Ўзбекистон Республикаси номидан


Download 111.22 Kb.
Pdf ko'rish
Sana30.04.2023
Hajmi111.22 Kb.
#1406979


Ўзбекистон Республикаси номидан 
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 
2023 йил март ойининг 13 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари 
бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья 
Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг 
котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар XXXнинг жавобгар XXXга 
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-
1101-2202/8360-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И : 
Даъвогар XXX судга жавобгар XXXга нисбатан никоҳдан ажратиш 
ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган 
кўрсатмаларида даъво аризани қувватлаб, жавобгар XXX билан 05.09.2022 
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги 
турмушларидан фарзандлари йўқлигини, никоҳлари узоқ муддатга 
бормаганлигини, 2022 йил ноябр ойидан бирга яшамасликларини, эр-
хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилганлигини ва умумий рўзғор 
юритмасликларини, жавобгар билан никоҳга киргунга қадар бошқа шахсдан
ҳомиладор бўлганлигини, боланинг биологик отаси у билан турмуш қурмоқчи 
эканлигини, бироқ уйидагилари қарши эканлигини, келгусида жавобгар билан 
бирга бир оила бўлиб яшаб кета олмаслигини кўрсатиб, суддан даъво 
аризасини қаноатлантиришни, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳларидан 
ажратишни сўради.
Жавобгар XXX даъво аризасини тан олиб, ўз кўрсатмаларида даъвогар 
билан 05.09.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, 
биргаликдаги турмушларидан фарзандлари йўқлигини, даъвогарни барча 
кўрсатмаларини қувватлашини кўрсатиб, суддан даъво аризасини 
қаноатлантиришни, ўрталаридаги никоҳларидан ажратишни сўради.
Суд тарафларнинг баёнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва 
тақдим этилган далилларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. 
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар XXX ва XXXлар 05.09.2022 
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Биргаликдаги 
турмушларидан фарзандлари йўқ. Ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 
2022 йил ноябр ойидан бирга эр-хотин бўлиб яшашмайди ва умумий рўзғор 
юритишмайди.
Даъвогар келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшаб кета 
олмасликларини асос қилиб, судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат 
этган. 
Жавобгар ҳам оилаларини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, 
даъвогарнинг талабини қаноатлантиришга эътирози йўқлигини билдирган. 
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд 
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолиши имконияти 
қолмаган ҳоллардагина уларнинг никоҳларини бекор қилади. 


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги 
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни 
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги №6-сонли қарорининг 15-бандига мувофиқ, 
Судларга тушунтирилсинки, Оила кодекси 1-моддасининг иккинчи қисми 
талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани 
сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида 
оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, 
никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари, 
вақтинчалик келишмовчилик ва бошқалар) аниқланганда, суд ҳар иккала 
тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан 
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ва Оила 
кодекси 40-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун 
олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Қарорнинг 16-банди 1-қисмига асосан, 
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги 
талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила 
батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги 
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси). 
Суд қайд этилган қонун нормаси ва раҳбарий кўрсатма талабларидан 
келиб чиқиб, тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 
ўзининг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан уларга 3 (уч) ой яраштирув 
муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафлар 
оилавий муносабатларини тиклашга ҳаракат қилишмаган.
Суд, аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, томонлар ўртасидаги никоҳ 
расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага 
келади. 
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг бир оила бўлиб
2022 йил ноябр ойидан буён бирга яшамасликларини, ўрталаридаги эр-
хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга 
қадар уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий натижа 
бермаганлигини ҳам инобатга олади. 
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,44-
моддадари талабига амал қилиб, суд тарафларнинг никоҳларини бекор 
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан, суд 
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан 
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг 
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири 
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-
хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири 
тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. 
Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, 
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни ва унинг 
иловаси бўлган Давлат божи ставкаларининг 5-қисми, “б”-банди, 2-хатбошиси 
талабига мувофиқ, никоҳни бекор қилишни расмийлаштиришда ундирилиши 
лозим бўлган давлат божи тўловларини жавобгар XXXдан никоҳни бекор 


қилишни расмийлаштириш вақтида белгиланган базавий ҳисоблаш 
миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида ундиришни, даъвогар XXXни эса 
давлат божи тўловидан озод қилишни лозим топади. 
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 
41, 44, 45-моддалари, Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253 
моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ : 
Даъвогар XXXнинг жавобгар XXXга нисбатан никоҳдан ажратиш 
ҳақидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. 
Тарафлар XXX ва XXXлар Тошкент вилояти Зангиота тумани ФҲДЁ 
бўлимида 2022 йил 5 сентябр куни 2-1102-21-00859-сон билан рўйхатга 
олинган никоҳларидан ажратилсинлар. 
Жавобгар XXX дан давлат фойдасига никоҳни бекор қилинганлигини 
расмийлаштириш кунида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш 
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. 
Даъвогар XXX давлат божи тўловидан озод қилинсин. 
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир 
ой ичида Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция 
инстанцияси судининг ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанция судининг 
ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти 
(протести) берилиш мумкин.
Иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан 
кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин эмас. 
Раислик этувчи
/имзо/
Д.С.Мавлонова 
 
Нусхаси аслига тўғри, судья  

Download 111.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling