Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Download 0.72 Mb.
bet32/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

Тафтиш комиссияси – молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида 3 нафар таркибда очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида алоҳида овозга қўйилиб сайланади.
(Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари лавозимига фуқаролар йиғини раиси томонидан тавсия этилаётган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва яшаш манзили алифбо тартибида ўқиб эшиттирилади).
(Раислик қилувчи тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзодни муқобиллик асосида алоҳида-алоҳида овозга қўяди).
1. Тафтиш комиссиясининг аъзоси этиб__________________ сайлансин
(ф.и.ш.)
деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
2. Тафтиш комиссиясининг аъзоси этиб__________________ сайлансин
(ф.и.ш.)
деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
3. Тафтиш комиссиясининг аъзоси этиб__________________ сайлансин
(ф.и.ш.)
деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар?
Қаршилар?
Бетарафлар?
Шу тариқа ҳар бир тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар ўрни учун овоз берилади.
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган 3 нафар номзод тафтиш комиссияси аъзолигига сайланган деб ҳисобланади.
Шундан сўнг тафтиш комиссиясининг сайланган 3 нафар аъзолари орасидан муқобиллик асосида юқоридаги тартибда тафтиш комиссиясининг раиси сайланади.
Саноқ комиссияси ҳар бир номзод учун овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясининг аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Энди кун тартибига бешинчи масала сифатида киритилган фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаймиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги намунавий низомнинг 30-бандида тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкинлиги, 31-бандида эса Комиссия аъзоларини сайлаш фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур нормалардан ҳамда кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинларида улар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилсин, деган таклиф бор:

  1. маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия;

  2. хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;

  3. ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;

  4. аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия;

  5. ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия;

  6. экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.

Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling