Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet12/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Услубнинг мақсади: ўқувчиларнинг ўзгалар фикрини ҳурмат қилган ҳолда далиллаш, ишонтириш, асослаш; муросага келиш ва излаш қобилиятларини ривожлантириш; уларда муаммоли вазиятларни олдиндан кўра билиш, уларни ҳал қилиш йўлларини излаб топиш, мунозара олиб бориш маҳорати, ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш, таъсир эта олишга ўргатиш ва баҳслашиш маданиятини шакиллантириш.
Услубдан кутиладиган натижа: ўқувчилар машғулот давомида ностандарт вазиятларда ўзини ва жамоани бошқара олиш, муаммоли вазиятларни тушуна билиш ва уларнинг ечимини аниқлашда ўз услубларини топа билиш, ўз фикрларини бошқаларга ўтказа олиш, таъсир эта олиш усулларига ҳамда баҳслашиш маданиятига ўрганадилар.
Т – чизма” услуби
Ушбу услубдан машғулотнинг бошланиши, яъни ўтган мавзуни қисқача такрорлаб, ўқувчиларга уни яна бир бора эслатиш, бу борадаги билимларини мустаҳкамлаб олишда фойдаланиш қулайдир. Ушбу услубни ўқувчиларни тўрт–беш нафардан иборат кичик гуруҳларга бўлган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларнинг мавзуда кўриб ўтилган реал вазият, унинг келиб чиқиш сабалари ёки аниқ бир предмет ва унинг бошқа ўхшашларидан ўзаро фарқини аниқлаб олиш, бу орқали мавзуга тегишли турли ходисалар ёки ёрдамчи воситаларнинг ўзаро фарқини аниқлаб олиш, ўз фикрини далиллаш, ишонтириш, асослаш.
Услубдан кутиладиган натижа: ўқувчиларнинг машғулотда кўриб ўтилган мавзудаги турли атамалар, фавқулодда вазиятлар турлари, турли қутқарув асбоб-анжомлари ва бошқа соҳага оид билимлари мустахкамланади.
Ақлий ҳужум” услуби
“Ақлий ҳужум” (инглиз тилидан “brainstorming” – “ақллар тўзони”) - амалий ёки илмий муаммоларнинг ечимини жамоавий юзага келтириш услубидир.
Мазкур услуб муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни хал этишда кенг қўлланиладиган услуб саналиб, у машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва хар томонлама фикр юритиш хамда ўз тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма хамда малакаларни хосил қилишда рағбатлантирилади. Бу услуб ёрдамида ташкил этилган машғулотлар жараёнида ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оригинал ечимларни топиш имконияти туғилади. “Ақлий хужум” услуби танлаб олинган мавзулар доирасида маълум қадриятларни аниқлаш ва уларга муқобил бўлган ғояларни танлаш учун шароит яратади.
“Ақлий хужум” услубининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида машғулот раҳбари томонидан берилган саволга ўқувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга ўқувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) маҳкамланади. “Ақлий хужум” услубининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу услуб тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling