Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи давр
Учинчи давр —Тасаввуф, ирфон босқичи бўлиб, 9 —асрда бошланган.
Сўфийлик — оловга кириб енгса сўфий, енгмаса сўфий эмас. Сўфийликда Кубровия, Яссавия ва Нақшбандия каби йўналишлар мавжуд. Абдухолиқ /иждувоний, Баҳовуддин Нақшбандийдан бошлаб жами 11 киши тасаввуф илми асосчилари ҳисобланади. Улар Ирфон назариясини ишлаб чиққанлар. Уларнинг шиори «Дил баёру, дас бакор» яъни дилинг оллохда, қўлинг меҳнатда бўлсин— дейди. Тўртинчи давр—15 асрда тасаввуф илми энг юқори чўққисига чиқади, янги — янги йўналишлар пайдо бўлади. Яъни мажоз. Унда ҳақиқат акс этади. Мажоз нима? Мажоз —киши қалби кўзгуси, унда улуғ мажоз, ҳақиқат акс этади. Кўнгил кўзгусига сайқал бериш жараёни маърифат дейилади. Маънавият инсон қалби кўзгусида акс этган ҳақиқат нуридир. Маърифат нурлари 4 та 1. Ибрат. 2. Форобий, Беруний, Ибн Сино илми. 3. Риёзат-инсон бир нарсани тушуниб етади, устоздан ўтганлиги. Уста даражасида ўзи иш бажариши. Ўз гапига амал қилиш. Сўфийлар риёзатни кўрсатиб кетдилар. 4. Меҳр—Ватанга, касбга, халқига, миллатига меҳр. Кўнгил кўзгусида акс этган хақ нарса мажоздир. Ҳар бир миллатнинг маънавий бойлиги миллий ва умуминсоний қадриятларнинг бирлигидан ташкил топади. Маънавий мерос ўтмишнинг ютуғи. Уни тўла, одилона эгаллаш ва ривожлантириш эса ҳозирги авлодларнинг вазифасидир. Ўз маданий меросини, қадриятларини билмаслик ёки менсимаслик маданиятсизликдир. Уларни бойитиб, юксак даражага кўтаришга интилмаслик эса миллат ва унинг истиқболи учун катта зиёндир. Маънавияти юксак даражада ривожланган инсонгина мустақиллик равнақи учун курашга ўзида куч ва қудрат топа олади. 1. Маънавият деганда туғилиб ўсган муқаддас ер, оила, ота-она, фарзандлар, қариндошлар, оғайнилар, қўни —қўшнилар, маҳалла —куй, халқ, шунингдек, мустақил давлатга ҳурмат ва садоқат, инсонларнинг қадр- қийматини жойига қўйиш, бир —бировига ва давлатга ишонч, аждодлар хотираси, иймон ва виждон, диёнат, ватан ҳимоячиси ва меҳнатга жасорат, меҳр оқибат, шафқат, озодлик ва эркинлик, ҳамкорлик ва биродарлик каби муборак анъана — қадриятларни англамоқ зарур. 2. Инсонни инсон деб аташга бериладиган кафолат маънавиятга қурилади. Маънавият инсон қалбини камол топиши учун у қалбдан ва виждонан ақл ва қўл билан меҳнат қилиш керак. Маънавий бой киши шон — шуҳрат, мансаб ва моддий бойлик учун ҳаракат қилмайди, моддий қийинчиликларга дуч келганда қадди букилмайди, баъзан уюштирилган тухмат ва фитналар унинг руҳини тушира олмайди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби халқ қаҳрамонлари Ал Беруний, Аз Замахшарий, Абу Али Ибн Сино, Машраб, Абдулла қодирий, Чўлпон, Усмон Носир сингари алломалар шундай сиймолардан ҳисобланади. Демак, ҳдр қандай шум тақдир ва қисмат пок мард инсон маънавиятини буза олмайди, балки мустахкамлайди, чиниқтиради. Демак, юксак даражадаги маънавият фидойилик, жасорат, мардлик, ўз халқини севиш, ватанни қадрлаш, аждодлардан фахрланиш каби олийжаноб фазилатлар билан бевосита боғлиқдир. З.Маънавият ва маърифат деганда инсон хулқ — атворининг гўзаллиги, саҳоват ва ҳимматлилиги, олийжаноблиги, ваъдасига вафодорлиги, ҳаёлилиги, билим олиши, донолиги, бағри кенглиги, одоблилиги, озода ва покизалилиги, қалбнинг беғуборлиги, хушмуомалалиги ва шу сингари ёқимли фазилатлар, урф —одатлар тушунилади. Ота — боболардан бизгача етиб келган удумлар-рўза ҳайит, қурбон ҳайит, наврўз тантаналари, уруғ, дон экиш ва ҳосил байрамлари, бешик тўйи, суннат тўйи, ўғил уйлунтириш ва қиз чиқариш билан боғлиқ тўйлар, ҳовли тўйи, қазо билан боғлиқ турли марака — маросимлар миллий қадриятларимиздир. «Анъана» — узоқ замонлардан бери авлоддан — авлодга, оталардан болаларга ўтиб, давом этиб келаётган урф — одатлар, ахлоқ мезонлари, қарашлар ва шу кабилар ижтимоий ва маданий мерос бўлиб улар иқтисодий, миллий, касбий, жанговар, илмий, оилавий анъаналар сифатида жамиятда ижтимоий гурух ва синфлар орасида кенг ёйилган бўлади. Асрлар давомида халқнинг маънавий эҳтиёжи, талаби асосида яратилган қадриятларда олға сурилган илрор ғояларни ўз онгида яхлит шакллантирган, уларнинг моҳиятини амалий фаолиятида намоён қила оладиган, оиланинг, халқнинг, жамиятнинг маънавий ривожланишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатаётган шахс маънавий ва маданиятли шахс ҳисобланади. Умуминсоний маънавият ва қадриятлардан тўла баҳраманд бўлмаган, она тилини билмаган, жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишига онгли равишда ҳисса қўшмаган инсон маънавий қашшоқдир. Демак маънавий маданият манбаларини ўрганиш, уларда олға сурилган ғояларга амал қилиш, уларни келгуси авлодлар онгига сингдириш жамиятни ҳар бир аъзосининг виждон олдидаги, ватан олдидаги бурчидир. Мустақил Республикамиз истиқболини белгиловчи ҳар бир фуқаронинг ўз бурчи ва мажбурияти моҳиятида маънавият ва ахлоқийликни қайта тиклаш, ўзбек халқи асрлар мобайнида яраттан маданий бойликларни, ноёб тарихий обидаларни авайлаб сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш тадбирларини кўриш мухим вазифадир. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling