Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновация вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари


Download 78.02 Kb.
bet11/16
Sana08.11.2023
Hajmi78.02 Kb.
#1757875
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ВА ЭКОЛОГИК СИЁСАТ КУРС ИШИ

4-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари
31. Давлат экологик экспертизаси:
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 20 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 15 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун 5 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатларда ўтказилади.
5-боб. Давлат экологик экспертизаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
32. Буюртмачи:
экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш; экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар ва экологик аудит натижаларини тақдим этиш; қўшимча экологик экспертиза ўтказиш юзасидан мурожаат қилиш; экологик экспертиза ўтказилишининг бориши ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга.
33. Буюртмачи:
давлат экологик экспертизаси учун материалларни қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этиши; давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши шарт.
34. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:
буюртмачи томонидан берилган ишончнома асосида давлат экологик экспертизасини ўтказишда буюртмачининг манфаатларини ифода этиш;
экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;
экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар ва мулоҳазалар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
35. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар малакасини оширишни таъминлаши;
асословчи ҳужжатларни тайёрлашда экология шароитлари ва талабларини ҳисобга олиши;
таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиши лозим.
36. Давлат экологик экспертизаси эксперти:
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўладиган ахборот ва материалларни олиш; қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган давлат экологик экспертизасига тақдим қилинган материалларни белгиланган тартибда рад этиш; давлат экологик экспертизаси хулосасига илова қилинадиган, давлат экологик экспертизаси объекти бўйича алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга.
37. Давлат экспертизаси эксперти:
давлат экологик экспертизасини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилиши; давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган материалларнинг тўлиқ сақланишини ва давлат, ҳарбий, ички ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаши лозим.
38. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш иштирокчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
39. Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан сифатли материаллар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур ташкилотларнинг рейтинги шакллантирилиб, Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ жойлаштириб борилади.

Download 78.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling