Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet2/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

Амалий машғулот.

Макроиқтисодиёт” фанинг юзага келишидаги назарий мактаблар


1. “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти.


2. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.
3. Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими модели.


Фойдаланиш учун адабиётлар
1. Бурдо М., Виплаш Ч. Макроэкономика (Европейский текст). — С. Петербург: Судостроение. 1998.
2. ЖеффриД., Сакс Д., и др. Макроэкономика. Глобальный подход. — М.: Дето. 1996.
3. Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.Х., Жумаев З.А. Мақроиқтисодиёт (маърузалар матнлари). — Т.: ТДИУ - 2000.
4. Каримов И. А. Узбекистон: миллий истиклол, сиёсат, мафкура. 1-том. — Т.: «Узбекистон», 1996.
5. Максимова В.Ф., Ишшов А.А. и др., Рыночная экономика: учебник в трёх томах. 2 -том. — М.: Сминтек. 1992.


Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Макроиқтисодиёт фани предметининг ўзига хос хусусияти нимада ва у микроиқтисодиёт предметидан нимаси билан фарқ қилади?
2.Позитв ва норматв макроиқтисодиёт тушунчаларига изоҳ беринг.
3. Макроиқтисодиёт субъэктлари орасида давлатнинг роли қандай?
4. Агрегат кўрсаткичлар деганда нимани тушунасиз? Макроиқтисодий таҳлилда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти нима учун юзага келади?
5. Макроиқтисодий моделларнинг моҳиятига изоҳ беринг.
6. Заҳираларни тавсифловчи кўрсаткичлар ва оқимларни тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд?
7. “Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда“даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими моделидаги қарама-қарши омилларга изоҳ беринг.
8. Доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай?
Макроиқтисодиёт'>МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР


Макроиқтисодиёт — мамлакат (ёки унинг бир қисми, тармоқлар) иқтисодиётини, инфлация, ишсизлик, буджет тақчиллиги (дефисити), иқтисодий ўсиш, иқтисодиётнинг давлат томонидан бошқарилиши ва умумий жараёнларни ўрганувчи фан. Макроиқтисодиёт ЯИМ, ЯММ, ялпи талаб, ялпи таклиф, тўлов баланси, пул бозори, товар бозори ва меҳнат бозори каби тушунчалар билан ишлайди.
Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфлясиянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
Макроиқтисодиёт (макро... ва иқтисодиёт) — бозор хўжалиги умумий назариясининг бўлими, мамлакат иқтисодиёти, умуман миллий хўжаликка оид катта миқёсдаги иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling