СУД ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ЮРИТИШ ВА МАНСАБ ЙЎРИҚНОМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
Мансаб йўриқномаси бўйича хизмат вазифангиз ва ваколатларингиз нималардан иборат?
Ижро аппарати ходимлари қайси ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширадилар?
Таркибий бўлинмангизнинг вазифа ва функциялари нималардан иборат?
Таркибий бўлинмангизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
Иш юритиш йўриқномаси нималарни тартибга солади?
Судга келган ҳужжатлар ва мурожаатлар кимлар томонидан ва қандай тартибда қабул қилинади?
Иш ва бошқа ҳужжатлар йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда амалга ошириладиган ишлар ҳақида нималарни биласиз?
Хизмат ҳужжатлари қандай ҳужжатлар ва улар қандай кўринишларда бўлади?
Хизмат ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб беринг.
Хизмат ҳужжатларида бўлиши лозим бўлган реквизитлар ҳақида гапириб беринг.
Ҳужжатларни юбориш учун расмийлаштириш ҳақида нималарни биласиз? (манзилга юбориш қоидалари, нусхалар юбориш, иловаларни қайд этиш, саҳифаларни рақамлаш ва ҳакозо)
Ҳужжатлар матнини компьютерда тайёрлаш қоидалари ҳақида нималарни биласиз?
Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда бошқа судлар билан ёзишмалар бланкасига қўйиладиган талаблар
Йиғмажилдларнинг рўйхатини тузиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларга нималардан иборат?
Иш юритиш устидан назоратни ташкил этишда текшириш объектлари бўлиб нималар ҳисобланади?
Судда рўйхатга олинган қайси ҳужжатлар назорат қилиб борилади?
Ҳужжатларни сақлаш, уларни архивга топшириш ва амалий экспертизадан ўтказиш ҳақида гапириб беринг.
Шахсий масалалар бўйича хорижга чиқиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
Шахсий масалалар бўйича хорижга чиқаётган судья ва суд ходимларининг мажбуриятлари ҳақида гапириб беринг.
Ҳар бир суд ходимининг мажбуриятлари ҳақида гапириб беринг.
Суд ходимига хизмат вақтидан ташқарида қўйиладиган талаблар ҳақида нималарни биласиз?
Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартибининг мақсади нимадан иборат?
Ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уларни ҳал этиш тартиби ҳақида гапириб беринг.
Ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабарнома қандай маълумотларни ўзида акс эттириши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |