Энгак жуда катта тасвирланса - ҳис қилинадиган ожизлик ва қатъиятсизликни компенсация қилиш.
Қулоқлар жуда ҳам ажратиб кўрсатилса - эшитиш галлюцинациялари. Бу танқидга нисбатан сезгир кишиларда учрайди.
Кичкина қулоқлар - ҳеч қандай танқидни қабул қилмасликка, унга бепарво бўлишга интилиш.
Юмилган ёки шляпа остига яширинган кўзлар - нохуш визуал (кўриш) таъсирлардан қочишга кучли интилиш.
Кўзларни бўш турган кўз косаси сифатнда ифодаланганлиги - визуал таъсирлардан қочишга кучли интилиш. Душманлик.
Чақчайган кўзлар - қўполлик, дағаллик.
Кичкина кўзлар - ўз ички дунёсига кетганлик.
Узун киприклар - таннозлик, ўзини намойиш қилишга, бошқаларнинг ҳавасини келтиришга мойиллик.
Эркак юзидаги катта лаблар - аёлларга хос мулойимлик, назокат.
Масхарабоз лаби - ноадекват ҳиссиётлар, мажбурий очиқ кўнгиллик.
Кенг, қаншари баланд бурун - жирканиш установкалари, истеҳзоли ижтимоий стереотиплар асосида фикрлаш тенденцияси.
Бурун тешиги - примитив тажовуз.
Тишлар аниқ чизилса - агрессивлик.
Ноаниқ, хира юз - тортинчоқлик, қўрқоқлик.
Ниқобга ўхшаш юз - эҳтиёткорлик, яширинлик, бегоналашув ҳисси бўлиши ҳам мумкин.
Сийрак калта қош - нафрат, сезгирлик.
Соч - жасурлик (мардлик, куч, етуклик ва уларга интилиш) белгиси.
Кучли штрихланган сочлар – тафаккур ёки хаёл билан боғлиқ хавотирланиш.
Қўл-оёқлар
Қўллар - атроф-муҳитга, асосан шахслараро муносабатларда мукаммал мослашиш куролидир.
Кенг (қулоч ёйган) қўллар - ҳаракатланишга жадал интилиш.
Кафтда ёки елкада кенг ифодаланса - хатти-ҳаракатларни етарлича назорат қилмаслик, импульсивлик.
Гавдага кўшилмаган, ўзи алоҳида икки тарафга қаратиб чизилган қўллар - субъект баъзида ўзини назоратидан чиқиб кетган хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворини кўра олиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |