Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими
Download 136 Kb.
|
4 реферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патент фонди
Патент ҳужжатлари – бу нашр қилинган ѐки нашр қилинмаган буюртма қилинган ѐки ихтиро, саноат намуналари, фойдали моделлари сифатида тан олинган илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва ташаббускорлик натижаларига ва маълумотларига, шунингдек ихтиро қилувчиларнинг ҳуқуқлари, патент эгалари тўғрисидаги маълумотларга ва саноат намуналарни, фойдали моделларни, товар белгисиларини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлган ҳужжатларнинг мажмуаси ҳисобланади.
Патент ҳужжатлар патент муассасаларнинг расмий нашрларини – ихтиро, патент, тадқиқотларнинг таърифлари, расмий патент бюллетенлари, ихтиро ва тадқиқотларга, саноат намуналарга, фойдали моделларга, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига бериладиган буюртмалар тўғрисидаги олдиндан ѐзилган таърифларни назарда тутади. Сўнгги пайтда патент ҳужжатларининг янги турлари кенг тарқалади: берилган буюртмаларга тегишли бўлган таърифлар ва бошқа расмий нашрлар. Патент муассасасига берилган буюртмаларнинг таърифлар ҳисобланмаси қонун ҳужжатлари билан суриб қўйилган экспертиза тизими сифатида назарда тутилган давлатларда ишлаб чиқилади. Одатда буюртмага илова қилинадиган ихтиронинг таърифи ҳамма кўриши учун патент кутубхонасида намойиш қилинади. Бундай «ҳисобланма» нашрга тенглаштирилади. Бундай тизимнинг бош афзаллиги ахборот тезлиги ҳисобланади, чунки тахмин бўлаѐтган ихтиролар таърифларнинг ҳисобланмаси буюртма берилган кунидан бошлаб 18 ойдан кечикмасдан ишлаб чиқилади. Ҳозирги кунда патент фондида 50 миллионга яқин ихтиро таърифлари мавжуд. 10 миллион саноат намуналарига каталоглар ва гувоҳномалар, 5 миллиондан ортиқ фойдали буюмларга гувоҳномалар. Ҳар йили Патент муассасаларига жаҳоннинг 100 давлатидан муаллиф гувоҳномаларига ва патентларга 950 мингта буюртма ва 310-340 минг ихтироларга 700 мингдан ортиқ муҳофаза ҳужжатлари берилади. Патент фонди – бу маълумот-қидирув аппарати билан таъминланган патент ҳужжатларнинг тизимлаштирилган мажмуаси ҳисобланади. Ихтироларнинг таърифлари патент ҳужжатларининг асосий тури ҳисобланади. Ҳар бир таъриф битта ихтирога тегишли бўлиб уни тушуниш ва амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Ўзбекистон давлат патент-техник кутубхонасида жаҳоннинг 57 давлатидан келган патент ҳужжатлари тўпланган. Бошқа илмий-техник манбалари билан қиѐслаганда патент ҳужжатлар қатор фазилатларга эга, аниқроғи патент ҳужжатлар сўнгги 150-200 йил мобайнида одамзот томонидан яратилган илмий-техник қарорлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ тизимлаштирилган тўплами ҳисобланади. Патент ҳужжатлари реклама ва текширилмаган маълумотларга эга эмас, чунки кўпинча янгилик ишончномаси патент экспертизаси томонидан текширилади. Шу билан бирга ихтиро бир вақтнинг ўзида ҳар хил давлатларда патентланиши, битта ихтиро бўйича бир нечта таъриф нашр қилиниши мумкин. Бир хил ихтиро учун ҳар хил давлатларда берилган патентлар Download 136 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling