Ўзбекистон республикаси номидан ҳал қилув қарори
Download 158.46 Kb. Pdf ko'rish
|
Ҳал қилув қарори тўлиқ қаноатлантириш 8
Қ А Р О Р Қ И Л Д И :
Аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонаси вакили С.Бозоровнинг,жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясига нисбатан инспекциянинг 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорларини чиқариш билан боғлиқ ҳаракатларни ғайриқонуний деб топиб, ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича” 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорларини чиқаришда ифодаланган хатти-ҳаракати қонунга хилоф деб топилсин. Жавобгар Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича” 2022 йил 23 ноябрдаги “Бухоро туман Давлат солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги ҳамда 2022 йил 2 декабрдаги “Сайёр солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича” 20/5-11541 сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилсин. Иш бўйича 1.500.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари, жавобгар Бухоро туман ДСИдан аризачи “SAYOHATCHI” оилавий корхонаси фойдасига ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар, ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида Бухоро вилоят маъмурий судига шу суд орқали ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан кассация тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин эмас. Download 158.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling