Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Download 1 Mb.
|
Proektiv metodikalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест калитн
ЧЎЛГА САЁҲАТ
Бизнинг биринчи саёҳатимиз бепо- ёнлик, чексиз чўл билан боғлиқ. Тасаввур қилинг, сизнинг иш вақтингиз тугаган. ҳамма касбдош- ларингиз аллақачон уйларига кетишган. Соат миллари устингиздан кулгандек ҳаракат қилаяити. Иш столингиз тугал- ланмаган ишлар билан тўлиб ётибди. Ичингизда хорғинликни ҳис қилиб «Бу иш қачон тугайди?» деган хаёл сизни чўчитади. Профессор зерикарли мавзуда уч соатдан буён маъруза ўкияпти. Дарс бошланганидан бери дафтарингиз маъносиз расмлар билан тўлди. Вақт гўё тўхтаб қолгандек. Баъзи ҳолларда кутиш - қийноқнинг энг оғир хилига ёки беҳосдан пайдо бўлган қаттиқ оғриққа ўхшайди. Зерикиш ва норозилик баъзан энг сабрли қалбларни ҳам талвасага солиб қўяди. Сиз юкоридаги ҳолатларни тасаввур қилинг. Бир дақиқалик тайёргарликдан сўнг чўлга кирасиз: Сиз кимсасиз, чексиз, бепоён чўлда туя устида кетяпсиз. Бағоят ҳолдан тойгансиз. Бундай ҳолатда шу вақтгача сизни кўтариб келган туяга нима дейсиз? Сиз ташналикдан ўлар ҳолатга етганингизда гўзал воҳа пайдо бўлди. Лекин бу жойларга сиздан олдин кимдир келган экан. Бу саёҳатчи ким? Унинг исми (ўзингиз билган одамнинг исмини айтинг)? Чўлда вакт жуда секин ўтади. Узоқда номаълум шаҳар чироқлари кўринганда, сиз учун гўё бир умр ўтгандек туюлади. Ниҳоят сиз мўлжаллаган ерингизга етдингиз. Саёҳатингиз ниҳоясига етганда сиз нимани ҳис қилдингиз? 4. Чўлдаги ҳамроҳингиз - туя билан хайрлашиш вақти келди, лекин сиз туядан тушган заҳотингиз бошқа киши унга миниб олади. Бу янги саёҳатчи ким (танишларингиздан биронтасини исмини айтинг)? Тест калитн: Чўл ва туя инсоннинг ўз мустақил ҳаётига қилган сайёҳатидир. Юқорида келтирилган матн ўз севгилингиз билан ажрашаётганингиздаги ҳис-туйгуларингизни очади. Саволларга берган жавобингиз ажралишдан сўнг (ҳар ким ўз ҳаёт йўлидан кетганда) сизнинг бу воқеликка нисбатан хатти-ҳаракатингизни билдиради. Сизнинг туяга нисбатан айтган сўзларингиз, севгилингиздан айрилгандан сўнг айтмоқчи бўлган сўзларингиздир. Агар сиз қуйидаги мадад берувчи сўзларни айтган бўлсангиз: «Биз бу ердан бир амаллаб чиқиб кетамиз!», «Хавотирланма, бу азоблар қачондир албатта тугайди». Демак сиз оптимистсиз, келажакда ҳамма нарса яхшилик билан тугашига ишонасиз. «Биз адашиб қолдик ... бу нажотсизлик ... Шу ерда ҳалок бўламиз» каби ибораларини қўллаган бўлсангиз, бу сизни жуда тушкунликка тушганлигингиздан далолат беради. Водий, бу психологик тилда муаммони ҳал қилишнинг калитидир. Бу ерда учраган киши сизга қачондир ёрдам берган, қийин аҳволга тушганингизда кўллаб-қувватлаган ёки келажакда сизга мадад бўла оладиган кишидир. Саёҳатингиз охиридаги шаҳар сизнинг айриликдан сўнг тикланган руҳий ҳолатингиздир. Шаҳарга етганингизда ҳис қилган туйгуларингиз сизнинг руҳий ҳолатингизни аниқ кўрсатади. Янги саёҳатчи - сизнинг рақибингиз, сиз унга нисбатан рашк, рақобатчилик ёки алам ҳис қиласиз. Балки бу одам севги- муҳаббат ёки ишдаги сизнинг рақибингиздир, балки у қачондир сизнинг қалбингизни оғритган кишидир? Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling