1.1-жадвал
Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобининг фарқли жиҳатлари
Кўриниб турибдики, бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисоби яхлит бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари ҳисоблансада, мақсади, вазифалари, ахборот фойдаланувчилари, ахборотларнинг характери, уларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш, узатиш, тартибга солиниши ва бошқа жиҳатлари бўйича фарқланади. Шу билан бирга бухгалтерия ҳисобининг ушбу таркибий қисмлари бир-бирини инкор этмайди. Аксинча, улар ўзаро узвий боғлиқдир. Одатда, бухгалтерия молиявий ҳисобини замонавий компьютерларда олиб бориш бухгалтерия бошқарув ҳисобини юритишни осонлаштиради. Намунавий ва индивидуал компьютер дастурларига асосланган бухгалтерия бошқарув ҳисоби бухгалтерия молиявий ҳисобини тўлдиради.
Мақсади ва вазифалари, предмети ва объектларининг таркибан ва мазмунан бир хиллиги, ахборот фойдаланувчилар кўлами ва бошқа жиҳатларнинг яхлитлиги ҳамда ўхшашлик томонлари бухгалтерия молиявий ҳисобини халқаро миқиёсда бир хиллаштириш заруратлари борлигидан дарак беради. Бунга эришишнинг асосий воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (1) яхлит ёки бир-бирига зид бўлмаган қонунларга асосланиш; (2) яхлит ёки бир-бирига зид бўлмаган стандартларни қабул қилиш ҳамда уларни қўллаш; (3) яхлит пул бирлиги ва бошқа ўлчов бирликларига ўтиш; (4) яхлит тамойилларга асосланиш ва бошқалар.
Юқорида санаб берилган заруратлар, имкониятлар ва воситалар дунё мамлакатларида, бир томондан, бир-бирига ўхшаш, иккинчи томондан эса, бир-биридан фарқли жиҳатларга эга бўлган бухгалтерия молиявий ҳисобининг турли моделларини вужудга келишига олиб келди. Бундай умум тан олинган моделлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: (1) БританияАмерика модели; (2) Континентал модель; (3) Жанубий Америка модели. Ушбу ҳисоб моделларининг асосий фарқли хусусиятлари қуйидаги 1.2- жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал
Бухгалтерия ҳисоби халқаро моделларининг асосий фарқли хусусиятлари
Халқаро ҳисоб модделлари қўлланиладиган мамлакатларнинг айримлари қуйидаги 1.1-чизмада келтирилган.
1.1-чизма. Бухгалтерия молиявий ҳисобининг халқаро моделларига кирувчи мамлакатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |