Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими


ХУЛОСАЛАР………………………………………………………………………


Download 136 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi136 Kb.
#1528758
1   2   3   4
Bog'liq
4 реферат

ХУЛОСАЛАР………………………………………………………………………


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР…………………………………………..


Кириш


Хусусиий ишлаб чиқариш объектининг ҳуқуқи муаллифга (муаллифларга) ѐки унинг ворисига(ворисларига) тегишли ва ихтиронинг патенти, дастлабки патенти билан тасдиқланади ѐки ишлаб чиқаришнинг фойдали модели намунаси кўринишда гувоҳнома берилади. Агар бир неча шахс бир бирига боғлик бўлмаган хусусий ишлаб чиқариш объектини яратган бўлса, унда патент, дастлабки патент ѐки гувоҳнома ҳуқуқига эгалик килиш ҳуқуқи биринчи бўлиб Патент идорасига ариза берган шахсга берилади. Объект муаллифидан қарама қарши ҳуқуқларига зид шу объектга ариза, патент, дастлабки патент ѐки гувоҳнома олинган бўлса, бунда муаллиф даъво аризаси билан патент, дастлабки патент, гувоҳнома беришига қарши чиқиши мумкин ѐки суд тартиби орқали патент эгаси сифатида ўзига тегишли патентни, дастлабки патентни, гувоҳномани қайтариб беришини талаб қилиши мумкин.
Дастлабки патент ва гувоҳнома дастлабки экспертиза натижасидан кейин берилади, патент эса тўлик экспертизадан ўтгандан кейин берилади.
Ижро патенти ихтиронинг долзарблигини, унинг аниқлигини ва фақат патент эгаси ижро патентини ҳал қила олишини, ихтирони ишлатиш унга тегишлигини гувоҳлик билдиради. Патент ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги маълумот бераѐтган томон исботини шартли далиллар билан, тўлик ҳажмда ҳуқуқий ҳимояси (ѐки унинг қисми) норози томонга юклатилади ва суд тартиби билан ҳал қилинади. Дастлабки патент ва гувоҳнома патент эгасига тўлик хусусий ишлаб чиқариш объектини бошқариш ва ишлатишнинг ҳуқуқини тасдиқлайди.
Патент эгасининг ҳуқуқлари – патент, дастлабки патент, гувоҳнома тўғрисидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий бюллитенида ѐзилган санасидан бошлаб ҳақиқий деб ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган 18-моддага мувофиқ ихтиро патенти 20 йил мобайинида амал қилади, намунали ишлаб чиқариш патенти эса сана устуворлиги ѐки бошқа санадан кейин 10 йил мобайнида амал қилади
Дастлабки патент ва гувоҳнома сана устуворлиги ҳисобланганда 5 йил мобайнида амал қилади. Ишлаб чиқариш намунаси ва фойдали модел гувоҳномасини, патентнинг амал қилиш муддатини Патент идораси патент эгаси томонидан берилган тақдимномасига асосон 3 йилдан 5 йилгача
узайтириб бериши мумкин. Дастлабки патент билан ҳимояланган хусусий ишлаб чиқариш объектига патент эгасининг тақдимномасига асосан, амалдаги экспертиза тўлик ўтгандан сўнг патент берилади.
Ихтиронинг ҳуқуқий ҳимояланиш ҳажми, фойдали моделнинг патенти, дастлабки патенти, гувоҳномаси формула билан аниқланади. Ишлаб чиқариш намунасининг патенти, дастлабки патент эса унинг аломатлари ва усуллари расмда кўрсатилади. Давлат маҳфий деб тан олинган ҳуқуқиий ишлаб чиқариш объекти ҳуқуқий ҳимояланиш алоҳида қонун билан бошқарилади. Объект ихтиро деб ариза берган бўлса хамда у, агар янги бўлса ва ихтиролик даражаси ишлаб чиқаришда қўллана олинса унга ҳуқуқий ҳимоя берилади. Ҳозирги техника ривожи даражасида ихтиро номаълум бўлса – бу янги ихтиродир.
Хозирги техника даражасидан тубдан бошка йўл қўлланилган бўлса ихтиро даражаси бўлади. Агарда ихтиронинг сана устуворлигидан олдин жаҳонда оммабоп бўлса техника ривожи даражаси ўз ичига турли хил маълумотларни киритади. Ихтиронинг кераклигини аниқлангандан кейин чиқарилмаган, лекин илгари берилган аризаларни ҳисобга олинади. Агар ихтиро ишлаб чиқаришда, алоқа ва бошқа соҳада қўлланилса, ихтирони ишлаб чиқаришда қўлланилди деб айта оламиз.
Патент идорасига ариза берилгандан сўнг 6 ой муддат ўтгач маълумотлар ошкор қилинса, муалиф, аризачи ѐки бошқа шахс томонидан ихтирога тегишли маълумотларн оммабоп тарзда ошкор қилинса, ихтиро патент лаѐқатлигига таъсир кўрсатмайди, маълумотларни тўғридан-тўғри ѐки бошқа йўл билан олинган бўлса, буларни ҳолат деб тан олинмайди. Бу далилни муаллиф (аризачи) исботлаб бериши зарурдир.


Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling