Технологиянинг мақсади: Ўқувчиларни эркин, мустақил ва мантиқий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб улардан назарий ва амалий тушунча ҳосил қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир эта олишга, уни маъқуллашга, шунингдек, мавзунинг таянч тушунчаларига изоҳ беришда эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.
Технологиядан кутиладиган натижа: ўқувчилар мавзу бўйича эгаллаган билимларини ёдга олган ҳолда бевосита амалий қўллаш орқали мустахкамланади. Гуруҳда ишлаш, ўз фикрини бошқаларга тўғри етказа олиш қобилияти номоён бўлади, шакилланади.
“Тушунчалар таҳлили” услуби
Ушбу услуб ўтилган мавзуни такрорлаш, мустаҳкамлаш, ўқувчилар томонидан ёдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича машғулот раҳбари томонидан тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва машғулот раҳбари томонидан қисқа вақт ичида барча ўқувчиларни баҳолай олишга, оғзаки ҳамда ёзма нутқларини такомиллаштиришга йўналтирилган.
Услубнинг мақсади: ўқувчиларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эта олиш, ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига ҳурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатади.
Услубнинг қўлланилиши: ўқув машғулотларининг барча турларида (машғулот бошланиши ёки охирида) ўтилган мавзунинг ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки турли назорат синовлари ўтказиш шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин ўқувчиларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин.
“Венн диаграммаси” услуби
Ушбу услубдан ўтилган мавзу бўйича ўқувчилар билан маълум бир объект, тушунча, ғоя, ҳодисани таққослаш фаолиятини ташкил этиш жараёнида фойдаланилади. Бунинг учун қуйида келтирилган диаграмма ёрдамида кўриб ўтилган мавзу бўйича икки ва уч жиҳатларни ҳамда умумий томонларни солиштириш, таққослаш ёки қарама-қарши қўйиш мумкин. Ушбу услуб ўқувчиларнинг тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |