Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти


Download 0.84 Mb.
bet2/12
Sana17.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1553786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
пахта етиштиришнинг янги усули лойихаси (2)

2023 йил танлови

Лойиҳа номи:


Пахта етиштиришнинг янги усули технологиясини ишлаб чиқиш.



Лойиҳа номери:

Фан йўналиши: Қишлоқ хўжалиги, ва атроф-мухитни мухофаза қилиш

Лойиҳа раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи: т.ф.ф.д.,PhD., Мелибоев Мираъзам Фозилжон ўғли



Лойиҳа раҳбарининг телефон рақами ва электрон манзили: Тел: (93) 491-44-53
Иш телефони: (69) 228-76-68
E-mail: mirazamm@bk.ru



Лойиҳани молиялаштиришни амалга оширадиган ташкилотнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи: Наманган муҳандислик-технология институти (НамМТИ)

Лойиҳани молиялаштириш ҳажми (минг. сўм.) 2023-2025 йилда.
3 000.000.000 млн­

Лойиҳани бошлаш йили:
2023 йил 1 май

Лойиҳани тамомлаш йили: 2025 йил 30-июн

Асосий иштирокчиларнинг фамилияси, исми, шарифи (тўлиқ)

  1. Мелибоев Мираъзам Фозилжон ўғли

  1. Нематуллаев Хабибулло Хамидуллаевич

  1. Алиев Олимжон Орибжон ўғли

  1. Хошимхўжаев Мадаминхўжа Маматхонович

  1. Ирисова Шахноза Фахридиновна

  1. Нематуллаев Аброр Хабибуллаевич

  1. Қўчқорова Зохидахон Абдугаппаровна

  1. Дадаханова Гулноза Ахмаджановна

  1. Насриддинов Ахмаджон Абдухамидович

Аризани тайёрлашда учинчи шахсларнинг ва/ёки ҳуқуқ эгаларининг розилиги билан материалларни Вазирликка тақдим этиш ва уларни Вазирлик томонидан экспертизасини ўтказиш ва оммалаштириш бўйича муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлари бузилмаганлигини кафолатлайман (ариза аннотацияси кўринишида).

Лойиҳа раҳбарининг имзоси
Мелибоев М.Ф./ __ /

Аризани рўйхатдан ўтказиш санаси

Ташкилот раҳбарининг имзоси


проф О.О.Маматкаримов / __/







1-ШАКЛ


    1. Лойиҳа тўғрисида маълумот


ўзбек тилида Пахта етиштиришнинг янги технологиясини яратиш.


Лойиҳа номи:
Илмий ва инновацион фаолиятнинг устувор йўналиши:

    1. Ключевые слова (не более 15 слов)

ўзбек тилида: nav, texnologiya, davr, yangi usul, yetishtirish, paxta seleksiyasi
рус тилида: нав, технология, новый метод, выращивание, выбор хлопка

    1. Аннотация проекта (объем не более 1,5 страниц; в том числе, коротко – актуальность выше указанных научных проблем и научных новаций)

Республикамизда деҳқончиликни асосий тармоқларидан бири бўлганпахтачиликни ривожлантиришдаер, сув ва бошқа ресурслардан тўғри фойдаланибиқтисодий самарадорлигини таъминлайдиган замонавий инновацион ресурстежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Ўз навбатида асоссий муаммолардан бири бўлган сўғориш сувини тежаш, тупроқ деградациясининг олдини олиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш, ошириш ва муҳофазасини таъминлашданоанъанавий агрорудалардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга.
Бугунги кунда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва яхшилаш, шунингдек қишлоқ хўжалик экинларнинг озиқа режимини оптималлаштиришда дунёда кенг миқиёсда ноанъанавий агрорудалардан қўшимча озиқа сифатида фойдаланилмоқда. Дунё бўйича бентонит лойқаси захираси 10 миллиард тоннадан ошиқ бўлиб, уларнинг қарийб 45 % Хитойда, 15 % АҚШда ва Туркияда 7 % ни ташкил этиб, улардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг фойдаланилиб келинмоқда. Ноанъанавий агрорудаларни қўшимча озиқа манбаи сифатида минерал ўғитлар билан биргаликда қўлланилиши тупроқнинг агрофизик, агрокимёвий хусусиятларини яхшилайди, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ва сифатини оширади. Ҳозирги кунда органик ва минерал ўғитлар тақчиллиги кузатилаётган даврида дунёнинг бир қатор АҚШ, Франция, Нидерландия, Россия, Хитой, Австралия, Уганда ва Ўзбекистон каби мамлакатларида қишлоқ хўжалиги экинларни озиқлантиришда заҳираси мўл ва арзон маҳаллий ноанъанавий агрорудалардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб ўз навбатида қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳсулот сифатини яхшилаш билан бир қаторда ҳосилдорлигининг ошишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Лойиҳанининг илмий-амалий зарурияти ва долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон фармонининг 1-банди “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси қишлоқ хўжалиги ерларидан ҳамда сув ва гидроиншоотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларининг максимал маҳсулдорлик салоҳиятига эришиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини тиклаш, давлат-хусусий шериклик доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратиш, илғор деҳқончилик тизимларини ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг юқори ва интенсив агротехнологияларини жорий қилиш бўйича агротехник, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий ирригация ва мелиорация технологиялари ҳамда ерларни суғориш усулларини кенг жорий этиш” ва 7-бандида “ тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилишини” ҳамда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси дастурининг 3.3.-бобида “.. қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурстежамкор технологиялардан самарали фойдаланиш натижасида айниқса қишлоқ хўжалик экинларини озиқлантиришда минерал ва маҳаллий ўғитларнинг самарадорлигини ошириш ..”га қаратилган чора-тадбирларида белгиланган вазифаларини ижросини таъминлашга қаратилиши билан изоҳланади.
Ушбу лойиҳани бажарилишида хорижий ва махаллий олимларнинг илмий-амалий тажрибаси ва республикада ғўзани етиштиришда ноанъанавий агрорудаларни қўллаш йўллари, суғориш сувларидан самарали фойдаланиш, ушбу жараёнларнинг элементларини синаш натижаси юзасидан тайёрланган таклифлар ва тавсиялар таҳлили билан биргаликда агротехнология йўналишидаги комплекс тадқиқотларни амалга оширилиши асос қилиб олинган. Лойиҳада, бентонит лойқалари биланчигитни қобиқлаш ва ғўза парваришида ресурстежамкор суғориш усулини қўллаш орқали юқори ҳосил олишни таъминлайдиган агротехнология элементлари ишлаб чиқилади ҳамда фермерлар ва кластерларга илмий-амалий тавсиялар тайёрлаб берилиши режалаштирган.

Кутилаётган натижалар ва уларнинг аҳамияти (кутилган натижалар ва уларнинг илмий ва ижтимоий аҳамиятга эгалиги (режалаштирилган натижаларнинг жаҳон миқёсидаги тадқиқот натижаларига мувофиқлиги, лойиҳада режалаштирилган натижаларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалиётга татбиқ этиш имкониятлари)


Пахта етиштиришнинг янги усулида чигит экишдан аввал пахта етиштириш учун сарфланаётган ўғитни 90%ини чигит остига 35-45 см чуқурликда солиб, кейин чигит экилади. Ғўза 3-4 чинбарг чиқарганда культувация қилиниб, чигит экишдан аввал солинган ўғитгача етиб олиш учун 100 кг/га азотли ўғит солинади ва кейи суғориш билан бошқарилади.

  1. Бунда хосилдорлик анъанавий пахта етиштириш усулига нисбатан 50% миқдорда ортиқ олиш кутилади.

  2. Сув сарфи 50%га иқтисод қилинади.

  3. Пахта етиштириш янги усулида пахтанинг тан нархи анъанавий усулда пахта етиштириш усулига нисбатан 50% иқтисод қилинади(арзонга тушади).

  4. Янги усулда экилган пахтанинг 90% хосили 15 августдаёқ очилиб улгуради.

Пахтани янги усулда етиштиришдан барқарор иқтисодий самарадорликка ҳамда чет эл инвистицияларини жалб қилиш имкониятларига эришилади.



    1. Илмий жамоа таркибига киритилади:

ўзбек тилида:
Лойиҳа ижрочилари (шунингдек, раҳбари), шу жумладан 5 та
40 ёшгача бўлган ижрочилар: 4 та
Фан доктори, профессор 1
Фан номзоди, доцент: 2 та
Ассистент 1 та
Талаба 1 та

    1. Илмий жамоа лойиҳани амалга ошириш жараёнида унинг натижалари бўйича “Фан тармоғи” (Web of Science Core Collection) или “Скопус” (Scopus) маълумотлар базасида индексланган хорижий нашрларда камида 2 та нашр ишини эълон қилади.

Лойиҳа натижаларини чоп этиш учун мўлжалланаётган илмий нашрлар ҳақида маълумот, шу жумладан, “Web of Science Core Collection”, “Scopus” маълумотлар базасида индексланган нашрлар, шунингдек, мақола, шарҳ, монография ёки бошқа турдаги нашр ишлари кўрсатилади.
Лойиха натижалари юзасидан “Scopus” маълумотлар баъзасида 2 та, “Googl scoolar” да 2 та, ОАК эътироф этган Ўзбекистон журналида 2 та мақола, 2 та тавсиянома ва 1 та монография нашр эттирилади.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling