Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факултети
Download 46.32 Kb.
|
Мустақил иш таиерлашнинг режаси 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишнинг мақсади
- Мустақил ишнинг вазифалари
- Мустақил иши мавзусининг илмий янгилиги
Мустақил иши мавзусининг объекти: миллий маънавиятимиз тарихий такоми босқичлари, уни динамикаси характерини илмий ўрганишнинг замонавий усуллари.
Мустақил иши мавзусининг предмети: миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усулларини таҳлил қилиш орқали Янги Ўзбекистон маънавиятини юксалтириш билан боғлиқ муаммони ҳал қилишдаги ролини асослашдан иборат. Мустақил ишнинг мақсади: миллий маънавиятимиз такоми босқичларида ортирилган умумбашарийликка хос жиҳатларнинг ҳозирги шароитдаги аҳамияти, инсон камолоти, жамият тараққиёти ролининг амалий аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат. Мустақил ишнинг вазифалари: - миллий маънавиятимиз такоми босқичларидаги қадриятларнинг жамиятимиз кишилари айниқса, ёшлар маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришдаги алоқадорлик асосларини янгича фалсафий тамойиллар асосида таҳлил қилиш; - миллий маънавиятимиз такоми босқичларида илгари сурилган маънавий-маърифий ғояларнинг ҳозирги даврдаги амалий аҳамиятини таснифлаш; - миллий маънавиятимиз сарчашмаларининг бугунги ғоявий тарбияда тутган ўрнини илмий таҳлил этиш. - миллий маънавиятимиздаги комил инсон маънавий борлиғи ҳақидаги ғояларни баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кўрсатиш; -ёшлар онги ва турмуш тарзига маънавий-ахлоқий меъёрларни сингдиришда миллий маънавий қадриятларнинг ўрнини таҳлил қилиш; - миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усулларини самарадорлигини оширишга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар. Мустақил иши мавзусининг илмий янгилиги: - ҳозирги глобаллашув шароитида миллий маънавиятимиз хазинасидаги чуқур фалсафий маънавий-маърифий ғояларни жамиятимиздаги соғлом маънавий муҳитни асраб-авайлашдаги роли илмий-фалсафий таҳлил қилинган; - эришилган барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлашда, давр ёшлари маънавиятини шакллантиришда миллий маънавиятимиз меросимизнинг унверсал аҳамияти таҳлил қилинган; - миллий маънавиятимиз структураси, уларни жамият маънавий-маърифий динамикасидаги роли миллий ғоя ва ижтимоий фалсафа контекстида тавсифланган; - миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганиш усуллари таҳлил этилган ва унинг бугунги аҳамияти ёритилган; - миллий маънавиятимиз такоми босқичларидаги қадриятларини инсон камолоти ва жамият ҳаётига ижобий таъсир имкониятлари ўрганилган; - миллий маънавий меросимизда илгари сурилган маънавий-маърифий қадриятларни кишилар турмуш тарзига сингдиришнинг илмий усуллари ишлаб чиқилган. - миллий маънавиятимиз такоми босқичларида илгари сурилган маънавий-маърифий ғояларни ўрганишга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган; - жамиятимиз маънавий ҳаётни янада соғломлаштиришда миллий маънавий меросимизнинг таъсир самарадорлигини оширишга қаратилган амалий таклифлар ва методологик тавсиялар ишлаб чиқилган. Download 46.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling