Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти «иктисодиёт» кафедраси


Download 128.17 Kb.
bet8/10
Sana19.04.2023
Hajmi128.17 Kb.
#1362512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иши

Солиқ юки - солиқ тўловчининг муайян вақт оралиғидаги фаолияти натижасида тўлаган солиқларининг йиғиндисини ифодалайди. Бунда солиқ тўловчиларнинг тўлайдиган барча солиқлар ва солиқсиз мажбурий тўловларининг йиғиндиси ифодаланади. Солиқ юкининг аниқ солиқ тўловчилар зиммасига қанча тўғри келганлигини аниқлаш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Бироқ тўғри солиқларда солиқ оғирлиги айнан солиқни бюджетга ҳисоблаб ўтказувчи солиқ тўловчилар зиммасига тушса, эгри солиқларда эса солиқ юки солиқни тўловчилар эмас, балки товар (иш, хизмат) ларни истеъмол қилувчилар зиммасига тушади. Муайян турдаги юридик ва жисмоний шахслар бўйича солиқ юкининг бир йилда бюджетга тўланган барча мажбурий тўловлар йиғиндиси билан аниқлаш мумкин. Солиқ юкининг даражаси ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий қудратига, инфляция даражасига, давлатнинг ваколатли функцияларни қўллашига, қолаверса бозор муносабатларининг ривожланишини ва ижтимоий ҳаракат доирасига бевосита боғлиқ бўлади.
Солиқларни юридик ва жисмоний шахслардан ундириш жараёнида бериладиган имтиёзлар натижасида солиқ юкини солиқ тўловчиларнинг биридан иккинчисига юклаш жараёни кузатилади. Шу ўринда солиқ бўйича солиқ тўловчиларга солиқ юкини тартиблаш ёки мантиқан айтганда меъёрлаштириш муаммоси юзага келади.
Солиқ юкини ифодалашнинг бир қанча кўринишлари мавжуд: макродаражадаги солиқ юки, мезодаражадаги солиқ юки ва микродаражадаги солиқ юки. Солиқ юки макродаражада ифодаланганда бутун мамлакат миқёсида ифодаланиб, асосий кўрсаткич сифатида муайян вақт оралиғида давлат бюджетига келиб тушган солиқлар йиғиндисини ана шу вақт оралиғида яратилган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки миллий даромад (МД) га нисбати олинади. Мезодаражада ифодаланганда алоҳида олинган соҳа, тармоқ ёки секторга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланса, микродаражада эса аниқ бир олинган субъектга тўғри келадиган солиқ юки ифодаланади.


4. Соликларнинг давлат хаётидаги урни ва ижтимоий иктисодий
ахамияти
Соликлар - ахолидан, корхоналар ва хужалик юритувчи бошка субъектлардан давлат (марказий ва махаллий хокимият, хусусан, солик органлари) томонидан ундириб олинадиган мажбурий туловлардир. Соликлар уз мохият-эътиборига кура, ижтимоий махсулотнинг бир кисми булиб, солик туловчи бундан бирон-бир фойда куриш-курмаслигидан катыш назар, уз маблагларидан давлат хисобига мажбурий ажратмалар ва туловлар тулашда акс этади. Соликлар мажбурий туловлардир. Давлат уз фукаролари учун маълум тартибга солинган солик тизимини жорий этса, улардан йигиб олинган соликлар асосида режали' давлат бюджет тизимини шакллантирса, мукаммал солик ва молия тизими шаклланган булади. Соликларнинг гула ва уз вактида туланиши учун жавобгарлик солик туловчилар зиммасига юкланган булиб, улар бунга ихтиёрий эмас, мажбурий равишда амал киладилар.. Солик тулашдан буйин товлаш жавобгарлик билан якун топади.
Зеро, соликларга оид барча конунларда соликлар ва уларнинг микдорини белгилашга Олий конун чикарувчи хокимият ёки унинг томонидан ваколат берилган органлар хаклидирлар, деб мустахкамлаб куйилган. Бунга кура фукаролар уз хохиш-истакларига кура янги соликлар белгилаш ёки уларнинг хажмларини аниклашга хакки йук- Соликлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари шакллантирилади хамда давлат фаолият курсатиши учун моддий шароит яратилади, хозирги вазиятда эса бутуп бозор иктисодиёти тизими ишлаб туриши учун моддий имконияг вужудга келтирилади. Соликлар оркали корхоналар ва фукаролар даромадининг бир булагини давлат аппаратининг мамлакаг мудофаасининг ноишлаб чикариш сохасини, умуман даромад манбаига эга булмаган кисмининг лозим даражада ривожланиши таъминланади.
Давлатнинг бюджет даромадларини таъминлаш солик тизимининг вазифаларидан биридир. Солик тизими ана шу вазифани хал этар экан, жамгарма ва ишлаб чикдришнинг усиш жараёнларига тускинлик кил мае лиги, ижтимоий адолатни бузмаслиги, халк хужалиги тизимида бузилишлар ва четга чикишлар содир булишига йул куймаслиги, бозор жараёнига путур етказмаслиги зарур.
Давлат соликлар оркали ишлаб чикариш шароитларини, товарлар ва хизматларнинг сотилишини изга солиб боради, фукароларнинг иктисодий фаолият учун муайян "солик, иклими"ни яратади. Соликлар узининг иктисодий функцияси оркали такрор ишлаб чикаришга таъсир курсатади, унинг усиш суръатларини рагбатлантиради ёки пасайтиради, маблаг тупланишини тезлаштиради ёки секинлаштиради, ахолининг тулов кобилияти талабини кенгайтиради ёки камайтиради, ракобатли бозор муносабатлари шаклланади. Солик сиёсати мамлакатимизда олиб борилаётган иктисодий сиёсатнинг таркибий кисми хисобланади. Давлатнинг энг аввало, солик юкини уз зиммасига олади, сунгра эса хар бир солик туловчининг жамиятдаги урнини эътиборга олиб, уз улушини таксимлаб беради. Бозор муносабатлари шароитида солик тизимини модернизациялаш ва ислох килиш мамлакат иктисодиёт тараккиётини таъминлаш ва унинг тузилмасини сифат жихатидан янгиланишнинг мухим шартларидан бири булиб колади.
Мулкчиликнинг турли шакллари шаклланиб, ривожланиб бораётган хозирги шароитда давлатнинг иктисодий сиёсати оркали бозор иктисодиётини тартибга солишда солик тизими мухим урин тутади. Шу сабабли хам бозор муносабатлари шароитида хар Кандай давлат уз назорат функциясини амалга оширишда айнан солик тизимига таянади. Мамлакатнинг солик сиёсати мамлакат иктисодиётини баркарорлаштириш ва корхоналар молиявий ахволини мустахкамлашда мухим ахамият касб этади.
Соликларнинг яна мухим ижтимоий-иктисодий ахамияти шундаки, улар давлат хазинасини тулдирувчи асосий манба Хисобланади. Шунинг учун соликларга давлат бюджетининг даромад кисмини шакллантирувчи узига хос мухим механизм сифатида караш лозим. Солик тизими аник максадга каратилган молиявий сиёсат булиши билан биргаликда, ялпи миллий махсулотнинг бир кисмини кайта таксимлайди хамда шу тарзда ахолининг ижтимоий турмушини яхшилашда мухим ахамият касб этади. Бир суз билан айтганда, хозирги бозор муносабатлари шароитида соликлар давлат иктисодиётига таъсир утказишида асосий воситалардан бири булиб колаверади. Давлат соликларнинг иктисодий функцияси оркали халк хужалигининг ривожланишини рагбатлантиради, шунинг баробарида унинг фискал функцияси учун база юзага келади. Давлат уз солик сиёсати оркали давлатда ишлаб чикаришни рагбатлантиради ва ривожлантиради.
Мамлакатимиз мустакиллиги йилларида солик тизимини ислох килишдан кузланган асосий максад, юридик ва жисмоний шахсларнинг даромад манбалари, микдори, тулов имкониятларидан келиб чикиб, улар зиммасидаги солик юкини енгиллаштириш оркали мамлакатда мукаммал хамда одил солик иклимини яратиш, ишлаб чикаришни жонлантириш ва иктисодиётни барк;арорлаштиришга эришишдан иборатдир.
Хар кандай мамлакатнинг солик; сиёсати узига хослиги билан ажралиб туради, чунки хар бир давлатнинг ицтисодини юксалиши, усиш суръати, ахолининг фаровошшги, инвестиция кудрати жорий килинган соликларнинг умумий микдори, солик юкининг кай даражадалигига боглик. Уларни белгилаш ва амалга ошириш мамлакатда олиб борилаётган солик сиёсатига бевосита боглик. Шу маънода Узбекистоннинг солик; сиёсати хам узига хос ва узига мос хусусиятларга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Мамлакат иктисодиёти баркарор ривожланиши учун солик тизимидаги айрим муаммоларни ечишда, соликларни миллий стандартлар ва тарихий андозалар асосида хисобга олиш, соликлар микдорига таъсир этувчи омилларни аниклаш ва уларни тахлил килишда тарихий анъаналар асосида иш юритиш мухим ахамият касб этади. Бу борада соликларнинг шаклланиш тарихига ва улар тахлилига оид адабиётларнинг узига хос урни бор.

Download 128.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling