Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Download 0.72 Mb.
bet1/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР












Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенати Кенгаши






Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда сайлов натижаларига кўра маҳалла органларини шакллантириш бўйича
УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР



Тошкент - 2022
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда сайлов натижаларига кўра маҳалла органларини шакллантириш бўйича услубий тавсиялар. – Т., 2022 й. – 76 бет.
Нашр учун масъул:
Услубий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлари аъзоларига мўлжалланган бўлиб, у 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган нормалар асосида мазкур сайловларни ташкил ва ўтказишда иштирок этувчиларга услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида шакллантирилган.
Қўлланмада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича фуқаролар йиғини Кенгаши йиғилиши, фуқаролар вакиллари йиғилиши, сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар йиғилиши, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ва саноқ комиссияси йиғилишларини олиб бориш бўйича баён ва қарорлар намуналари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар томонидан тўлдириладиган ва ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳларнинг иш юритишга доир ҳужжатлари ва уларни юритиш бўйича тавсиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш бўйича тавсиялар ҳамда иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ўрин олган бўлиб, улар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини адолат тамойилларига риоя этилган ҳолда ошкора, холис ва муқобиллик асосида ташкил этиш ва ўтказиш билан бир қаторда фуқаролар йиғини органларининг тўлақонли шакллантирилишига хизмат қилади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling