Классицизм йўналишида шахарсозлик


Download 1.25 Mb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1599812
  1   2   3
Bog'liq
Классицизм йўналишида шахарсозлик

Классицизм йўналишида шахарсозлик


Классицизм оқимида хамма нарса хотиржам ва улуғвор. Унинг намояндалари уйғониш даври ижодкорлари сингари антик ва юқори уйғониш даври анъаналарини қабул этиб, уни ривожлантиришга харакат қиладилар. Лекин шу билан бирга классицизм вакиллари ўтмиш санъати бадиий шакл ва образларини ўзлари яшаб турган давр мазмуни билан тўлдиришга, бойитишга харакат қилдилар. Бу ўринда Никола Пуссен асарлари, Клод Лоррен манзаралари, Жак Суффло бинолари диққатга сазовордир. Классицизм оқими XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмигача давом этди ва ўзида давр рухини ифодалади. XVII-XVIII аср реалистик санъатнинг етакчи ўринга чиқиши билан изохланди. Бу даврда яратилган асарларда инсон ўзининг бутун борлиғи билан намоён бўла бошлайди. Унинг хаёти, хис-туйғулари, хаётга бўлган эстетик муносабати санъаткорлар ижодида ўзининг бадиий ифодасини топа бошлайди. Испаниялик рассом Диего Веласкес, Голландия рассомлари - Рембрант ва Франц Хальс, италиялик рассом Караваджо, француз рассоми Шарден ва бошқалар ижодида бу ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Инсон гўзаллиги, унинг олижаноблиги ва юксак маънавийлиги Рембрант асарларининг мохиятини ташкил этади. Унинг асарларидаги чуқур фалсафий мазмун киши қалбига қувонч бахш этади. Рембрант рангтасвир ва офорт сохасида, қандай мавзуда (диний, хаётий) ишлашдан қатъий назар инсонни куйлашга, унинг маънавий покизалигини ва жисмоний гўзаллигини очишга интилади. Инсонлар орасидаги нозик муносабатларни тасвирий санъат воситаси орқали кенг томошабинга етказишга харакат қилади. Рембрант умрининг сўнгги йилларида яратган “Оқпадарнинг қайтиши” асарида хаёт ва инсон тўғрисидаги тушунчалар ўз хаётий тажрибаларига таяниб, ота оёқларига йиқилган ўғил образи орқали хаётнинг мураккаблиги, уни билиш ва унга тўғри йўл топа олиш нечоғлик оғир эканлигини очиб беради. Бошига оғир кун ва ташвишларни солишига қарамай ўз ўғлини бағрига босаётган ота образи орқали мехрибон, инсонларга фақат яхшилик истаган мўътабар инсон қиёфаси гавдаланади. Бу асрлардан бошлаб инсон меҳнати гўзаллиги санъаткорнинг диққатини торта бошлади. Санъаткорлар меҳнат мавзусида йирик асарлар ярата бошладилар. Европа санъатида Диего Веласкес биринчи бўлиб, мехнат гўзаллигини шоирона, кўтаринки рухда талқин этди. Унинг “Гилам тўқувчилар” деб номланган асари ана шундай асарларидан дастлабкисидир. Рассом оддий кундалик хаётда инсонларнинг хотиржам мехнати орқали уларнинг бахт хақидаги орзуларини кўра олди. Композицияда кишиларнинг табиий ҳолдаги хотиржам мехнати, уларнинг жисмоний бақувват гавдалари ишонарли талқин этган. Хонани тўлдириб турган нур эса бу тинч осойишта хаёт гўзаллигини янада бўрттиради.
XVII-XVIII асрда ижтимоий хаётда содир бўлган ўзгаришлар меъморчилик олдига хам қатор муаммоларни қўйди. Бу даврдан бошлаб черков қурилиши хажми камайди, унинг ўрнини фуқаро меъморчилиги эгаллай бошлади. Шахар лойихалаштирилишига алохида эътибор берила бошланди, шахарда меъморчилик ансамбллари пайдо бўлди. Турмушда гўзал буюмларга интилиш кучайди. Теварак-атроф гўзаллигига эътибор бериш, боғ-парк санъатини майдонга келтирди. У билан бирга декоратив хайкалтарошлиги ҳам ривож топди.


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling