Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги навоий инновация институти


Download 147.5 Kb.
bet4/5
Sana21.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1643010
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
АСОСИЙ МАКРОИКТИСОДИЙ КУРСАТКИЧЛАР

Ихтиёрдаги даромад
1.2. Миллий хисоб тизимининг бошка кўрсаткичлари.
ЯММ кўрсаткичи хаёт даражаси, мамлакатдаги фаровонлик тўгрисида тўлик тасаввур беролмайди. Шунинг учун америкалик иктисодчилар У.Нордхаус ва Ж.Тобин томонидан 70-йилларда Соф Иктисодий Фаровонлик кўрсаткичи олдинга сурилди.Бу кўрсаткич ЯММда хисобга олинмаган, лекин фаровонликни оширишга каратилган хамма хизматларни ўз ичига олади. Масалан, бўш вактни маълумотни ошириш учун фойдаланиш, уй хўжаликларининг уй ишлари билан бандлиги, рухсат этилган, лекин соликка тортилмаган ишлар (уйни ремонт килиш учун ишчи ёллаш ва бошкалар), хамда фаровонликни пасайтирадиган атроф мухитни ифлослаш каби негатив холатларни хам ўз ичига олади.
Махсулот ишлаб чикариш хажмини ўлчашда яна бир кўрсаткич ялпи ички махсулот кўрсаткичи хисобланади. Бу кўрсаткич факат мамлакат ичкарисида ишлаб чикарилган ва шу мамлакат ишлаб чикариш факторлари ёрдамида чикарилган махсулот ва хизматларни ўз ичига олади. Бу кўрсаткич бир ахоли жон бошига тўгри келадиган ялпи ички махсулот кўрсаткичини хисоблашда кўлланилади. Охиргиси эса миллий фаровонлик даражасини ифодалайди.Ўзбекистон Республикасида миллий ишлаб чикариш кўрсаткичлари куйидаги жадвалда кўрсатилган.
1.1.Жадвал.
Миллий даромад хисоблари*.

Кўрсаткичлар

1995

1996

1997

1998

1999

Якуний ЯИМ (млрд.сўм)

302,8

559,1

976,2

1416,2

2048,4

Шахсий истеъмол (ЯИМ дан %)

50,6

55,2

60,8

62,3

64,3

Давлат истеъмоли (ЯИМ дан %)

22,3

22,1

20,5

20,6

19,9

Умумий ички инвестициялар (ЯИМдан %)

24,2

23,0

18,9

14,8

15,3

Умумий ички жамгармалар (ЯИМдан %)

27,1

22,7

18,7

16,5

15,8

Соликлардан даромад (ЯИМдан %)

27,5

26,3

22,8

24,2

30,4

Хукукмат харажатлари (ЯИМдан %)

32,6

36,4

32,2

34,4

32,2

Экспорт (ЯИМ дан %)

31,6

34,2

29,8

23,7

19,5

Импорт (ЯИМ дан %)

28,7

34,5

30,0

22,0

19,0

Даромад (ЯИМ дан %)

27,5

26,3

22,8

24,2

30,4

Умумий бюджет таксимоти (ЯИМдан %)

2,8

1,5

2,4

2,1

1,8

* Доклад о человеческом развитии. Ўзбекистан 2000



1.3. Нархлар умумий даражаси.


Реал хаётда нархлар доимо ўзгариб туради. Нархлар ўзгаришлари хам турлича. Шунинг учун мамлакатда инфляция ёки дефляция ва канча микдорда нархлар тушган ёки ошганлигини аниклаш учун нархларнинг умумий даражасини аниклаш зарур. Нархларнинг умумий даражаси бу кенг гурух товар нархининг нарх индекси ёрдамида ўлчанадиган ўртача даражасидир. Нарх индекси маълум вакт давомида нарх ўртача даражасининг нисбий ўзгаришини ифодалайди.
Нархлар индекси, бошкача килиб айтганда, товарларнинг маълум термаси умумий нархлари ўртасидаги нисбат хисобланади.
М аълум товарлар термаси эса «бозор савати» дейилади. Нарх индекси куйидаги формула оркали топилади:

Нарх индексларининг бир неча турлари мавжуд. Истеъмол нархлари индекси, ишлаб чикариш товарлари индекси, ЯММ нархи индекси ёки ЯММ дефлятори.


ЯММ нархлари индекси ёрдамида хар бир ишлаб чикариш хажми нархини ўтган даврдаги худди шундай ишлаб чикариш хажмини жорий йилнинг нархи билан таккослаш мумкин. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан ЯММ индекси нархи ошган бўлса, дефляцияни кўрсатади.
Бу индекс реал ва номинал ЯММни таккослашда хам кўлланилади. Жорий нархларда ифодаланган ЯММ инфляция ёки дефляцияни хисобга
о лган холда ўзгартирилса, реал ЯММ аникланади. У куйидагича хисобланади:
Нарх индекси инфляция даражасини аниклашда кўлланилади.
Унинг формуласи:


Процент ставка.
Мухим макроиктисодий кўрсаткич сифатида процент ставка ишлатилади. Процент ставка - бу кредитга бериладиган пулларга тўлов. Процент ставка даражаси иктисодда мухим рол ўйнайди. Процент ставкалар даражаси турлича бўлиши мумкин. Процент ставкалар дифференциацияси карз берувчининг таваккал килиши даражасидан боглик.
Процент ставкалар бозор механизми таъсири остидадир: пул таклифи тушса, процент ставка ўсади ва аксинча.
Номинал ва реал процент ставкаларни фарк киладилар. Реал процент ставка инфляция даражасини хисобга олган холда аникланади. У талаб ва таклиф асосида аникланадиган номинал процент ставкадан инфляция даражасини айириш билан аникланади:

Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling