Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet47/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
IS - LM модели товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилишда фойдаланилади. У модели қисқа муддатли даврга ҳам товарлар ҳам пул бозорида биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини характерлайди
IS - LM модели (инвестициялар-жамғармалар, ликвидлиликни афзал кўриш – пул) – ялпи талаб функциясини белгиловчи иқтисодий омилларни аниқлаш имконини берувчи товар-пул мувозанатим модели
1. Y=C +I + G +Xn асосий макроиқтисодий айният.
2. C = a+b (Y-T) — истеъмол функцияси, бу эрда T = Ta + tY.
3. I = e-dR — инвестиция функцияси.
4. Xn = d- m`Y - nR — соф инвестиция функцияси.
5. M/P =kY - hR — пулга талаб функцияси.
IS-LM эгри чизиқлари кесишадиган нуқт IS-LM моделидаги иқтисодий мувозанат ҳолатини кўрсатади.
Ликвидлилик тузоғи – қачонки моделда мувозанати LM эгри чизиғининг горизонтал(кейнс) кесмасида юзага келса – тизимда алоқалар бузилганлигидан далолат бериб, пул бозорида фоиз ставкасини камайтириш имконияти қолмайди, пул массасининг кўпайтирилиши инвестициялар, ишлаб чиқариш ва бандлиликнинг ўсишига олиб келмайди.
Ликвидлилик тузоғи вазиятида кредит (монетар) сиёсат ялпи талаб ва миллий даромадни рағбатлантириш воситаси сифатида кутилган самарани келтириб чиқармайди ва шу сабабли, кейнсчилар фикрига кўра, (ихтиёримизда) фақат бир дастак - солиқлар ва ҳукумат харажатлари орқали ялпи талабга бевосита таъсир кўрсатадиган фискал сиёсатгина қолади



Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:

1-масала


Очиқ иқтисодиѐтда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга: C = 300 + 0,65Yd, инвестиция функцияси I = 200 – 1500r, солиқлар Т = 200, давлат харажатлари G = 200, пулга талаб функцияси М = (0,5Y – 2000r) P,
пул таклифи М = 550, нархлар даражаси P =1, соф экспорт функцияси Xn = 100 – 0,05Y – 500r. IS ва LМ эгрилар тенгламаси, шунингдек, Y даромад ва Р фоиз ставкасининг мувозанат қийматини аниқланг.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling