Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet25/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Венн Диаграммаси

3.1-расм. Венн диаграммаси

Диаграммада 1 рақами табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар туташувида, шунга кўра уларнинг ўхшаш томони – ФВ, зарарли ва хавфли омиллар юзага келади, инсон организмига салбий таъсир кўрсатади; фарқли томони – табиий тусдаги ФВлар инсон иштирокисиз, техноген тусдагиси эса инсон фаолиятига боғлиқ ҳолда юзага келади;


2 рақами табиий ва экологик тусдаги ФВларда – буларнинг ўхшаш томони саломатликка салбий таъсир кўрсатади; фарқи – табиий тусдаги инсон фаолиятига боғлиқ эмас; экологик тусдагиси инсон фаолиятига боғлиқ ҳам бўлади;
3 рақами – экологик ва техноген ФВ бирикувида – уларнинг ўхшашлиги ва фарқи олдингидай;
4 барча ФВлар инсонга салбий таъсир этади, булар ўхшашлик, фарқлари олдинги ҳолатдан келиб чиқиб тушунтирилади. Бунинг аҳамиятли томони талаба расмга қарагандаёқ, ФВ турлари ҳақида, уларнинг салбий таъсирлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши осонлашади.
Юқорида келтирилганидан ташқари жуда кўплаб интерфаол усулларни замонавий ўқитишга жорий этиш мумкин.
Ўзбекистонда педагогик инновациянинг ривожланиши педагог олимлар (С.Ғуломов, Б.Фарберман, У.Нишоналиев, Н.Сайидахмедов, М.Очилов, Р.Ишмуҳамедов, М.Махмудов ва бошқалар)нинг ҳаракати мактабининг тез ривожланишига бўлган талаб билан боғлиқ. Шу сабабли янги билимларга бўлган талаб, янги «янгилик», янги «инновация», «инновацион жараён» тушунчаларини англаш талаби ортди.
Фан ва техниканинг жадал ривожланиши чиқаришидаги кўпгина касблар фақат маълумотли кишиларнигина эмас, юксак ривожланган, ижодий қобилиятга эга мустакил фикрлай оладиган касб эгаларини жалб қилишни талаб қилмоқда.
Шундай экан, малакали кадрлар тайёрлаш жараёнининг ҳар бир босқичида таълимни самарали ташкил этиш, уни юқори босқичларга кўтариш борасида муайян вазифаларни амалга ошириш лозим.
Мазкур услубий ишланмада педагогик технологияга ёндашув асосида таълим жараёнини ташкил этиш ва уни амалга ошириш, яъни ўқув мақсадларини аниқлаштириш орқали муайян натижага ҳамда таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашларига эришиш шу йўл билан таълим жараёнида юқори самарадорликка эришиш кабилар хусусида сўз юритилади.
Таълим усулларини ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишларини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик–кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда интерфаол усулларни қўллаш ва таълим олувчиларни оммавий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. Бу усуллар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling