Ўзбекистон республикаси номидан ҳ


Download 67.14 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi67.14 Kb.
#1538519
Bog'liq
Ҳал қилув қарори



Ҳужжат имзоланган: Солиев Акмал Бозорович, 09.05.2022
4-1901-2302/1550-сонли иш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И

Термиз шаҳри 2022 йил 9 май


Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Солиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Шербековнинг котиблигида, даъвогар “Барака” МЧЖ жавобгар “Шарқ” МЧЖдан 40.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 20.000.000 сўм пеня ундириш ва 24.800.000 сўм миқдоридаги зарар тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.О.Содиқов (ишончнома асосида), жавобгар вакили О.С.Янгиев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И:


Даъвогар “Барака” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шарқ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 40.000.000 сўм асосий қарз ҳамда 20.000.000 сўм пеня ундириш ва 24.800.000 сўм миқдоридаги зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қисман қувватлаб, даъвогар судга даъво тақдим этганидан сўнг жавобгар мавжуд асосий қарз бўйича тўловларни қисман амалга оширганлигини билдириб, маълумотнома тақдим этди ва даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, асосий қарз бўйича тўловларни қисман амалга оширганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишини сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 14 ноябрда 90-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга шартномада

белгиланган телевизор воситаларини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра, тўловлар 100 фоиз миқдорда маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг 30 календарь куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун даъвогарга тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 40.000.000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Маҳсулотлар ҳақини тўлиқ тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 20 апрелда юборилган 8976-сонли огоҳлантириш ҳати эътиборсиз қолдирилган.
ФК 421-моддасининг биринчи қисмига асосан олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас.

Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 40.000.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.


Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 20.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 7.3-бандига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 985-моддасига биноан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар шунингдек юридик шахсга етказилган зарар шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суд даъво талабининг зарар (бой берилган фойда) қисмини ундиришни ҳам асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, 30.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, шунингдек, 3.000.000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 14, 234, 236, 244, 325, 327, 333, 386, 421-моддалари, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И

Даъвогар “Барака” МЧЖ киритган даъво аризаси талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.


Жавобгар “Шарқ” МЧЖдан даъвогар “Барака” МЧЖ фойдасига 40.000.000 сўм асосий қарз, 20.000.000 сўм пеня ва 24.800.000 сўм миқдоридаги зарар ҳамда 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Шарқ” МЧЖдан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи А.Солиев


4-1901-2302/1550



Download 67.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling