор мавжуд.
Ушбу қарор қонун талабларига амал қилган ҳолда қабул қилинган
бўлса-да, айни вақтда ушбу қарорни ҳам ҳақиқий деб бўлмайди.
Чунки, мазкур қарор Бухоро туманидаги “SAYOHATCHI” оилавий
корхонасида ўтказилган сайёр солиқ текшируви якунлари бўйича қабул
қилинган бўлиб, ушбу текширувни ўтказишда масъул солиқ ходимлари
томонидан текшириш тартиб-таомиллари бузилган.
Яъни, Бухоро туманидаги “SAYOHATCHI” оилавий корхонасида
2022 йил 10 ноябрда текшируш ўтказилган бўлиб, иш ҳужжатларида ушбу
текшириш давомида ўтказилган назорат хариди тадбири учун ишлатилган пул
2022 йил 18 ноябрда ДСИ кассасида олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд.
Аниқроқ қилиб айтганда, “SAYOHATCHI” оилавий корхонасида
ноқонуний тартибда ўтказилган сайёр солиқ текшируви ҳужжатларини
қонунийлаштириш мақсадида, Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси сайёр
солиқ текширувлари шўъбаси шўъба бошлиғи Яҳёев Юсуфжон Юнусович


томонидан ушбу ҳужжат тайёрланган.
Бундай ҳолатда, Бухоро туман ДСИ бошлиғи С.Ахмедовнинг
2022 йил 2 декабрдаги электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган “Сайёр
солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорини ҳам
қонуний деб бўлмайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 13-моддасида, солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-
қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилиши
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси 157-моддасининг
5-қисмида солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартиб-таомилининг
бошқача бузилишлари ҳам, агар бундай қоидабузарликлар солиқ органи
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ғайриқонуний қарор қабул қилишга
олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлса, юқори турувчи солиқ органи ёки
суд томонидан солиқ органининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлиши
мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтК 189-моддасининг 2-қисмига
мувофиқ суд, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органининг, мансабдор шахсларнинг қарори ёки унинг айрим қисимлари ёхуд
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда
аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас,
ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳолатлари ва қонун талабларига
мувофиқ, жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан
аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонасига нисбатан сайёр солиқ
текшируви ўтказиш жараёнида амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб-
таомилларга риоя қилинмаганлигини, Бухоро туман ДСИнинг айни бир ҳолат
бўйича икки хил мазмундаги қарорлари билан аризачи “SAYOHATCHI”
оилавий корхонасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб,
аризачининг жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан
инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ
инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори ҳамда
2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича”
20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний
деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
асосли деган хулосага келиб, аризани қаноатлантириб, жавобгар Бухоро туман
Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги
“Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш
тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб
чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорини чиқариш билан боғлиқ
ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб


топишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 115-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ҳал қилув қарори ўз фойдасига
чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни,
гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу
бошқа тараф ҳисобидан қопланиши, аризачи тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
Суд аризачининг “SAYOHATCHI” оилавий корхонасининг жавобгар
Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг
2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр
солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини
кўриб чиқиш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ
текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни
кўриб
чиқиш
натижаси
бўйича”
20/5-11541 сонли қарорларини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни
ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилганлиги ҳамда
аризачи томонидан дастлаб судга ариза топширишда ихтиёрий тўланган
1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари тўланганлигини
инобатга олиб, 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларини
жавобгар Бухоро туман ДСИдан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонунига кўра,
давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг
ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларидан қилинган
шикоятлардан давлат божи ундириш белгиланган, ушбу қонун талабига кўра,
тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолияти юзасидан судга ариза
топширишда давлат божидан озод эканлигини, солиқ органи ҳам давлат
божидан озод эканлигини инобатга олиб, аризачининг жавобгар Бухоро туман
Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги
“Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш
тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида
аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб
чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб
топиш талаблари бўйича жавобгардан давлат божини ундирмасликни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 14, 115, 154-158-моддалари ва 189-моддасининг
2-қисмига асосан суд,

Download 158.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling