Мазкур маъругшлар м


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana15.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1269568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
маънавият асослари

муносабати. Маънавият ва маърифат. 
РЕЖА 
1. Маънавий мерос тушунчаси. 
2. Ўзбек халқи мкллий маънавиятининг ривожланиш босқичлари. 
3. Маънавият ва маърифат. 
1. Халқ, шахс йўқки маънавияти бўлмаса. Хар бир миллат ўзининг 
миллий маънавиятига эга. Маънавият халқ меросини ўрганиш, маънавий 
мерослари —ёзув, ривоят, достон ва афсоналарни билиш демакдир. Инсон 
ҳаётини маънавий сиёсий ва иқтисодий англатиш мумкин. Маънавият инсон 
руҳий кўзгусида акс эттирилган ҳақиқат нури, Маънавият ўзлигини англаш 
демакдир. Фалсафа эса маънавиятнинг бир таркибий қисмидир. 
2. Ҳар бир халқни, миллатнинг маънавияти бор. Жумладан: туркий 
халқлар маънавиятини 3 — босқичга бўлиб ўрганиш мумкин. 
 
1-давр—Исломгача бўлган давр. 
2-давр—Ислом—минтақа маънавияти таркибидаги такомиллашиш. 
3-давр-IХ-Х аср шарқ маданияти ва XVI аср Европадаги уйғониш 
давридан бошлаб XX асргача бўлган миллий уйғониш даври, жадидлар 
ҳаракати. 
У шартли равишда 1991— йилги Ўзбекистон мустақиллиги ва 
маънавиятни тикланиш даври. Биринчи босқич ҳам моҳияти билан уч даврга 
бўлинади. 
1 — давр — Ибтидоий жамоа тузуми даври. Тешиктошдан топилган 
ёдгорлик маълумотларига қараганда бундан 750 минг йил илгари Фарғона 
водийсида одамлар яшаганлигини 10—12 минг йил илгари ўқ —ёй ихтиро 
қилинганлигини билишимиз мумкин. 9 минг йиллар олдин сопол идишлар 
пайдо бўлганлиги маълум бўлади. 
2—давр —Илк шаҳар жамоаси тафаккури бўлиб, буни Намозгоҳ тепа ва 
Олтин тепадан топилган шаҳар қолдиқлари исботлайди. Сополлитепа шаҳри 
милоддан 3700 йил олдин ҳам мавжуд бўлган. Шаҳар халқлари сувга, оловга 
сиғинишган. Аввал мис кейин бронза ихтиро қилинган. «Авесто» маданияти шу 
даврда пайдо бўлган. Зардуштийларнинг «Авесто» китоби 12 минг мол 
терисига ёзилиб китоб ҳолига келтирилиши эрамиздан аввалги VIII —VII 
асрларга тўғри келади. Зардуштийлик дини биздан Эронга ва бошқа 
мамлакатларга тарқалган. 
3 — давр — Миллат ва миллий давлатни шаклланиш давридир. V —VI 
асрларда буюк турк хоқонлиги ташкил топди. Бу давлат таркибида 5 та элат 
пайдо бўлди. Ёдгорликлар адабий тил ва шева шу даврдан бошланган. Бунга 
«Девони луғати турк», «Ўрхун Енисей» ёзувлари мисол бўла олади. I-V 
асрларда Кушон подшолиги давлатларида бу ёзув Ўрта Осиёдан Хитойга 
тарқаган ва у кўп ёзувлар билан боғлиқ. 



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling