Мазкур маъругшлар м
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
маънавият асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқич
- Учинчи босқич
Биринчи босқич — Ибтидоий жамоа маданияти, бизга Авесто китобидан
қадриятлар етиб келган. Унда ер, қуёш, сув ва табиат эъзозланган. Ариқлар, ҳовузлар, қудуқлар қазилган. Сувнинг ифлосланиши қаттиқ қораланган. Марказий Осиёда дехқончилик бу асосий тирикчилик манбаи ҳисобланган. Авестода дехқончилик, чорвачилик ибодат ҳисобида қабул қилинган. Иккинчи босқич — Илк шаҳар маданияти бўлиб, Эр.авв. XVIII асрда яшаган Иброҳим алайҳиссалом даврларида бошланган. Худди шу даврларда зардуштийлик дини таркибида мазда —ясна эътиқоди вужудга келади. Бунинг маъноси «Билимга сиғиниш» дегани эди. Унда билим икки хил бўлади, яъни дунёвий ва шахсий илм. Булар бир — бирини тўлдиради дейилган. Учинчи босқич — Миллатнинг шаклланиш даври маданияти бўлиб, миллат ва миллий давлат бир —бири билан боғлиқ бўлган Буюк турк хоқонлиги даврида ривожланган. Марказий Осиё маданиятини, маънавиятини ривожланишига асосий сабаб унинг чорраҳада яъни ипак йўли ўтадиган, туташадиган жойда жойлашганлигидир. Ислом — минтақа маданияти бўлиб, миллий маданиятимизнинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Натижада дунёга тарқалган 2000 мингдан ортиқ буюк алломалар етишиб чиқдилар. Темур давлати ва салтанати жаҳон аҳамиятига эга бўлди. Араблар томонидан маънавий онгни забт этилиши билан ислом минтақа маданияти вужудга келди. Туркий халқлар исломни қабул қилди. Араблар 706 — 715 йилларда Мовароуннаҳрни босиб олди. Ўша даврларда ислом минтақа маданиятига асос солган буюк аллома Исмоил Ал — Бухорий бўлиб, ислом оламида пайғамбаримиздан кейин иккинчи ўринда турувчи шахс ҳисобланади. Исломда ҳамма мусулмонлар биродар ҳисобланади. Шунинг асосида ислом минтақа маданияти вужудга келган бу ягона маданий қатлам форс, араб, турк маданияти ислом — минтақа маданиятини ташкил этади. Амир Темур давлатини парчаланиши билан Ислом минтақа маданияти ҳам барҳам топади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling