Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига вакиллар сайлаш тартиби


Download 0.72 Mb.
bet5/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

1.4. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)
сайловига вакиллар сайлаш тартиби

Одамларнинг кундалик ўй-ташвишларини яқиндан тушуниб, ҳамдард, ҳамфикр бўлишда, уларнинг оғирини енгил қилишда энг яқин кўмакчи, энг халқчил тузилма бўлган маҳалла тизимида муносиб шахсларнинг вакиллар сифатида иштирок этиши фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчаларга бириктирилади, фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.
Тегишли туман (шаҳар) комиссияси томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида ҳудуддаги мавжуд ҳовлилар, уйлар, кўчаларга тақсимланади. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак (“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси).
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига вакиллар сайлаш мақсадида маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий йиғилиши ишчи гуруҳ томонидан ўтказилади. Ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзоси томонидан ўзига бириктирилган кўча, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар аҳолиси билан йиғилишлар ўтказилиб, сайлов ёшига етган ва сайлаш ҳуқуқига эга бўлган аҳоли томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига вакиллар кўрсатилади. Бунда ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқароларнинг вакиллар сифатида сайланишига эришиш фуқаролар йиғинларининг келгуси фаолиятида муҳим ўрин тутади. Йиғилиш натижалари бўйича унинг баённомаси тузилади (12-илова).
Шуни унутмаслик лозимки, фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси фуқаролар вакилларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Шунингдек баённомага ҳовли, уй ва кўчалардан вакилларни сайлашда қатнашган фуқароларнинг рўйхати илова қилинади. Унда вакиллар сайловида қатнашган фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ҳамда турар жойи кўрсатилади (13-илова).
Фуқаролар вакиллари ўз ваколатини фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling