Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
Download 26.12 Kb.
|
кассация Чариев
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чариев Феруз Сайфуллаевич
- Агарда шундай бўлса, судьянинг ҳам ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳаракатига хизмат текшируви ўтказган ҳолда муносабат билдириш лозим бўлади!
- С Ў Р А Й М А Н
- Чариев Феруз Сайфуллаевич ________________ “___” ___________ 2023 йил.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ЖИБ Олот туман судининг 30.01.2023 йилдаги қарорига кўра ЎзР МЖтКнинг 461-моддаси билан ҳуқуқбузар Чариев Феруз Сайфуллаевичдан Манзил: Бухоро вилояти, Олот тумани, Жайхунобод МФЙ, Мактаб кўчаси 92-уй Тел:+99893 969-01-81 КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ ЖИБ Олот туман судининг 3-2010-2301/102-сон маъмурий иши бўйича 30.01.2023 йилдаги қарорига кўра, мен-Чариев Феруз Сайфуллаевич ЎзР МЖтКнинг 461-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, 3.000.000 (уч миллион) сўм жарима жазоси тайинланган. Суднинг қарорига кўра, Ф.Чариев шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш қоидасини бузиб, Д.Низамованинг розилигисиз унинг вояга етмаган қизи Низомова Шабнам Бахтиёровнанинг шахсий ҳужжатини яъни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасидан нусха олиб, ЎзР Халқ таълими вазирига ёзган аризасига илова қилиб, оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни Д.Низамованинг розилигисиз қонунга хилоф равишда тарқатганлиги аниқланган. Апелляция инстанциясининг 13.03.2023 йилдаги қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгариш қолдирилди. Бироқ, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорлари билан қўшилмайман: Фуқаро Д.Низамова Бухоро вилоят ИИБга мурожаат қилиб, ўз аризасида Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 27.01.2022 йилдаги қарорида ҳуқуқбузар деб эътироф этилган Ф.Чориев Б.Бешимовнинг қўшхотинлилигини исботлаш мақсадида қизи Ш.Низамованинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини унинг розилигисиз судга тақдим қилиб, ошкор этганлиги, унинг бу ҳаракатлари 07.02.2022 йилдаги ва 05.03.2022 йилдаги туман ИИБ бошлиқлари номига ёзган тушунтириш хатларида ҳам ўз аксини топганлиги, бундан ташқари 12.02.2022 йилда ЎзР Халқ таълими вазирига йўллаган ёзма мурожаатига ҳам қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини илова қилганлигини баён, қилиб, Ф.Чариевга нисбатан чора кўришни сўраган. Ушбу аризага асосан суд томонидан Ф.Чариев ҳуқуқбузар деб эътироф этилган. Бирорта қонун нормасида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома шахсий ёки оилавий сирни ташкил этиши қайд этилмаган, қолаверса бу гувоҳномада шахснинг қаерда ва қачон туғилганлиги ҳамда ота-онасининг исм-фамалияси қайд этилган холос. Бунда ҳеч қандай шахсий маълумот ёки сир мавжуд эмас. ЎзР ЖКнинг 1413-модда “Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш” деб номланган бўлиб, бу модда диспозициясидан инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотлар - шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборот деб таърифланганлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, ЎзР МЖтКнинг 294-моддасида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари қайд этилган бўлиб, унга кўра маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли. Ф.Чариев суд мажлисида МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуларидан фойдаланиб, ўз важларини исботлаш учун Д.Низамованинг қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини судга тақдим қилган. Судга далил тақдим қилиш ҳаракати қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган бир пайтда, қандай асосга кўра бу қилмишни ҳуқуқбузарлик деб эътироф этиш мумкин ёхуд шундай бўлган тақдирда нима сабабдан судья хусусий ажрим чиқариш орқали бу ҳолатга муносабат билдирмаган!? Агарда шундай бўлса, судьянинг ҳам ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳаракатига хизмат текшируви ўтказган ҳолда муносабат билдириш лозим бўлади! Ф.Чариевнинг 12.02.2022 йилда ЎзР Халқ таълими вазирига йўллаган ёзма мурожаатига Д.Низамованинг қизининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини илова қилганлиги ҳам ЎзР “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни билан мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ ЎзР “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади ва 21-моддасида мурожаатга уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин деб белгилаб қўйилган. Юқоридагиларга кўра, С Ў Р А Й М А Н: ЖИБ Олот туман судининг 30.01.2023 йилдаги қарори ва Бухоро вилоят суди апелляция инстанциячининг 13.03.2023 йилдаги қарорини бекор қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатишингизни. Чариев Феруз Сайфуллаевич ________________ “___” ___________ 2023 йил. Download 26.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling