Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раисига


Download 25.36 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi25.36 Kb.
#1151535
Bog'liq
0.Ариза намунаси-2022


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)
сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
ишчи гуруҳи раисига

Бухоро туманидаги Работак


маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи
фуқаро Холов Санжар Самадовичдан

АРИЗА

Мени Бухоро туманидаги Работак маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозими учун ўтказиладиган сайловда иштирок этишимга рухсат беришингизни сўрайман.
С.Холов
(имзо, сана)



Бухоро вилоят Бухоро туман “Работак”
маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг ёзма розилик хати
Мен Работак маҳалла фуқародлар йиғини Работак қишлоғида доимий истиқомат қилувчи фуқаро Холов Санжар Самадович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз номзодимнинг кўрсатилишига розилик бераман.

_________________ ______________


(Ф.И.Ш.) (имзо)
2022 йил “____” ____________


Бухоро туманидаги Работак маҳалла фуқаролар йиғини
раислигига номзод Холов Санжар Самадовичга
ТАВСИФНОМА

Мукофотланмаган.


Меҳнат стажи 9 йил. 2013 йилдан 2018 йилгача Бухоро вилоят, Бухоро тумани Пахтани қайта тозалаш заводида созловчи бўлиб ишлаган ва 2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифати ишламоқда.
С.Холов Бухоро вилоят, Бухоро тумани Пахтани қайта тозалаш заводида созловчи бўлиб ишлаб келган даврида енг намунали ходимлардан бўлиб, эл-юрт манфаати йўлида ўз куч-ғайратини аямайдиган инсон сифатида туман фаоли пахтани қайта тозалаш заводида созловчи бўлиб ишлаган

С.Холов тумандаги тинчлик ва барқарорликни асраш, ватанпарварлик ва ўзлигимизни англаш туйғуларини доимий равишда маҳалладошлари, айниқса, ёшлар онгига сингдиришда фаол иш олиб бораётган тажрибали фуқароларидан биридир.


Оилалардаги муаммоларни чуқур ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим излаш, инсон қалбига йўл топишда бой тажрибага эга.
Бундан ташқари ўзи истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишсиз фуқароларни тадбиркорликга жалб қилиш ва ишсизликни олдини олишга маҳалладаги етакчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Маҳалла фуқаролари, айниқса, ёшлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиб, мустақилликнинг буюк ва беқиёс аҳамиятини кенг тушунтириб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга ҳисса қўшмоқда.


Меҳнатсевар, камтар, эл-юрт манфаати йўлида ўз куч-ғайратини аямайдиган инсон сифатида туман фаоллари ва маҳалла аҳолиси орасида ҳурмат қозонган.


Сектор раҳбари Х.Жўраев


Бухоро тумани “Янгитурмуш” МФЙ раислигига номзоди кўрсатилаётган Холов Санжар Самадовичга,
туман ҳокими Х.Жўраевдан



ХУЛОСА

Холов Санжар Самадович 1986 йилда туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтинини тамомлаган. Мутахассислиги озиқ-овқат технологи. Ўзбекистон Республикаси фуқароси.


Холов Санжар Самадович 2013 йилдан 2018 йилгача Бухоро вилоят, Бухоро тумани Пахтани қайта тозалаш заводида созловчи бўлиб ишлаган ва 2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркор сифати ишлаб келмоқда
Холов Санжар Самадович меҳнат фаолияти давомида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларида иш тажрибаси эга, оилали уч нафар фарзанднинг отаси, бир нафар фарзанди Бухоро туман 16-умумий ўрта таълим мактабида 4 синфда таҳсил олади ва икки нафар фарзанди МТМ тарбияланувчиси.
Холов санжар Самадович 1986 йилдан бери Работак маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшаб келмоқда. 2013 йилдан буён ўзи яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги ота-оналар университети фаолиятида фаол иштирок этиб келади. У доимий равишда ёш ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиб маҳалладаги ёш авлодга таълим ва тарбия бериш, уларни одобли ва аҳлоқли қилиб тарбиялашга амалий жиҳатдан кўмак бериб келмоқда.
Холов Санжар Самадович фуқаролар йиғинида бўлиб ўтадиган кенгаш йиғилишларида фаол қатнашиб, маҳалладаги хайрия ҳашарлар, маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш, ёш оилаларни яраштириб қўйиш, маҳалладаги тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда фаоллик кўрсатади. Шунингдек, у ҳалқни ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга. Маҳаллада С.Холовнинг оиласи аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эгалиги уларнинг намунавий оилалардан эканлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг
17-моддасига асосан Холов Санжар Самадовичнинг номзоди Бухоро туман “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этиш учун тавсия этилади.
Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраев


Гербли муҳр Сана, йил
Download 25.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling