Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 1 Mb.
bet6/43
Sana18.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1210183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Praektiv m

Умумий ҳолатлар
Кўрсатма: Синалувчига вертикал ҳолатда қўйилган А4 формат оқ қоғозда «Одам расмини чизинг» дейилади ва ишни бажаргандан кейин худди шундай бошқа қоғоз берилиб, Ёмғир остидаги одам расмини чизиш таклиф қилинади. Бу нима учун керак? Биринчи топшириқ одамни одатдаги вазиятда ўзи ҳақидаги тасаввурини акс эттирса, иккинчиси ноқулай вазиятда у ўзини қандай тутишини акс эттиради. Синалувчи аёл биринчи топшириқда ўз жинсидаги одамни чизса, иккинчисида эркакни чизиши мумкин. Бунинг ҳеч қандай хато жойи йўқ. Бу дегани, бу аёл мураккаб вазиятларда эркакларга хос ҳимоя механизмини ишга соладиган аёл эканини билдиради.
Икки расмни солиштириш одамни стресс, нохуш вазиятларга жавобан ўзини қандай тутиши, қийинчиликларда нима ҳис қилишини аниқлаш имконини беради.
Тест ўтказиш жараёнида синалувчининг расм чизишини кузатиш ва унинг барча мулоҳазаларига эътибор бериш муҳим. Ишончлироқ маълумот олиш учун синалувчи билан қўшимча суҳбат ўтказиш керак.
Расмни шарҳлашда қуйидагиларга асосланиш тавсия этилади. Расм тайёр бўлганда уни бутунича қабул килиш, кўриш муҳимдир. Расмга «кириб» ҳис қилмоқ зарур, персонаж қандай кайфиятда (хурсанд, шод хуррам, ҳафа бўлганми ва ҳоказо), ўзини кучсиз ҳис қиладими ёки аксинча қийинчиликлар билан курашиш учун ички ресурсларини ҳис қиладими, балким, қийинчиликларни одатдаги ҳаётий воқеа-ҳодиса ҳисоблаб, уларни хотиржам ва тўғри қабул қилар. Шундай қилиб, расмдан олинган глобал таассуротни кузатиш муҳим.
Шундан сўнггина, мантиы нуқтаи назаридан барча ўзига хос деталларни таҳлил қилишга ўтиш мумкин. Бу интуитив жараён.
Расмни варақда жойлашшии
Юқори ёки паст: Агар расм варақнинг кўпроқ юқори қисмида жойлашган бўлса, бу одамдаги ўз-ўзини юқори баҳолашни, жамиятдаги ўз ўрнидан мамнун эмаслигини, уни тан олишлари етишмаётганини билдиради. Агар варақнинг юқори қисмида жойлашган одам фигураси жуда кичик бўлса, у ҳолда бу одам ўзини тан олишмаган даҳо(гений)дек билади. Агар расм кўпроқ варақнинг пастки қисмида бўлса, расм муаллифи ўзини паст баҳолайдиган, ўзига ишонмайдиган, тушкун, журъатсиз (қатъиятсиз), ўзини кўрсатиш билан боғлиқ қўрқувлар, ўзининг жамиятдаги ўрни билан қизиқмаслик ифодаси бўлиши мумкин.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling