Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet17/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Техниканинг мақсади: Ўқувчиларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлиги ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, мустақил равишда ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, шунингдек, ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатиш.
Техниканинг қўлланилиши: ўқув машғулотларининг барча турларида ўтилган мавзуни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун, шунингдек янги мавзуни бошлашдан олдин ўқувчиларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган. Ушбу техникани машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка тартибда ташкил этиш мумкин.
Блиц сўров” услуби
Ушбу услуб орқали амалга ошириладиган муайян бир ҳаракатлар, тадбирлар ва қоидалар кетма-кетлиги бўйича ўқувчилар олган назарий билимларини синовдан ўтказиш ҳамда амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш мумкин. Услубни афзаллик томонларидан бири бир вақтда ўқувчиларда якка ва гуруҳлар шаклида қўлланилади. Услубий қўлланмани тузувчилар томонидан ўтказилган машғулотлар жараёнида ушбу услуб қўлланилганда якка тартибда берилган жавобларга нисбатан гуруҳ таркибида берилган жавоблар баҳоси юқорилиги кузатилди. Бу ўз навбатида ўқувчиларнинг гуруҳ бўлиб ишлашда мавзу бўйича олган билимларини амалий қўллашига, тўғри жавобни танлаш жараёнидаги баҳс-мунозаралари натижасида билимлари янада мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
Услубнинг мақсади: ушбу услуб орқали ўқувчиларда тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма – кетлигини аввал якка тартибда мустақил равишда белгилаш, кичик гуруҳларда ўз фикрини башқаларга ўтказа олиш ёки ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ёки ўз фикрида қолиш, бошқалар билан хамфикр бўла олиш каби кўникмаларни шакиллантириш.
Услубнинг қўлланилиши: ўқув машғулотларининг барча турларида муайян бир харакатлар тартибини ўқувчилар билишини аниқлаш, ўтилган мавзуни ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки турли назорат синовларини ўтказиш учун мўлжалланган. Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка тартибда ташкил этиш мумкин. Шунингдек, ўқувчиларни бирор бир жараённинг қатъий бажариладиган кетма-кетликдаги тартибига риоя қилишларига ўргатишда ҳам қулай саналади.
Резюме” услуби
Бу услуб мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Услубнинг моҳияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади. Айни пайтда уларнинг алоҳида элементлари муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling