Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги чирчиқ давлат педаглгика институти


РАШИДИДДИННИНГ ЖОМЕЪ-УТ-ТАВОРИХ АСАРИ


Download 39.03 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi39.03 Kb.
#1406651
1   2   3   4
Bog'liq
“Мўғуллар босқини манбашунослиги”

РАШИДИДДИННИНГ ЖОМЕЪ-УТ-ТАВОРИХ АСАРИ
XIII аср охири — XIV аср бошларида чингизийлар саройида яшаган йирик тарихчи олим ва сиёсий арбоб Рашидиддиннинг ҳаё-ти ва ижоди мўғулларнинг Яқин ва Урта Шарқ мамлакатларидаги Ҳукмронлиги даври билан боғлиқдир. Фазлуллоҳ Абул-Ҳайр Рашидиддин Ҳамадоний 1240—1247 йиллар орасида Ҳамадонда унча-лик машҳур бўлмаган табиб-олим оиласида дунёга келган. У Абакахон ҳукмдорлиги (1265—1282) даврида давлат хизматига киради ва Ғозонхон (1295—1296) ҳукмдорлиги даврида сарой табиби вазифасини эгаллайди. Рашидиддин маърифатли киши бўлиб, кўп тилларни ўрганган, адабиёт ва шеърият нафосатини тушунар, тарихий асарларни яхши биларди, тиббиёт, ҳаидаса ва фалакиёт илмларидан яхши хабардор эди. У айниқса илоҳиёт илми билимдони сифатида маш-ҳур эди, Фазлўллоҳ 1298 йили вазир этиб тайинланади. У Хула-гий давлатининг бошқа вазирларидан фарқли ўлароқ, кучли мар-казий ҳокимиятнинг заруриятини чуқур ҳис қилган ҳукмдор сифа-тида аниқ сиёсий йўналишда иш олиб борди. Рашидиддин 19 йил ҳокимият тепасида бўлиб, ўз синфининг туб анъаналарига содиқ қолди. У феодал жамиятнинг марказ-лашган давлат ҳокимияти учун изчил курашди. Аммо, афсуски, умрини фожиали тугатди. «Марказлаштириш сиёсати» жамиятнинг феодал равнақи йўналишида эски вақтлардагидек таянч топа ол-мади». Ҳукмдор мададидан маҳрум бўлган Рашидиддин 1317 йили истеъфо берди, бир йилдан сўнг эса душманлари уюштирган фит-на қурбони бўлди. У султон Улжайтуни заҳарлашда айбланиб, ўғли, султон соқийси Иброҳим билан 1318 йилнинг 18 июлида қийнаб ўлдиришга, мол-мулки мусодара қилинишга ҳукм этилади. Табризда улар қурган, асосан ҳунармандлар, муқовачилар, хат-тотлик ва ёзув қуроллари ясовчи усталар яшайдиган Рашидий маҳалласи бузиб ташланади. Аммо тасодифгина уни қатл этилиш-дан сақлаб қолди, Рашидиддин 10 йил ўтгач оқланди, оиласига мол-мулкининг бир қисмини қайтаришди. Уғли Ғиёсиддин вазир бўлди ва отасининг сиёсий йўлини давом эттиришга уриниб кўрди. Рашидиддин эса Хулагу наслидан бўлган Ғозонхоннинг буйруғи ва тақдир тақозоси билан тарихчига айланди. Кейинчалик «шундай асарлар яратдики, бу асарлар унинг номини асрлар оша сақлаб қолди».
«Жомеъ ат-таворих» бугунги кунда ҳақли равишда кўп мамла-катларда узоқ ҳукмронлик қилган кўчманчи мўғулларнинг маиший ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий тарихи бўйича энг кучли манбалардан бири ҳисобланади. Форсча манбалар ичида бунга тенг асар йўқ. «Жомеъ-ат-таворих» да бой маълумотлар асосида мўғулларнинг кўчманчи турмуши, маросимлари, урф-одати ва феъли, маъна-вияти, қонунлари ҳақида ёрқин ҳикоя қилинади. Рашидиддиннинг бу шоҳ асарида ўтроқ халқлар ҳаёти, хўжалик-иқтисодий турму-ши, кўчманчи ва ўтроқ турмуш тарзлари ўртасидаги зиддиятлар ҳам ўз ифодасини топган. «Жомеъ-ат-таворих» да кўчманчи феодаллар ҳукмронлиги остида қолган, «асосан ўтроқ аҳолили кўп мамлакатларнинг иқтисодий, хўжалик ва сиёсий тарихига оид анча муфассал маълумотлар келтирилади». Тарихшунослик жиҳатдан Рашидиддин асарини чуқур ўрган-ган киши рус олими И. Н. Березин эди. Бу шарқшунос бутун умрини Рашидиддин меросини ўрганишга бағишлади. И. Н. Бере-зин форс тилидаги нашрларнинг асосий ноширидир. У «Жомеъ-аттаворих» нинг биринчи жилди (Чингизхон ҳукм-дорлиги даври тарихи), шунингдек, «туркий ва мўғул кўчманчи қабилалари» тарихини ўз ичига олган қисмларининг таржимонидир. Бироқ, И. Н. Березин ҳаётлиги даврида асар қўлёзмасининг энг яхши, Тош.кент ва Истамбул нусхалари маълум эмас эди ва шу боис, исмлар, туркий-мўғул иборалари, жуғрофий, тарихий-топонимик иборалар аниқлаштиришни талаб қиларди. Шу билан бирга И. Березининг форсча матни ва русчага таржимаси ҳозир-да ҳам библиографик жиҳатдан нодир ҳисобланади. Бунинг устига унинг нашри тўлиқ эмас эди. Шу боис 1936 йилдаёқ Фан-лар Академияси Шарқшунослик илмгоҳи «Жомеъ-ат-таворих» форсча матни ва русча таржимасининг қайта кўриб чиқилган нашрини босмага тайёрлай бошлади. 1—139- бетларни проф. А. Ромаскевич, 140—231- бетларни филология фанлари номзоди Л. Хечатуров ва ниҳоят, 232- бетдан асарнинг охиригача бўлган қисмини етук шарқшунос, ирофессор А. Ализода тайёрлади. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, танқидий матн биринчи жилдининг I ва II қисмлари ҳамда русча таржима матни 1941 йилгачаёқ профессор А. А. Ромаскевич томонидан олдиндан таҳрир қилин-ган эди. Рашидиддин «Жомеъ-ат-таворих» и элхонларга бўйсунувчи мамлакатлар ижтимоийиқтисодий аҳволига оид жуда кўп маълу-мотларни ўз ичига олади. Бу соҳада XIII—XIV асрнинг биронта ҳам тарихчилик асари у билан тенглашолмайди. Унинг асаридаги маълумотларга кўра, XIII асрдаги деҳқончилик, ердан фойдаланиш тартиби, солиқлар ва уларни ундириш усуллари, деҳқонларнинг тўловлари ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволи хусусида бемалол фикр юритиш мумкин. Рашидиддиннинг бу асари, В. Бартольднинг иборасича, ўрта аср форс тарихшунослигининг «сўнгги сўзи» мана 150 йилдирки, тадқиқотчиларни ўзига тортиб келади, унинг тўғрисида –кўплаб асарлар битилади. Бу асарни ўрганиш ва нашр этиш билан бугук ҳам бутун жаҳон шуғулланаяпти «йилномалар мажмуаси» билан бир қаторда Рашидиддин-нинг «Езишмалар»и ҳам Яқин ва Урта Шарқ ва Урта Осиёнинг XIII—XIV аср боши тарихини ўрганишда катта манбадир. Бу манба тарихшунослиги унчалик кучли эмас. Гап шундаки, «ёзишмалар» муаллиф ўлгач, 1327—1336 йиллар орасида унинг ўғли Ғиёсиддин Муҳаммад Рашидийнинг уринишлари оқибатида китоб-га айланди. Вазирнинг топшириғига, кўра, Рашидиддиннинг собиқ шогирди Муҳаммад Абаркўхий бу тўпламни тузишга киришди. Рашидиддин мактублари Шарққа кенг тарқалди. Э. Брауннинг шах-сий коллекциясидан шу нарса англашиладики, бу хатлар XIV— XV аср чегараларида ҳам, кейинги асрларда ҳам қайта кўчириб олинган. Совет тарихчиси И. Петрушевскийнинг гувоҳлик бери-шича, «Ёзишмалар» «йилномалар мажмуаси» га ўхшаб кетади ва уларда ўша давр расмий ҳужжатлари учун хос бўлган ибора-лар бир хил шаклда учрайди. «Ёзишмалар» тарихи учун яна шуни таъкидлаш зарурки, XV аср охирида Темурийлар саройида/у маълум эди ва шу боис, унинг бир неча хатларини Сайфуддинхўжа ибн Низом Оқилий ўзининг тарихий асари «Асар ал-вузаро»— барча даврларнинг энг машҳур вазирларига бағишланган китобига киритди. Бу асар 1473 йили Султон Ҳусайн Бойқаронинг вазири учун ёзилган эди. Оврупода «Езишмалар» китоби XIX аср бошларида маълум бўлди. Француз дипломати ва шарқшуноси Ж. Л. Руссо (1780— 1831) олдин Бағдод, сўнг халаб ва Триполида бош консул бўлиб ишлаган вақтида Халабдан Шарқ қўлёзмаларини олиб кетди ва 1817 йили Парижда уларнинг каталогини эълон қилди. Икки йилдан сўнг, яъни 1819 йилда Россия"империяси фанлар академияси бу коллекцияни сотиб олди ва янги ташкил этилган Осиё музейига совға қилди. «Руссонинг биринчи коллекцияси» ичида беш юзтача араб, форс ва туркий қўлёзмалар мавжуд эди. Улар орасида Рашидиддиннинг «Ёзишмалар» асари ҳам бор эди. (Қаранг: Муншаот-и Рашидий, ҳозир бу қўлёзма мамлакат Фанлар Академияси Шарқшунослик илмгоҳининг Ленинград бўлимида, № 938 рақми остида сақланмоқда (Руссо коллекцияси). «Муншоат» ҳақида XIX асрда ҳам, XX асрда ҳам кўп ёзилга-нига қарамай, нечундир асар И. Н. Березинни, Э. Блошэни ва ҳатто В. Бартольдни ўзига жалб қилмаган. Юз йил ўтгачгина, Шарқда сотиб олинган бу асарнинг иккита қўлёзмаси А. Хоутум-Шиндлер томонидан Англияга келтирилади. Қўлёзма 1919 йили Эдвард Браун қўлига тушади ва ўша йили октябридаёқ асар маз-муни эълон қилинади. Натижада асар дунёга танилди. Э. Брауннинг фикрича, унга тегишли бу қўлёзма ғоят ноёб эди. 1920 йили Э. Браун мўғуллар босқини давридаги форс адаби-ёти тарихи бўйича китоб нашр қилди. Бу китобда Рашидиддин-нинг барча 53 мактуби муфассал баён қилинган эди. Браун кейин-чалик қўлёзманинг ўзидан эмас, балки ўша даврда Кембрижда яшовчи ҳинд шарқшуноси Муҳаммад Шафий қўлёзмадан танлаб тайёрлаган парчалардан 33 фойдаланди. Уша йиллари М. Шафий Рашидиддиннинг «Ёзишмалар» и таржимасини тайёрлаган бўлса-да, бироқ у 1955 йилда ҳам нашр этилмади. Рашидиддиннинг «Ёзишмалар» и тарихини ўрганишнинг кейин-ги босқичи 20- йилларнинг ўрталарида Эрон филологи Воҳид Даст-гирий томонидан унинг бир неча хатларининг «Армуғон» жарида-сида босилиши бўлди. Бу жаридада Эронда сақланаётган қўлёзма асосида Рашидиддиннинг битта катта хати эълон қилинди. 30-йил-ларнинг бошларида эса Эрон шарқшуноси ўзининг кенг кўламли «Тарихи муффасали Эрон» («Эроннинг муфассал тарихи») аса-рини эълон қилди. Воҳид Дастгарий бу асардан фойдаланибгина қолмай, балки унинг манба сифатидаги тарихий аҳамиятини кўрсатди. 1940 йили Муҳаммад Шафийнинг янги кичикроқ мақоласи эълон қилинди. Ўнда муаллиф Рашидиддин мактубларининг қим-матини яна таъкидлайди ва Ҳиндистонга тегишлиларини таҳлил қилади. 40-йилларда бирин-кетин А. Ализода, И. Петрушевскийларнинг инглиз эроншуноси Р. Левига қарши (1946 йили у асоссиз Рашидиддиннинг «Ёзишмалари» ни XV асрнинг ҳиндча ясамаси деб эълон қилган эди) мақолалари пайдо бўлди. Бу баҳсга Лаҳор-даги шарқшунослик колледжи бошлиғи М. Шафий 1947 йили ушбу тарихий ёдгорлик матнини эълон қилгач, нуқта қўйилди. М. Ша-фий «Ёзишмалар» ни кўплаб изоҳлар билан бойитди. М. Шафийнинг нашри билан деярли бир пайтда, 1948 йилда Табризда 17- мактубнинг тўла матни ва Рубъи Рашидий, яъни Рашидиддин Табризда қурган маҳаллага бағишланган 18-мак-тубнинг қисқартирилган матни муаллиф Хусайн Наҳжувоний томонидан эълон қилинди. Бу парчалар Табриз библиофили Муҳаммад Наҳжувоний кутубхонасидаги қўлёзмага асосан чоп этилганди. Мақола ,муаллифига «Ёзишмалар» нинг Лаҳордаги нашри маълум эмас, бироқ улар матни мос келади. Айрим ўринларда улар М. Шафийнинг Лаҳор нашри билан Ленинград қўлёзмаси ўртасидаги тафовутларни қайтаради. М. Шафий нашрида тушиб қолган ўринлар 1950 йилда «Дониш» журналида босилган Раши-диддиннинг «Ёзишмалар» идан парчаларда тўлдирилган эди. Асримизнинг 60-йиллари «Ёзишмалар» тарихшунослиги равна-қи йиллари бўлди. 1956 йили А. Ализоданинг китоби, И. Петру-шевскийнинг XIII—XIV асрдаги Эрон қишлоқ хўжалиги ҳақидаги мақоласи, А. Фалина ва Р. Кикнадзе асарлари эълон қилинди. «Жомеъат-таворих»—«йилномалар мажмуаси» нинг машҳур ношири профессор Карл Ян 1963 йилда, Америка шарқшуноси X. Шур-ман 1953 йилда эълон қилган асарларида «Езишмалар» нинг мў-ғуллар даври солиқчилик иборалари, Урта асрдаги Эрон ва Урта Осиё деҳқонлари тўғрисидаги маълумотларидан кенг фойдаланилади. Хуллас, ҳозир Рашидиддин «Ёзишмалар» ининг 13 нусхаси маълум. Улардан саналгани ва рўйхатга олингани саккизта. Мўғулларнинг Урта Осиё, Яқин ва Урта Шарқ ва унга туташ мамлакатлардаги ҳукмронлик даври манба ва тарихшуносликка жуда бой. Бу даврда жуда кўп йирик асарлар яратилди. Вардан Кирокаци, Насавий, Жувайний, Ибн Асир, Ҳамдуллоҳ Қазвиний, Вассофийлар номи жуда машҳур эди. Уларнинг ҳаммаси ёрити-лаётган вақеаларнинг нафақат гувоҳи, балки қатнашчиларидир, шу боисдан улар яратган асарларнинг ўзиёқ ўша даврнинг тари-хий ҳужжатлари бўла олади. Ҳозирги замон тадқиқотчилари учун Мўғул хони саройларида ёзилган тарих билан Урта Осиё, Шарқ, Кавказ орти халқлари вакиллари биринчи навбатда араб, ўрта осиёлик, арман, суриялик тарихчилар ёзган тарихни қиёслаш, овруполик саёҳатчилар ва элчилар келтирган маълумотлар билан танишиб, хулосалар чиқариш имкони бор. Мўғул истилочилари даври манбаларга қанчалик бой бўлма-син «Жомеъ аттаворих» ва «Ёзишмалар» улар орасида ўзига хос алоҳида марказий .ўрин эгаллайди. Рашидиддинда табиблик, ботаник, тарихчи, илоҳиётчи, шоир, давлат арбоби ва сиёсатчининг г,хислатлари мужассамлашган эди. Ғозонхоннинг топшириғини ба-^жариб, у тарихчи сифатида «Иилномалар мажмуаси» ни яратди. «Езишмалар» да эса Рашидиддин қиёфасида буюк вазирни кўра-миз, бу ярим шахсий, ярим расмий ёзишмалар ўзи-ўзига 34 гувоҳлик бериб турибди, бу мактублардан ўша давр расмий тарадшдан топилмайдиган маълумотларни топамиз. Шу билан бирга бу икки асар бир-бири билан туташ, кўп томонлама бир-бирини тўлдиради. «Езишмалар» кўп манбаларда йўқ маълумотларни беради ва ўша давр тарихий асарларида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг йўл-йўлакай айтиб ўтиб кетиладиган томонлари, ҳодисалари моҳия-тини очиб ташлайди.
Тарихи жаҳонгушой” асарининг муаллифи Aлоуддин Aтомалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал- Жувайний бўлиб, ҳижрий 623 (милодий 1225) йили Хуросоннинг ғарбий қисмида жойлашган Жувайн ноҳиясида зодагон оиласида туғилган. Унинг отаси Баҳоуддин аслзода кишилар сарасидан бўлган. У Хуросонга Муҳаммад Хоразмшоҳ фармони билан ҳоким етиб тайинланган. Чингизхон қўшинлари Хуросонга бостириб кирганда, Баҳоуддин Султон Жалолиддин хизматида бўлиб, мўғулларга қарши жанг қилган. Жалолиддин ўлимидан сўнгн, мўғуллар хизматига ўтади ва вафот етгунигача (1253 йил) Хуросонни бошқариб турган мўғул ҳукмдорлари хизматида маъмурий хизматчи - соҳиб девон бўлиб ишлаган.
Жувайнийлар хонодонининг бир неча вакиллари Хоразмшоҳнинг арқонларидан бўлган. Жумладан Баҳауддин ибн Aли Жувайний 1192 йилда Султон Aлоуддин Такаш (ҳукумронлик даври 1172 - 1200) хизматига киради. Унинг набираси Aлауддин Aтомалик Жувайнинг бобоси Шамсиддин Муҳаммад (ҳукумронлик даври 1200-1220), кейинчалик Жалолиддин Мангубердининг бош вазири сифатида фаолият кўрсатган. Aммо унинг ўғли Баҳоуддин тахминан 1232 йилда бир гуруҳ аслзодалар билан бирга мўғуллар хизматига киришга мажбур булади ва ўғли Aлоуддинннинг ҳам хизматга жалб етади. “Тарихи Жахонгушой” 1252-1260 йиллар оралиғида форс тилида таълиф етилган, уч жилддан иборат.
Aлоуддин Aтомалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал- Жувайний Баҳоуддин Муҳаммаднинг иккинчи, кичик ўғли бўлиб, илм олишга иштиёқи жуда баланд бўлган.
Aлоуддин Жувайний оиласининг ўз даври сиёсий муҳитида анча юқори мавқени егаллаб тургани, унинг келажакда йетук зиёли ва билимли бўлишига ижобий таъсир кўрсатди. У йигитлик чоғидаёқ Хуросондаги мўғул ҳокими Aрғуноғо хизматига қабул қилинди ва 1246-1253 йиллар оралиғида мазкур ҳукмдор билан бирга Мўғулистонга ҳам бир неча марта бориб келган. Маълум вақт Ҳулогухон хизматида бўлиб, муншийлик вазифасида ишлаган, сўнгра 1259 йили Бағдод, Ироқ ва Хузистон вилоятлари ҳокими етиб тайинланган . Жувайний ҳижрий 681 йил 4 зулҳижжа (милодий 1283 йил 6 март)да Aрронда вафот етади.13
Жувайний ўз ҳукмдорлиги йилларида мамлакат ободончилигига катта еътибор берди, хусусан, илм аҳлига, адибларга мунтазам ҳомийлик қилиб келган. Aйни вақт- да, унинг ўзи ҳам яхшигина қалам соҳиби бўлган; ҳаё- тининг охирги йилларида бошидан кечирган қийинчиликлар, жумладан, 1281 йили Aбақахон буйруғи билая тафтиш қилиниб, қамоққа олинганлиги воқеаларини ўзининг «Тасмият ал-ихвон» (форс тилида) асарида баён қилади.14
Бу асар Ўрта Осиёда мўғуллар ҳукмронлиги тарихи ҳақида маълумот берувчи муҳим манбадир. «Тарихи жаҳонгушой» муаллиф томонидан форс тилида 1260 йили ёзиб тугалланган асар бўлиб, унда тарихий воқеалар баёни Чингизхоннинг ҳокимиятга келишидан тортиб, то Ҳулогухон ҳукмронлиги тарихининг 1256 (Хуросон тарихининг еса 1258) йиллар даврини ўз ичига олади. Aсар бош сўз (дебоча), муқаддима ва уч жилддан иборат. Биринчн жилдда мўғуллар тарихи, истилоси, Жўчи ва Чиғатой авлодлари хукмронликлари ҳақида сўз боради. Иккинчи жилдда Хоразмшоҳлар тарихи ва Хуросон ўлкасини бошқарган мўғул ҳукмдорлари кечинмалари то 1258 йил воқеаларигача йетказиб баён қилинган. Учинчи қисмда ҳам анча муҳим тарих, яъни мўғуллар истилоси воқеаларининг давоми, исломдаги исмоилия йўналиши, исмоилийлар давлати (1090—1258 йиллар) ҳақида маълумотлар акс етган. Юқорида қайд етилган иккита асардан ташқари, Жувайний қаламига мансуб бир қанча фармонлар, мактублар (муншаот) ҳам бизгача йетиб келган.15
«Тарихи жаҳонгушой» асарининг форсий матни 1912, 1916, 1937 йилларда Мирзо Муҳаммадхон Қазвиний томонидан нашр етилган. Бундан ташқари асар инглиз ва турк тилларига ҳам таржима қилинган. Йирик манбашунос олим Н.Тошев бу асар бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Ушбу асарда мўғулларни буюк Хоразмшоҳлар давлатига бостириб кириши ва сиёсий воқеалардан ташқари Aнуштегинийларнинг сўнгги ҳукмдори Жалолиддин Мангуберди сиймоси ҳақида аниқ маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларни аниқ, ишончли еканлигига асосий сабаб, Жувайний ўз асарини ёзишда ўз даврининг ноёб манбалари, тарихий асарларига таянган ҳолда ёзганидадур. Султон Жалолиддин, унинг отаси билан муносабати, шоҳ сифатида отаси ўғлининг ҳарбий юришларни ташкиллаш борасидаги маслаҳатларини инобатга олмаганлиги, укалари Ўзлоқсултон ҳамда Оқсултонлар билан биргаликда мўғулларга қарши амалга оширган ҳарбий харакатлари тўғрисида маълумотлар мавжуд.
Aсарда Жалолиддин Мангубердининг Хиндистонда бўлган даврида содир бўлган воқеалар ҳам баён етилган. Унинг Хиндистонда жомеъ масжиди барпо етганлиги ўқувчини ҳайратга солади.16 У Ерон, Ироқ, Кавказ, Рай сингари мамлакатлар ҳудудида ҳам бўлади, жангларда қатнашади.
Жувайнийнинг қайдлари содда ва ишонарли услубда келтирилган. Султон Жалолиддиннинг мард, жасур, елпарвар бўлганлиги у вафот етганидан сўнг ҳам кўплаб инсонлари мен Жалолиддинман деб курашга отланганликларидан ҳам маълум еканлигини у жуда таъсирли ёзади: “ Орадан йиллар ўтиб, гоҳ-гоҳ халқ орасида, Султон (Жалолиддин)ни фалон жойда кўрдик, деган овозалар ҳам тарқалиб юрарди. (Ҳатто) Ироқда вазир Шарафиддин Aли Табарший маълум вақт ана шу ёлғон овозаларни аниқлаш билан ҳам машғул бўлган. Шунда ҳам, одамлар шаҳар ва навоҳийларда Султон (Жалолиддин) фалон қалъада ёки фалон жойда, деб юришарди. Олти юз ўттиз учинчи (1235—1236) йили Испидорда бир киши, «мен Султон (Жалолиддин) ман»,—деб даъво қилиб чиқди ва унинг овозаси тўрт томонга ёйилиб кетди. Жантемур даврида Султон (Жалолиддин)ни кўрган ва таниган кишилардан бир нечтасини аниқлаш учун юбордилар. Улар бориб кўрдилар, ёлғон екан, у кишини тутиб ўлдирдилар. Олти юз еллик иккинчи (1254) йили бир гуруҳ савдогарлар Жайҳун дарёсига йетганларида, уларнинг орасидан бир киши кемачиларга: «Мен Султон Жалолиддинман»,—деган екан. Тутиб олиб суриштирганларида ҳам ўз сўзида қатъий тураверган. Уни ҳам ўлдирмишлар. Девоналик ҳам бир санъат ерур. Хуллас, анча вақтгача ул овоза ва миш-мишлар тинмади.”17 Жувайнийнинг бу асаридаги кўплаб маълумотлар мактаб дарсликларига ҳам киритилганиги уни бошқа манбалардан ажратиб турадиган хусусиятидир.
XULOSA
Xulosa qilib aytish mumkinki, Xorazmshohlar davlati tarixini yorituvchi Alouddin Atomalik ibn Bahouddin Muhammad al- Juvayniyning “Tarixi jahongushoy” asaridan tashqari yana bir qancha asarlar mavjud. Misol uchun, Rashididdin Fazlullohning “Jome’ ut-tavorix”, Abdulloh Fazlulloh az-Sheroziyning “Tarixi Vassof”, Abu Bakr al-Mustavfiy Qazviniyning “Tarixi guzida”, Muhammad al-Banokatiyning “Ravzatuli-l-albob fi tavorixu-l-akobir va-l-ansob”, Abu Bakr ash-Shafonaviyning “Majma’u-l-ansob” kabi asarlarni keltirish mumkin. “Tarixi jahongushoy” asarining ulardan farqi mavjud. Asarda Chingizxon va uning avlodlari fath etgan barcha mamlakatlar tarixiga to‘xtalib o‘tilgan. Janubiy Xitoy, Mavorounnahr, Turkiston hududlariga keng to‘xtalgan. Ayniqsa asarda qayd etilgan voqealarni ba’zilarini muallif o‘z ko‘zi bilan ko‘rganligi asarni ishonchliligini oshiradi.


Download 39.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling