Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Download 22.56 Kb.
|
СҚ-359-IV 31.07.2021 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
[ОКОЗ: 1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.04 Парламент назорати; 2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари] [ТСЗ: 1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари] Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш тўғрисида Маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида мазкур соҳага оид 10 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, янги таҳрирдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва тегишинча уларни такомиллаштиришга қаратилган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорлари қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари имкониятларидан фойдаланилмоқда. Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказиш ишлари йўлга қўйилди. Халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили кўплаб ислоҳотларга ҳам сабаб бўлди. Ўтган даврда валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда фуқаролардан 100 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Бугунги кунда мазкур соҳалардаги тизимли муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар кескин камайишига эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани натижасида қарийб 100 минг оиланинг муаммолари ҳал этилган. Суд-тергов идоралари фаолиятига оид йиллаб ҳал бўлмаган фуқароларнинг минглаб шикоятлари ўз ечимини топди. Шу билан бирга, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилишларига мажбур қилаётган муаммоларни маҳалланинг ёки ҳудудларнинг ўзида ҳал қилиш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўрилмаяпти. Жойларда мурожаатларнинг ўз вақтида ижобий ҳал этиш масалалари кўрилмаганлиги уларнинг сони кескин ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Юқоридагиларни келиб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 9-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари (комиссиялари): Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилиш, шунингдек, кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўриш устувор вазифа этиб белгиласин; Сенатга келиб тушган мурожаатларни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagramm, Telegramm messenger ва х.к.) мурожаатларни тааллуқлилигига қараб ҳудудга бириктирилган доимий асосда ишловчи сенатор жадвал асосида ҳамда ишчи гуруҳ тузган ҳолда бевосита жойларга чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўрсин; мурожаатни кўриб чиқишда қўмиталар (комиссиялар) ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра кўтарилган масала юзасидан сенатор ёки парламент сўровини юбориш ҳамда унинг натижасини қўмита, Сенат Кенгаши ёхуд Сенатнинг ялпи мажлисида эшитиш амалиётини йўлга қўйсин; назоратга олинган мурожаатлар юзасидан ахборотларни тўплаш ва уларни тегишли органлар томонидан мурожаатни кўриб чиқиш бўйича тақдим этилган ахборотлар ўз вақтида мурожаат муаллифига батафсил ва асослантирилган жавоб хати юборилишини таъминласин. Бунда масъул сенатор дастлаб мурожаат муаллифи билан (телефон орқали) боғланиб, унга мурожаати кўриб чиқилаётганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида маълум қилиш чораларини кўрсин; бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси билан маълумот алмашиш амалиётини жорий қилсин; ҳар чоракда тегишли соҳага оид вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш амалиётини йўлга қўйсин; Сенатга келиб тушаётган мурожаатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиб борсин; ўз ваколатлари доирасида парламент назорати натижалари юзасидан мансабдор шахслар бўйича Сенат Кенгашига таклиф киритсин; ҳар чоракда Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан биргаликда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан жойларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитишни йўлга қўйсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли билан учрашиш бўйича ишларни танқидий ўрганиб чиқиш ва тизимдаги ишларни такомиллаштириш чоралари кўрилишини; ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни зудлик билан бартараф этиш ва тегишлилиги бўйича ўз вақтида муносабат билдириб бориш амалиётини тизимли йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибида тезкор муносабат билдириш билан шуғулланувчи тузилма ташкил этиш масаласини кўриб чиқилишини; фуқаролардан энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалаларни таҳлил қилган ҳолда улар юзасидан тушунтиришлар бериб бориш бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини кучайтириш юзасидан зарур чоралар кўрилишини; вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини очиқ ва шаффоф кузатиб бориш имкониятини берадиган ягона тизим яратилишини; ҳар чорак якуни бўйича давлат органлари ҳамда ташкилотлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳамда аҳоли билан учрашиш соҳасидаги фаолиятини комплекс тарзда ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилиб, натижаси бўйича умумлаштирилган маълумотни Олий Мажлис Сенатига киритиб борилишини таъминласин. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича ахборот тақдим этсин. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига: жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли билан учрашувлар ва сайёр қабуллар ташкил қилиш, шунингдек, кўтарилган масала ва муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш чораларини кўриш устувор вазифа этиб белгилаш; мурожаатларни қабул қилиш, ҳар ҳафтада сайёр қабуллар ўтказиш, натижаси юзасидан депутат сўрови ва эшитувлари амалиётини йўлга қўйиш; ҳар ойда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ахборотини эшитиш ва танқидий жиҳатдан муҳокама қилиш; жамиятда қизғин баҳсларга сабаб бўлган, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги мурожаатлар юзасидан тезкор эшитувлар ташкил қилган ҳолда мутасадди шахслардан изоҳ талаб қилиб, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш; ҳар чоракда аниқланган тизимли муаммоларни, шу жумладан мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан Олий Мажлис Сенатига таклифлар киритиш тавсия этилсин. 5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Умаров) зиммасига юклансин. 6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА Тошкент ш., 2021 йил 31 июль, СҚ-359-IV-сон Download 22.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling