Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги чирчиқ давлат педаглгика институти


Мўғуллар босқини даври манбаларининг ўрганилиши


Download 39.03 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi39.03 Kb.
#1406651
1   2   3   4
Bog'liq
“Мўғуллар босқини манбашунослиги”

1 Мўғуллар босқини даври манбаларининг ўрганилиши
Хоразмшоҳлар давлати тарихини чуқур ўрганиш тарихни янги консептуал методологик асосларини ташкил етади. Aйниқса манбаларга асосланган ҳолда илмий тадқиқотларни олиб бориш жаҳон стандартларига мос ҳисобланади. Мазкур илмий мақолада тарихийлик, танқидий, қиёсий-мантиқий таҳлил, холислик тамойиллари каби тарихий методлардан фойдаланган ҳолда, Хоразмшоҳлар давлати ва мўғилларни ушбу давлатга бостириб кириши вақеалари баён етилган асар “Тарихи жаҳонгушой” ҳамда унинг муаллифи ҳақида сўз юритилади.
Aлоуддин Aтомалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал- Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонгушой”1 асари бўйича ўзбек тарихчи олимлари З.Бунёдов,2 О.Бўриев3, Н.Тошев4, И. Жабборов5, И.Очилов6, Ҳ. Дадабойев7, Ж. Рахимов8, Н.Полвонов9, Қ.Машарипов10, М.Aкобиров11 ва бошқалар Хоразмшоҳлар давлати тарихининг турли масалалари юзасидан тадқиқотларни амалга оширганлар.
Мўғуллар босқини Урта Осиё халқларига чексиз кулфат ва фожиалар олиб келди. Мовароуннаҳр шаҳарлари харобага айланди, ҳунармандчилик ва савдо инқирозга учради, дала-ю водийлар бўшаб, ҳувиллаб қолди.
Мўғул-татарлар мун-тазам террор режимини ўрнатишди, талаш ва оммавий қирғинлар уларнинг доимий бошқарув қуролига айланди» деб ёзган эди. Шарқнинг энг йирик ва қадимий ўчоғи Самарқандгмўғуллар босқинига қадар жуда катта шаҳар эди. Самарқанд орқали Чин-гизхон ҳузурига борган Хитой роҳиби Чан-Чуннинг сўзларига қараганда, мўғуллар босқинидан сўнг шаҳарда 25 минг оила, ол-динги аҳолининг чорак қисми қолганди, холос. Демак, илгари бу ерда 100 минг оила, яъни 400 мингдан ошиқ киши яшаган. 30 минг ҳунарманд Мўғулистонга олиб кетилиб, мўғул шаҳзодаларга тар-қатилган эди. Муаммонинг тарихшунослик жиҳатига қайтамиз. Хитой роҳиби Чан-чуннинг ҳикоясига шарқшунослардан биринчи бўлиб, Бар-тольд эътибор берди. «Туркестанское востоковедение» жаридасининг 1894 йил, 43-44-сонларида унинг «Туркистон ўлкаси ХV1 асрда» (Хитой саёҳатчисининг ҳикояси асосида) мақоласи эълон қилинди. Бу мақоладан саёҳат йўналишини аниқлаш мумкин эди. У қуйидагича: Чу ва Талас дарёлари, Сайрам, Сирдарё, Мирзачўл, Зарафшон, Самарқанд (1221 йил декабрь—1222 йил апрели охи-ри), Қеш ва Амударё орқали ўтиб, Чингизхон қароргоҳига етиб борган. Қайтишда ЧанЧун Чингизхон ортидан кетган. Бартольд «X асрдан то XIII асргача (Чан-Чунгача) бўлган даврга тегишли Туркистон хаётини муфассал ёритувчи биронта маълумотга эга эмас эдик. Чан-чуннинг маълумотлари шу жиҳатдан мамлакатни ўрганиш учун қимматлидир» деб ёзади. Шу ерда В. В. Бартольднинг тарихий асари —«Туркистон мў-ғуллар босқини даврида» докторлик диссертациясига ҳам тўхта-либ ўтиш зарур
2. Асарнинг кириш қисмида муаллиф китобининг номи мазмунига тўлиқ келмаслигини ёзади. Муаллиф махсус тадқиқот учун мўғуллар босқини даври, Урта Осиё тарихининг муҳим даврини олган. Урта Осиёнинг шундан аввалги асрлар тарихига эса ўзининг мақсади учун зарур бўлгани қадар мурожаат қил-моқчи эди. Бироқ, мавзуга оид адабиётлар билан танишув муал-лифга ўзигача бўлган тадқиқотчиларнинг манбалар бўйича хуло-салар қилмаганликлариии кўрсатди. Уларсиз эса мўғуллар кел-ганда Урта Осиё қай аҳволда эканлигини аниқлаш мушкул эди. Муаллифнинг фикрича, бу китоб илк бор Урта Осиё тарихини манбалар асосида, ижтимоий ва маиший шароитларга эътибор берилган ҳолда ёритади.
Асар «Кириш», «Тўртта боб ва иловадан иборат. «Кириш»— бу тарихшунослик, у араб тарихчи ва жуғрофиюнларидан тортиб, то темурийларнинг тарихчиларигача бўлган тарихшуносларнинг Урта Осиё тарихига бағишланган манбаларга берган баҳоси ва танқидий шарҳига бағишланган. Монографиянинг биринчи қисмида В. Бартольд XI—XV аср тарихий манбалари, таржималари ва кўчирмаларини келтиради. Улардан энг муҳимлари 29 қуйидагилар:
1. Гардизий (XI аср). «Зайнул-ахбор». Матнда қўлёзмадан алоҳида кўчирмалар келтирилган. Масалан: Харис б. Сурайж қўзғолони, Амир б. Жамол, Тоҳир б. Абдуллоҳ, Яқуб б. Лайс ва Амир б. Лайс ҳақидаги кўчирма; Амирнинг лашкарини кўрикдан ўтказиши, фуқаро бошқаруви ҳақидаги, сомонийлар ва уларнинг ҳукмдорлиги, Аҳмад б. Сахл ҳақидаги, Абу Али Чағонийнинг ҳаракатлари; Сурхон воҳасидаги шаҳарлар, симжурийлар ҳақидаги; араб амирларининг Туркис-тонни олиши, Маҳмуд Ғазнавий ва қорахонийлар тўқнашуви, Маҳмуднинг Хоразмдаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги. Маҳмуд-нинг Қашқар хони Қодирхон билан учрашуви тасвири бошқа кўчирмалар шулар чизмасидандир.
2. «Мужмал ат-таворих ва-л-қисас». XII асрда ёзилган бу асар-нинг муаллифи номаълум. Бартольд ундан Ёфаснинг ўғли Турк-нинг ватани Иссиқкўл атрофидаги жой экани хусусидаги ривоят ва Шарқ ҳукмдорлари унвонларининг рўйхатини келтиради.
3. Ал-Ғарнотий (XII аср). «Китоб туҳфат ул-албоб ва нуҳбат ул-аъжоб». Балх яқинидаги Халифа Алининг мозори дейиладиган қабрнинг очилиши ҳақида ҳикоя қилинади.
4. Иншо (XII аср). Бу Россия империяси ички ишлар нозир-лиги ҳузуридаги Шарқ тиллари ўқув бўлими фондидан олинган ҳужжатлардир. Биз учун Бартольд келтирган қуйидаги ҳужжат-лар муҳимдир:
Султон Санжарнинг Урта Осиё хонларига муноса-бати;
Отсизнинг Санжарга мактуби: Санжар ва Отсизнинг ёзиш-малари; Хоразм шоҳнинг халифа муқтадирнинг вазирига нома-си;
Эл-Арслоннинг Самарқанд хонига номаси; Отсизнинг Жанд-дан Урта Осиё ичкарисига юришларига оид ҳужжатлар; салжуқ ҳукмдорининг Бағдод вазирига мактуби;
Санжар номидан элчи-лик ҳужжати ва бошқа ҳужжаглар.
5. Ан-Насафий (XII аср). «Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд». Бу китоб Осиё музейининг қўлёзмалар фондидан Қадимги Самарқанд тарихидан манба сифатида жуда қадимий қимматли қўлёзма. Айнан ана шу қўлёзма Самарқанднинг илгари (Афро-сиёбдан ҳам олдин) Навводон канали юқорисида (бу канал ҳозир ҳам бор, у чақар-тошохур, Дарвозаи Хўжа Аҳрор деган жой-лардаги ер ости булоғидан бошланади) жойлашган ўрни ҳақида маълумотлар беради.
6. Ас-Сомоний (XII аср). «Китоб ал-ансоб». У Осиё музейи фондидан. Бу асарда Зарафшон, Қашқадарё водийлари, Самар-Қанд ва Бухоро туманларидаги қишлоқ ва жойларнинг, Самар-Қанд ва Бухородаги кўча ва маҳаллаларнинг номлари ҳақидаги маълумотлар, минтақанинг диндор ва бошқа таниқли кишилари рўйхати берилган.
7. Имодиддин Исфахоний (XII аср). «Харидат ал-қаср ва жа-ридат ал-аср». XII асрнинг энг муҳим тарихшунослик асарларидан бири. Ундан Баракотнинг «Лам ат-таворих» (унда 500—1106, 1107 йилларгача бўлган тарихий воқеалар баён этилган. Қўлёзма ҳозирча етарли даражада ўрганилмаган) асарининг муаллифи ҳақида муфассал маълумотлар топиш мумкин.
8. Котиб ас-Самарқандий (XII аср). «Аърад ас-сийаса фи ағрад ар рийаса». Араб тилидаги қўлёзма. Бартольд бу асардан Султон Санжарнинг сўзларини («... халқни қаттиқ итоаткор ҳолда ушлаш керак»), Қилич Тамғочхон давридаги Айёрбек қўзғолони тафсилотларини ва у билан хон ўртасида Мирзачўлдаги бўлган жанг тафсилотларини, Хуросон учун жанг ва унинг талон-торож этилиши воқеаларини таржима қилиб келтирилган.
9. Муҳаммад б. Муайяд Бағдодий (XII—XIII аср). «Китоб ат-тавассул ила тарассул». Унда 1182—1184 йилларга тегишли, Хо-размшоҳ Текеш ҳукмдорлиги даври ҳужжатлари жамланган. Улар орасида Текешнинг 1183 йилда Ғиёсиддин Ғурийга юборган мак-туби ҳам бор.
10. Муҳаммад б. Нажиб Бақрон (XIII аср). «Жаҳоннома». В. Бартольд бу асардаги Иссиқкўл, Мовароуннаҳр тоғ бойликла-ри, Урта Осиё чўллари, қорахитойлар ҳақидаги ижтимоий-этно-график маълумотлардан фойдаланган. 11. Авфий (XIII аср). «Жомеъ-ул ҳикоёт ва ломъе ар-ривоёт». Бу асардан у Шақиқ б. Иброҳим Балхийнинг Урта Осиёда Будда коҳини билан бўлган учрашуви тўғрисидаги 30 ҳикоясини, қорахо-нийлар, айниқса, Иброҳим б. Наср Тамғочхон ҳақидаги маълумот-ларни, дин ислоҳотчиси Моҳ Африднинг ҳаракати ва бу ҳаракат-нинг Абу Муслим ёрдамида бостирилиши ҳақидаги, Сомонийлар ва уларнинг Симжурийлар билан тўқнашуви, Гурганжининг Ша-ҳобиддин Ғурий томонидан қамал қилиниши, уйғур ва бошқа тур-кий уруғлар ҳақидаги маълумотларни келтирган.
12. Бутхона. «Шеърлар тўплами». Бу ерда мутасаввиф шоир Сайфиддин Боҳарзийнинг Чиғатой саройи вазири Қутбиддин Ҳа-баш Амид (мусулмон) га номаси келтирилади. Нома муаллифи олий табақанинг диндорлар фаолиятига аралашаётгани хусусида ўз фикрини кескин баён этади, норозилик билдиради. 13. Жувайний (XIII аср). «Тарихи жаҳонкушои». Хаников шахсий жамғармасидан. Бу тарихшунослик асаридан В. Бар-тольд Чингизхон авлоди хусусидаги маълумотларни олган. Булар: Чингизхон давлатининг бошқарув тузилиши, Чингизхон ўғилла-рига тегишли ҳудуд чегаралари; мўғулларни Кучлуқ билан кураши; Хоразмшоҳ Муҳаммаднинг қорахитойлар билан кура-шининг айрим лавҳалари; Хоразмдаги 105/1208 йиллардаги ер қимирлаш, Хоразмдаги айёрона ҳаракатлар хусусидаги маълумот-лардир.
14. Рашидиддин (XIII—XIV аср). «Жомеъ-ат-таворих». Унда Урта Осиёдаги Чиғатой давлатидаги асосий воқеалар ва уларнинг иштирокчилари хусусида жуда кўп маълумотлар бор. Фикримиз-ча, Рашидиддин асарларига берилган баҳо диққатга сазовор ва у Урта Осиё тарихшунослигида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ҳақ-да кейинги фаслда муфассал тўхталамиз.
15. Жамол Қарший (XIII—XIV аср). «Мулҳақат ас-Суроҳ». Унда қорахонийларнинг исломни қабул қилиши, қорахонийлар-нинг Қашғар тармоғи генеологияси (шажараси), Олмалиқнинг турли шайхлари, мўғул хонлари ва уларнинг маҳрамлари (Маҳмуд Ялавоч ва унинг ўғли Маъсудбек), Кучлуғ ва бошқалар ҳақи-даги маълумотлар бор.
16. Ҳамдуллоҳ Қазвиний (XIV аср). «Тарихи Гузида». Муаллиф бу ерда шахс Абу Саййид Мойхонийнинг ибн Сино би-лан суҳбатини кўрсатиб ўтади, шайх Мажидиддин Бағдодий, Нажмиддин Кубро ва Сададдин Ҳамавий тўғрисидаги баъзи маъ-лумотларни келтиради. В. Бартольд фойдаланган 16—21- манбалар назаримизда тарихшунослик нуқтаи назаридан унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Бироқ, муаллифнинг кейинги фойдаланган манбалари ало-ҳида эътиборга лойиқ. Улар жумласига қуйидаги асарларни киритиш мумкин: 1. «Шажарат ал-атрок» ёки «Улус арбаъ Чингизий». («Турк-лар шажараси» ёки «Чингизийларнинг тўрт улуси»). Муаллифи номаълум (Улуғбек ёзган дейишади). Бу ерда Чингизхонга ўғли Жўжининг ўлими ҳақидаги хабар қандай етказилгани ҳақидаги шеърий ҳикоя ва бошқа маълумотлар баён қилинган.
2. Исфизорий (XV аср). «Китоб Раузат-ул-жаннат фи авсоф ал-мадинати Ҳирот» («Ҳирот шаҳридаги жаннат равзаси»). Бу ерда Мўғулистонга олиб кетилган Ҳирот ҳунармандлари ҳақида қимматли маълумотлар бор.
3. Аҳмад б. Муҳаммад Мўйин-ал-фуқаро (XV аср) «Китоби Мулла-зода». Китобда Бухоро шайхлари ва имомлари ҳақида био-график маълумотлар, Бухоро садрлари шажараси ҳақида ва бош-қа маълумотлар бор. Тузувчининг Шарқ манбалари билимдони сифатида жаҳон ки-тоб марказларидан узоқда ишлагани ҳолда қўлига тушган ва Оврупо, Шарқ, Русия, Урта Осиё китобхоналарида кўрган барча маълумотларини синчиклаб тўплаганини тан олмоқ керак. Шарқ ва Урта Осиё олимларининг тарихий ва адабий-тарихий асарлари ҳали топилмаган эди, кўплари Оврупонинг турли қўл етмас жой-ларида сақланарди. Шунга қарамай В. В. Бартольднинг Шарқ муаррихлари асарларини тўплаш бўйича бажарган ишлари Урта Осиё халқлари тарихини ўрганиш, тарихшуносликни тиклаш учун ўта муҳим аҳамиятга эгадир.


Download 39.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling