Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Download 0.59 Mb.
bet8/9
Sana16.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1511800
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

Тўртинчидан, Қонунга молиявий ҳисоботни бунинг учун махсус яратилган ресурсда очиқ фойдаланиш имконияти билан эълон қилиш тўғрисидаги нормани киритиш лозим. Бизнинг бизнесимиз маълумотларни ошкор этишга кўникмаган, бироқ вақт ўтиши билан бу заруратга айланади. Бундай амалиётни жорий этган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, молиявий ҳисоботни очиқ фойдаланиш имконияти билан эълон қилиш катта фойда келтиради. Тадбиркорларга ишончли ва тўлов қобилиятига эга бўлган ҳамкорларни излаш осонлашади.
Бешинчидан, Қонуннинг 25-моддаси ўзгартиришлар киритилишини талаб қилади, унда чораклик ҳисоботларни топшириш талаби мавжуд. 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорга асосан 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектларига – ҳар чоракда молиявий ҳисоботни солиқ ва статистика органларига тақдим этиш талаби бекор қилинади.
Чораклик молиявий ҳисоботлар айрим тадбиркорларга мураккабликлар туғдираётганлиги тўғрисидаги фикрга қўшилмаслик мумкин эмас. Лекин ҳисоботнинг бундай турларидан манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар ҳам кўп. Мисол учун – акциядорлик жамиятлари. Очиқлик уларни биржаларда анча жозибадор қилади.
Олтинчидан, кадрларга доир масалалар ҳам эътиборга молик. Қонуннинг амалдаги таҳририда “профессионал бухгалтер”, “сертификатланган профессионал бухгалтер”, “дипломли профессионал бухгалтер” ва ҳоказо каби тушунчалар мавжуд эмас. Ушбу камчиликни бартараф этиш лозим.
Қонуннинг 12-моддасига асосан мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • олий маълумотга эга бўлиши;

  • иш стажига эга бўлиши.

Олий маълумот мавжудлигининг ўзи қандай қилиб йирик компания бухгалтерининг малакасини тасдиқлайди, деган савол туғилади?
Қонуннинг янги таҳририда ташкилот фаолиятининг хусусиятлари, унинг даражаси ва кўламига боғлиқ ҳолда бухгалтерларнинг малакасига қўйиладиган минимал талабларни белгилаш таклиф қилинмоқда.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling