1
Раис: Ҳурматли Илмий семинар аъзолари ва қатнашчилари!
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/30.06.2020.T.111.02 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ
хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва
мелиорация ишларини
механизациялаш” ихтисослиги бўйича Илмий семинар таркиби Ўзбекистон
Республикаси ОАК томонидан 23 кишидан иборат этиб тасдиқланган. Бугунги
йиғилишнинг қайд этиш варақасига кўра, Илмий семинар аъзоларидан ___ нафари,
шулардан ___ нафари онлайн масофадан қатнашмоқда. Илмий семинар йиғилишини
ўтказиш учун етарли даражада кворум бор бўлганлиги сабабли ўзининг йиғилишини
ўтказиш учун ваколатли. Қандай таклифлар бор? (
Овозлар – бошлашни таклиф
этаман).
Илмий семинар йиғилишини бошлашни таклиф этаман
Раис: Таклифга биноан Илмий семинар ўз
ишини бошлаши мумкин деганлар,
марҳамат, қўл кўтариб овоз беришларингизни сўрайман. Қаршилар – йўқ, бетарафлар –
йўқ. Бир овоздан маъқулланди. Раҳмат!
PhD.03/30.06.2020.T.111.02 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.07.01 – “Қишлоқ
хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини
механизациялаш” ихтисослиги бўйича Илмий семинар йиғилишини очиқ
деб эълон
қиламан.
Сизларнинг эътиборларингизга қуйидаги кун тартиби ҳавола қилинади:
Худайназаров Дилшод Хушвақтович
томонидан 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги
ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини
механизациялаш” ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун бажарилган
“Оилавий чорвачилик хўжаликлари учун
озуқаларни тарқатиш қурилмасини параметрлари ва иш режимларини асослаш”
мавзусидаги диссертация ишининг муҳокамаси.
Диссертация иши Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган.
Илмий раҳбар – т.ф.д., доц. Қаршиев Фахриддин Умарович.
Тақризчилар – техника
фанлари
доктори,
профессор
Имомқулов
Қутбиддин
Боқижонович (05.07.01), техника фанлари доктори,
доцент
Эшдавлатов Эшпўлат
Узоқович
(05.07.01),Тақризчилар илмий семинарда қатнашяпти.
Кун тартиби бўйича қандай фикрлар бор, тасдиқласак бўладими?
(
Овозлар – ҳа). Эътирозлар йўқми? – Йўқ. Кун тартиби тасдиқланди.
Агар бошқа таклифлар бўлмаса, бугунги кун тартибидаги масала бўйича
изланувчининг аттестация ҳужжатлари асосида тайёрланган
маълумотлар билан
семинар аъзоларини таништириш учун сўз илмий котибга берилади.