Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 61.56 Kb.
bet5/18
Sana13.11.2023
Hajmi61.56 Kb.
#1770410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
7. ИД-ИН- Иктисодиёт ва минтақа

8-мавзу. Рақобат ва монополия.
Рақобатнинг вужудга келиши тўғрисидаги турли назариялар. Рақобатнинг моҳияти ва объектив асослари. Рақобат мазмунига турли томондан ёндашув. Рақобатнинг вазифалари. Рақобатнинг турлари: тармоқ ичидаги ва тармоқлараро рақобат. Рақобат шакллари: соф рақобат, монополистик рақобат, олигополия ва соф монополия. Рақобатлашиш усуллари: нарх воситасидаги ва нархсиз рақобат, ғирром ва ҳалол рақобат. Демпинг нархларни қўллаш. Рақобат курашининг замонавий шакллари: маҳсулот сифатини ошириш, маҳсулотни янгилаш, хизмат сифати, реклама, сервис, маркетинг ва ҳ.к.
Монополиянинг моҳияти ва унинг вужудга келиши сабаблари. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг тўпланиши ва марказлашуви. Монополияларнинг турлари: соф монополия, олигополия, монопсония. Табиий монополиялар. Легал ва сунъий монополиялар. Лернер коэффиценти. Монополистик бирлашмалар шакллари. Монополияларнинг афзалликлари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Шумпетер гипотезаси. Давлатнинг монополияга қарши тадбирлари. Ривожланган мамлакатларда монополияга қарши сиёсат борасидаги тажрибалар. Монополияга қарши қонунчилик.
Ўзбекистонда рақобат муҳитини шакллантириш борасидаги чора- тадбирлар. Мамлакатимизда рақобат муҳитини юзага келтиришнинг зарурлиги ва йўналишлари. Монополияга қарши қонунчиликнинг шаклланиши. Монополистик корхоналарни тартибга солиш усуллари. Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар. Мамлакатимизда 2022-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш.


9-мавзу. Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари.
Нархнинг мазмуни ва унинг объектив асослари. Нарх тўғрисидаги турли назариялар. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархлардаги ифодаси. Нархнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар. Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг вазифалари.
Нархнинг турлари: улгуржи ва чакана нархлар. Нуфузли, демпинг ва дотацияланган нархлар. Шартномавий, эркин ва тартибга солинувчи нархлар. Худудий, миллий ва жаҳон бозори нархлари. Нарх диапазони. Нарх паритети.
Нархлар ташкил топишининг бозор механизми. Мукаммал рақобат шароитида нархнинг шаклланиш хусусиятлари. Сотувчи ва харидор нархлари. Монополия шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий таклиф бўйича нархларнинг ўзгариши. Монопсония шароитида нархнинг шаклланиши. Оммавий талаб бўйича нархнинг ўзгариши. Олигополия шароитида нархнинг шаклланиши. “Эргашиш” ва “инкор этиш” ҳолатлари. Нарх бўйича етакчилик.
Нарх сиёсати ва уни Ўзбекистонда амалга ошириш хусусиятлари. Нархларни эркинлаштириш йўллари ва босқичлари.



Download 61.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling