Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи судларнинг ҳамда Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ва мансаб даражасини бериш бўйича саволлар тўплами


ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД


Download 59.75 Kb.
bet5/13
Sana13.07.2023
Hajmi59.75 Kb.
#1660122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022 й.

ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИГА ОИД


  1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига асосан инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишлар жумласига қандай низолар киради?

  2. Суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш учун асослар ва бу ҳақидаги аризани ҳал қилиш тартибини айтиб беринг.

  3. Қандай ҳолларда судья рад қилинади, судьяни, ҳайъат таркибидаги бир ёки нечта судьяни, шунингдек бутун суд таркибини рад қилиш тўғрисидаги аризани ким кўриб чиқади?

  4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг принципларини айтиб беринг.

  5. Чет давлат ҳуқуқини қўлланилганда иқтисодий суд нималарни аниқлаши лозим?

  6. Иқтисодий суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи ва мажбурияти ҳақида нималарни биласиз?

  7. Судгача мажлис ўтказиш тартиби қандай?

  8. Алоҳида судловга тегишлилик ҳақида гапириб беринг?

  9. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш ажримининг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш ажримидан фарқи?

  10. Процессуал муддатлар, уларни ҳисоблаш тартиби, муддатни ўтказиб юбориш оқибатлари.

  11. Исботлашдан озод қилиш асослари?

  12. Далиллар. Далилларга баҳо бериш ҳақида гапиринг.

  13. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асослари?

  14. Прокурор, эксперт, таржимон ва суд котибини рад қилиш асослари?

  15. Иш юритишни тугатиш асослари ва оқибатлари?

  16. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш ҳақида айтиб беринг.

  17. Қайси шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) беришга ҳақли?

  18. Апелляция шикояти(протести)нинг мазмуни ҳақида гапириб беринг?

  19. Апелляция шикояти(протести)ни қайси ҳолларда иш юритишга қабул қилиш рад этилади?

  20. Апелляция шикоятини кўрмасдан қолдириш тартиби қандай?

  21. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш асосларини гапириб беринг.

  22. Апелляция инстанцияси судининг ваколатларини биласизми?

  23. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Виндикацион ва негатор даъво

  24. Банкротлик тўғрисидаги ишларни юритиш ҳақида гапириб беринг

  25. Ўзбекистон Республикасидаги суд тизими ҳақида гапириб беринг?

  26. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишларни юритиш ҳақида айтиб беринг?

  27. Суднинг вазифалари нималардан иборат?

  28. Корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қайси низолар киради?

  29. Соддалаштиририлган тартибда иш юритиш ҳақида гапиринг.

  30. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш тўғрисида айтиб беринг?

  31. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари нимадан иборат

  32. Моддий ҳуқуқ ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нимадан иборат?

  33. Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни юритиш ҳақида гапириб беринг.

  34. Қандай ҳолларда ҳал қилув қарорини қабул қилган суд қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилади?

  35. Мулк ҳуқуқи тушунчаси.

  36. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари ва уни бекор бўлиши.

  37. Мажбурият тушунчаси, мажбуриятларни бажариш тартиби ва уни бажарилишини таъминлаш ҳақида гапиринг.

  38. Шартнома тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби ҳақида гапиринг.

  39. Олди-сотди шартномаси шартлари ҳақида гапиринг?

  40. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олиниш тартиби.

  41. Юридик шахс тушунчаси ҳақида гапиринг.

  42. Юридик шахс турлари.

  43. Битимлар тушунчаси, турлари ва шакли ҳақида гапиринг.

  44. Вакиллик ва ишончнома тушунчаларини ёритиб беринг.

  45. Низоли ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар ҳақида гапиринг.

  46. Даъво муддати тушунчаси ва турлари.

  47. Коллизион нормалар ҳақида гапиринг.

  48. Давлат божи тушунчаси ва турлари.

  49. Иқтисодий судларда давлат божи қандай ҳаракатлар учун тўланади?

  50. Иқтисодий ишлар бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ҳақида гапиринг.


Download 59.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling