Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 0.87 Mb.
|
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақроиқтисодиёт
- Тайёрлаган: Г.Саттикулова - АндМИ, “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Тақриr:зчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИАНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) ва Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат йўналиши талабалари учун “Мақроиқтисодиёт” фанидан амалий машғулотлар учун ЎҚУВ УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА АНДИЖОН 2023 «ТАСДИҚЛАЙМАН» Андижон машинасозлик институти Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва маъқулланган Кенгаш раиси _________ С. Алиев Баённома №__ «» ___ 2023й. «МАъҚУЛЛАНГАН» «Иқтисодиёт» факултети Кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган Кенгаш раиси ________ Д.Саримсақов Баённома № «» ___ 2023й. «ТАВСИЯ ЭТИЛГАН» « Иқтисодиёт » кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган Кафедра мудири _________ Г.Зуфарова Баённома № «__» ___ 2023й. Тайёрлаган: Г.Саттикулова - АндМИ, “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Тақриr:зчилар 1. Г.Каримова – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар иститути доценти, и.ф.ф.д. (PhD). 2. Г.Зуфарова - АндМИ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлар номзоди ©“Макроиқтисодиёт” фанидан амалий машғулотлар бўйича ўқув-услубий қўлланма – A.:АндМИ, 2023 йил бет МУНДАРИЖА
КИРИШ Бугунги кунда ёшларга сифатли билим бериш, уларни тафаккурини, иқтисодий билим, кўникма ва малакасини шаклантиришнинг асоси бу назарий берилган билимларини мустахкамлаш, ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш долзард масалаларидан бири бўлиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Ш.Мирзиёев 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном бериши хам беъжиз эмас. 2022 йил 21 декабр кунги Мурожаатномасида: “Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир. Шунинг учун ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, ўқув-тарбия ишлари сифатини ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал этишимиз керак”, дея таъкидлаган.1 Олий таълим талабаларининг амалий машғулотларини сифатли ташкил этилиши – бу таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун шароитни таъминловчи, машғулотни ўқитиш шаклидир. Макроиқтисодий барқарорлик ва ялпи ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги даражасини ўстириш давлат иқтисодий сиёсатида бош мақсад бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда қисқа давр ичида бу мақсадга эришиш борасида кенг кўламли, асрларга татигулик ишлар амалга оширилди ва ютуқлар қўлга киритилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида юзага келган мураккаб муаммоларнинг муваффақият билан ҳал этилиши, макроиқтисодий мувозанатни таъминланиши, дастлаб иқтисодий пасайишни бартараф этилиши ва сўнгра иқтисодий ўсишга эришиш чуқур ўйланган ва илмий асосланган иқтисодий сиёсат самарасидир. Давлат иқтисодий сиёсатининг назарий асослари сифатида тан олинадиган фанлар қаторида “Макроиқтисодиёт” фани алоҳида ўрин тутади. Ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилиш ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганиш “Макроиқтисодиёт” фанининг предметини ташкил этади. “Макроиқтисодиёт” фани миллий иқтисодиётнинг ривожланиши билан боғлиқ барча жиҳатларни, жумладан меҳнат ресурслари, товарлар, пул бозорларининг амал қилиши, монетар, фискал ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш ҳамда бошқа масалаларни қамраб олади. “Мақроиқтисодиёт” фанининг амалий машғулотлари мақсади талабаларда макроиқтисодиёт назарияси ва давлатнинг макроиқтисодий сиёсати тўғрисида бир тизимга солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Ушбу машғулотларда куйидаги вазифаларлар қўйилган: макроиқтисодий категориялар, макроиқтисодий муаммоларнинг намоён бўлиши шакллари ва сабаблари, иқтисодий жараёнларни, макроиқтисодий моделлар воситасида таҳлил этиш, макроиқтисодий сиёсат мақсадлари ва воситалари, очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий сиёсат юритиш хусусиятлари тўғрисида илмий тасаввурларни шакллантириш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, макроиқтисодий концепция ва моделлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, макроиқтисодий сиёсат натижаларини аниқлаш усулларини ўргатишдан иборат. “Макроиқтисодиёт” фанидан амалий машғулот учун мазкур ўқув услубий қўлланма намунавий фан дастури ва силлабуси ҳамда календар тематик режаларига қатъий амал қилинган ҳолда тайёрланган. Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича зарур адабиётлар рўйхати берилган, маъруза дарсларида ўтилган материаллар машқлар бажариш ёрдамида мустаҳкамлаш учун эътибор берилган. Ўқув-услубий қўлланма ушбу фанларнинг намунавий дастурлари ва бакалавриат босқичининг ўқув режалари асосида тайёрланган. Мазкур услубий қўлланма ўзининг хажми, ёзиш услуби ва мазмуни жиҳатидан қўйилаётган талабларга жавоб беради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling