Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари



Кириш 
Ўзбекистон қарийб 150 йиллик мустамлакачилик зулмидан қутулиб 1991 
йил 31 августда ўз сиёсий мустақиллигини эълон қилди. 
Мустақилликка эришилгандан кейин ўтган 12 йил ичида у иқтисодий ва 
маънавий мустақиликка эришиш бўйича ҳам кўп ютуқларни қўлга киритди. 
Миллатнинг тарихий хотирасини ёдга туширмай, ўзлигини англашига 
йўл очмай туриб маънавий юксакликка, пировардида иқтисодий юксакликка 
ҳам эришиб бўлмайди. Шўролар даврининг якка ҳокимлик коммунистик 
мафкураси барча ҳудудларда бошқа миллатлар каби ўзбек халқининг ҳам тили, 
дини, тарихи, маданияти, урф — одатларини менсимасдан узоқ вақтлар 
маънавий тушкунликда ушлаб турди. 
Бир неча авлод ўзининг бой маънавиятидан ажралган холда тарбияланди. 
Истиқлол туфайли бутун миллат олдида ўз маънавиятини қайта тиклаш, 
ўзлигини англашдек буюк ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа турар эди. 
Шунинг учун ҳам маънавият масаласини Республика Президенти 
И.Каримов давлат сиёсати даражасига кўтарди. 
Хусусан Президентимизнинг 1994 йил 23 апрелда Республикамизда 
«Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини тузиш тўғрисида, 1996 йил 
9 сентябрда эса «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини 
янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш» тўғрисида; 1999 йил 3 
сентябрдаги «Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб — 
қувватлаш тўғрисида»ги фармонлари ва 1998 йил 24 июлда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ва маърифий ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини оишириш чора — тадбирлари 
тўғрисида» махсус қарори қабул қилинди. 
«Маънавият —деб таъкидлайди И.Каримов инсоннинг, халқнинг, 
жамиятнинг, давлатнинг куч —қудратидир. У йўқ жойда хеч қачон бахт — 
саодат бўлмайди. Нафақат кўхна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг кўплаб 
мисолларини беради». (И.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» Тошкент 
1998 йил 62 — бет). 
Ўзбекистон ўтмишнинг оғир оқибатларини бартараф этишга тангликдан 
чиқиб олишга, иқтисодий мустақилликка эришиб ривожланган мамлакатлар 
сафига қўшилишга имкон беради, ҳамма нарсага табиий бойликлар, унумли ер 
қудрати, иқтисодий ва илмий — техникавий, инсоний ва маънавий салоҳиятга, 
етартли куч —қувватга эгадир. Энг мухими бу диёрда меҳнатсевар ва 
истеъдодли халқ бор. 
Маънавият тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол 
топиши учун қалбан ва виждонан ақл ва қўл билан меҳнат қилиш керак. Бу 
ҳазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки 
бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди. Фожеалар вақтида омон 
сақлаб қолади ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling