Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш


Download 0.72 Mb.
bet25/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

2.2. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасига асосан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириши лозим.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши лозимлиги ҳамда кенгаш таркиби белгиланган. Ушбу қонунга биноан фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини кенгаши таркиби номзодлар бўйича эмас, балки белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқланади.
Кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида фуқаролар йиғинлари тузилмасида ўзгаришлар бўлганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори) ва маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), кўчабоши, уйбоши, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимларини киритиш тавсия этилади.
Бунда кенгаш таркиби тасдиқланганидан сўнг сайланган ёки тасдиқланган фуқаролар йиғинлари ходимлари эгаллаган лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари ўзгарганда уларнинг ўрнига тайинланганлар лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling