Стулнинг чеккасида ўтирган одам - вазиятдан чиқиш йўлини топишга бўлган кучли интилиш, ёлғизликдан қўрқув, гумонсираш.
Югуриб кетаётган одам - кимдандир қочиш, беркиниш хоҳиши.
Чап ва ўнг томонга нисбатан пропорциялари бузилганлиги яққол кўриниб турган одам - шахсий мувозанатнинг йўқлигини билдиради.
Одам расмида муайяи тана қисмлари тасвирланмаса - умуман одамни ёки унинг мавжуд бўлмаган қисмларини рад этилишини, тан олинмаслигини билдиради.
Жон-жахди билан қочаётган одам - саросимали қўрқув эҳтимолини билдиради.
Тўла профилда (ён кўринишидан) чизилган одам - жиддий паришонлик (ҳаётдан ажралганлик), ёпиқлик ва оппозицион йўналганлик.
Енгил юриб кетаётган одам - яхши мослашганлик.
Қарама-қарши қутбли ён томондан кўриниш. Тананинг айрим қисмлари бошқаларига нисбатан қарама-қарши томондан ифодаланади, гўёки одам икки томонга қараб тургандай - нохуш вазиятдан қутулиш хоҳиши билан бирга келадиган жуда кучли фрустрация.
Мувозанатлашмаган, тнк турган фнгура - кескинлик.
Қўғирчоқлар - ён беришлик, атрофдагилар устунлигини ҳис қилиш.
Эркак фигураси ўрнига робот чизилса - ўз шахсини йўқотиш, ташқи назорат қилувчи кучларни ҳис қилиш.
Таёқчалардан иборат фигура - ўзини четга олиш ва негативизм.
Ялмоғиз кампир фигураси - аёлларга нисбатан очиқдан - очиқ душманчилик.
Масхарабоз, карикатура - ўсмирларга хос бўлган норасоликни ва рад этилганликни бошидан кечириш. Душманлик, ўзидан нафратланиш.
Фон. Ён-атроф.
Булутлар - қўрқувли хавотирланиш, хавфсираш, депрессия.
Таянч девор, ер контурн - ҳимоясизлик.
Шамолда тасвирланган одам фигураси - севги-муҳаббат, илиқлик, боғлиқликка бўлган эҳтиёж.
Асос (ер) чизиғи - ҳимоясизлик. Расмнинг яхлитлигини тасвирлаш учун муҳим бўлган таянч нуқтани ифодалайди.Унга турғунлик бахш этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |