Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
Download 0.72 Mb.
|
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
1.1. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш бўйича коммиссиялар бу – сайловни ташкил этувчи, унинг ўтказилишини назорат қилувчи ва якуний натижаларни чиқарувчи орган ҳисобланади. Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари қуйидагича ташкил этилади: 1) Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан тузилади (1-намуна). 2) Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) комиссиялари тегишли халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашининг қарори билан тузилади (2-намуна). Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари тегишинча комиссияларнинг ишчи органлари ҳисобланади. 1.2. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга ошириш учун тузилади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари зиммасидаги муҳим вазифа жойларда фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқолларини) сайлаш жараёнида фуқароларнинг сайловларда кенг иштирок этиши борасидаги конституциявий ҳуқуқлари тўла амалга оширилиши учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни таъминлаш, сайлов жараёнининг иштирокчилари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз ва оғишмай риоя этилишини таъминлашдан иборат. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади. Бунинг учун авалло, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини кенгаши томонидан фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш ҳақида қарор қабул қилинади. (3-намуна). Фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) ишчи гуруҳ тузиш мақсадида чақириш тўғрисидаги қарор ва унинг кун тартиби аҳолига олдиндан маълум қилинади. Ишчи гуруҳни тузиш бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)да туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияси аъзоларидан бири иштирок этиши шарт. Фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) тегишли қарори билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича 7-15 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади (4-намуна). Бунда мазкур фуқаролар йиғинининг ҳудуди, фуқаролар йиғинидаги аҳоли сони, ҳовлилар, уйлар, кўчалар сонидан келиб чиқиш лозим. Ишчи гуруҳи таркибига тегишли ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгашининг депутати киритилади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling