Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти «иктисодиёт» кафедраси


Download 128.17 Kb.
bet9/10
Sana19.04.2023
Hajmi128.17 Kb.
#1362512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иши

Солик доктринаси давлат хокимияти томонидан баркарор ва узок вакт мобайнида химоя килиб бориладиган карашларда акс эттирилади ва куйидаги асосий масалаларни ижобий хал этишга имкон беради:
- соликларнинг мамлакат иктисодий-ижтимоий тизимидаги роли ва ахамиятини оширишда;
- соликларнинг мамлакат ялпи ички махсулоти хамда бюджет даромадларидаги салмогини купайтиришда;
- бевосита ва билвосита соликларнинг узаро нисбатан, миллий иктисодиетнинг тармоклари, ахолининг айрим катламлари учун соликларни ундиришнинг энг макбул усулларини белгилашда;
- соликка тортишнинг прогрессивлиги (регрессивлиги)ни таъминлашда;
- жамгармалар ва инвестицияларни рагбатлантиришда солик тартиблари, солик органларининг солик туловчилар фаолиятини назорат килиш шаклларини такомиллаштиришда ва хоказо.

Хулоса
Соликлар, солик тизими, солик сиёсати ва соликка тортишга тегишли булган масалалар иктисодий (молиявий) муаммоларнинг энг нозигидир. Шунинг учун хам бу масалаларга нисбатан муносабат билдирилаётган пайтда жуда эхгиёткорлик билан ёндашмок лозим. Бунинг устига уларга нисбатан муносабатнинг билдирилшшт муносабат билдирувчининг махсус жихатдан алохида тайёргарлик курган бУлишини такозо этади. Соликлар ва соликка тортиш масалаларига нисбатан муносабат билдириш жуда купчилик Уйлаганидек, осон нарса эмас.
Француз ёзувчиси ва философи Ш.Монтескье (1689-1755 йиллар) бундан 250-300 йил бурун «туловчилардан (солик туловчилардан-таъкид бизники Т.М.) канча кисмни олиш ва уларнинг ихтиёрига канчасини колдиришни аникдашдек хеч бир нарса бунчалик донолик ва аклни талаб килмайди», - деб бекорга айтган эмас.
Соликларга нисбатан окилона ва одилона муносабатда бУлмаслик уз-узини алдаш билан баробардир. Уларга нисбатан окилона ва одилона муносабатда бУлиш хар бир шахс томонидан, энг аввало, соликларнинг иктисодий мохиятини тугри ва объектив равишда идрок этилишини, солик тизими ва соликка тортишнинг узига хос бУлган ва неча-неча асрлар давомида инсоният тараккиётининг узи тугрилигини тасдиклаган хамда купчилик холларда аксиома сифатида кабул килган тамойилларни, урни келганда, шак-шубхасиз худди шундай кабул килишни такозо этади. Бу тамойиллар мулохаза-ю мунозараларга мухтож эмас. Уларнинг тугри эканлигини хаётнинг узи тасдикдаб турибди.
Бир вактнинг узида соликларга нисбатан муносабат билдирилаётган пайтда бугун дунёга маытум ва машхур булган инсонларнинг куйидаги фикрлари назардан четда колмаса, айни муддао булур эди.

  1. Ф. Аквинский (1225/1226-1274 йиллар)

«...Соликларни Урнатишнинг мезони хукмдорнинг умумий фаровонликка йУналтирилган соглом аклидир...»


«…Соликлар талон-торож килишнинг йул куйилиши мумкин бУлган шаклидир»

  1. Ф.Бэкон (инглиз философи, 1561-1626 йиллар)

«…Соликларни хар бир фукаронинг мукаддас бурчидир…»
«…Халкнинг розилиги билан ёки унинг розилигисиз олинадиган соликлар унинг хамёни учун бир хил булиши мумкин, лекин халк рухиятига унинг таъсири турличадир”

  1. А.Смит (шотланд философи ва иктисодчиси, 1723-1790 йиллар)

«...Соликлар уларни Олаганлар (туловчилар) учун куллик эмас, балки озодлик белгисидир».

  1. Б.Франклин (АКШ Президенти, АКШ мустакиллик Декларациясининг муаллифларидан бири, 1706-1790 йиллар)

«…Хаётда улим ва соликлардан кочиб кутулишнинг иложи йук».



  1. Л.Эрхард (немис профессори ва давлат арбоби):

«...Солик юкини енгиллаштиришга каратилган барча фукаролар ва хужалик доираларининг истакларини жуда адолатли деб тан олмок лозим...”
«…Харажатларни талаб килинган даражада баркарорлаштиришга эришилса ва унумдорликнинг ривожланиши шунга мос суръатларда усса, соликларни канчага пасайтириш УШкони борлигини хисоблаб чикиш ва уни осон тасаввур килиш мумкин. Факат шу йул билангина бизнинг хаммамизни эзиб келаётган солик муаммосини хакикий ва реалистик ечимига эришиш мумкин».

Бу фикрларнинг айримлари бир неча аср (бир неча аср!) бурун, айримлари эса уз асримизда айтилган булишига карамасдан хамон узининг долзарблигини йукотмаган. Бу фикрларнинг хар бири хамон хар бир онгли фукарони уйлашга мажбур этади. Агар бу фикрларнинг барчаси оддий бир фукаролар томонидан эмас, балки бутун инсоният тараккиётида жуда мухим роль уйнаганлиги, бутун-бутун халкларнинг такдирини ва келажагини белгилаб беришда алохида хизмат курсатган шахслар томонидан айтилгани инобатга олинса, уларнинг (фикрларнинг) куч-кудрати янада якколрок намоён буларди. Балки ...


Умуман олганда, Ўзбекистонда солиқ тизимини эркинлаштиришни изчиллик билан амалга ошириш пировардида бюджет тизими бюджетларининг тегишли молиявий маблағ билан таъминлашда илғор хориж тажрибасини чуқур ўрганиш, уларнинг ютуқлари ва йўл қўйган камчиликларини тўғри баҳолаган ҳолда “ўзбек модели” тамойилларига мос ҳолда истиқболда солиқ тизими тараққиётининг устувор йўналиши бўлиши мақсадга мувофиқ. Бунда шуни алоҳида эътибор қаратиш керакки, ривожланган давлатларда иқтисодиёт асосан ишлаб чиқаришга таянади, яъни иқтисодиёт бир мунча саноатлашган, республикамизда бу борада ислоҳотларни амалга оширишда ана шу жиҳатни эътибордан қочирмаслик керак, шунингдек, ривожланган давлатларда “виждонли” солиқ тўловчилар деган ибора оммалашган. Шу ҳисобдан олиб қараганда республикамизда қонунчиликда, солиқ тўловчилар ўртасида мазкур тушунчани оммалаштириш борасида ишларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, мазкур ҳолатда миллий иқтисодиётимиз хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасини, аҳолининг меҳнат маданиятини, иш ҳақи тўлови даражаси ва шарт-шароитлари каби омилларни ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Фикримизча қуйидаги йўналишларда солиқларнинг таъсирчанлигини ошириш мамлакат иқтисодиёти ривожида ўзининг ижобий натижасини беради:
➢ ресурсларни оптимал тақсимлаш;
➢ давлат даромадини ошириш;
➢ аҳолининг даромадларини ошириш;
➢ инвестицион фаолликни рағбатлантириш;
➢ барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
➢ нархнинг турғунлигини сақлаб туриш;
➢ миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш;
➢ инфляция даражасини жиловлаб туриш;
➢ тўлиқ бандликка эришиш ва уни ушлаб туриш. Юқоридаги иқтисодчи олимлар фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда солиқлар – уларни тўлаш мажбуриятига эга бўлган шахслар томонидан давлат, жамият, халқ ҳамда ўз манфаатини кўзлаган ҳолда бюджет даромадларини шакллантиришга йўналтириладиган, мажбурийлик хусусиятига эга бўлган, холисона тўланадиган пул тўловидир деб ўз фикримизни билдиришимиз мумкин. Ушбу фикримизни атрофлича асослайдиган бўлсак, солиқлар давлатнинг маълум бир вазифаларини бажаришга хизмат қилиши унинг давлат манфаатларини кўзлашидан далолатдир. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида, жамият — кишиларнинг тарихан қарор топган ҳамкорлик фаолиятлари мажмуи. Жамиятдаги ҳамма нарса (моддий ва маънавий бойликлар, инсонлар ҳаёти учун зарур бўлган шартшароитларни яратиш ва б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади дейилгани, ҳамда жамиятнинг сиёсий тизими – давлат сифатида ташкил топган жамиятнинг муайян сиёсий вазифаларни амалга оширувчи ижтимоий муассасалари мажмуи. Давлат, партия, уюшмалари, диний ташкилотлар, шунингдек, сиёсий мақсадларни кўзловчи барча ташкилот ва ҳаракатларни ўз ичига олади деб эътироф этилган. Демак, солиқлар жамият ва халқ манфаатларини ҳам кўзлаган ҳолда тўланиши табиий ҳолатдир. Солиқлар солиқ тўловчиларнинг ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда тўланишини асослайдиган бўлсак, бу борада етук иқтисодчи олим А.Смит солиқларнинг аҳамиятини ёритиб, уларни давлатга тўлаш қуллик эмас, балки эркинлик аломати эканлигини асослаб берди. Демак, солиқ тўловчилар эркин яшаши, фаолият юритиши шунингдек, тўлаётган солиқлари келажакда ўзига қайтиши бу албатта ўз манфаатини кўзлашдир.


Download 128.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling