Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Download 0.95 Mb.
|
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23
III - боб бўйича хулоса:
Маълумки, ҳар қандай соҳада инновацияларни кенг жорий этмасдан туриб яхши натижаларга эришиб бўлмайди. Шундай экан, “илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш” ҳар бир вазирлик олдида турган асосий вазифа саналади. Инсонлар билан ишлаш, уларни бошқариш орқали тизимни ривожлантириш ёки инқирозга олиб келиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир вазирлик ўзининг кадрлар сиёсатини, улар билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйишлари муҳим аҳамият касб этади. Ўрганишларимиз натижасида хулоса қилишимиз мумкинки, кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда хорижий тажрибаларни, инновацион технологияларни қўллаш орқали, мамлакатимизда юқори малакали кадрлар етиштириш, миллий меҳнат бозорига, умуман мамлакатимиз иқтисодиётига ижобий самара келтиради. ХУЛОСА Ҳозирги вақтга келиб инсон ҳаёт фаолият хавфсизлигини таъминлаш муаммолари янада кескинлашди. Жаҳондаги давлатларда ва минтақаларда бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, авариялар ва фалокатлар содир бўлиш частотаси ва фалокат келтирувчи кучи йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу фавқулодда ҳодисалар оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлмоқда, мислсиз иқтисодий ва бошқа турдаги зарарлар кўрилмокда. Шу сабабли турли хавф-хатарлардан ҳимояланиш масалалари, шу жумладан фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳам жуда муҳим масаладир. Бугунги давр шуни тақозо этмоқдаки, олий таълим муассасаларида таълим ва ўқитиш сифатини халқаро стандартларини жорий этиш асосида ОТМлари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш орқали аҳолига нисбатан талабалар ва битирувчилар сонини ошириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалалари қўйилган. Юқори малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш учун қуйидагилар таклиф этилади: буюртмачи (истеъмолчи)нинг юқори малакали, рақобатбардош кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш; олий таълим муассасаларининг интеллектуал мулки, профессор-ўқитувчиларнинг илмий педагогик салоҳияти, билим ва тажрибаси, маслаҳатчилик ва касбий қайта тайёрлаш бўйича малакаларидан самарали фойдаланиш амалиётини жорий этиш. Бунинг учун малака ошириш жараёнига уларни жалб қилиш ва шу билан бирга олий таълим муассасаларига амалиётчиларни жалб қилиш; ОТМлари билан фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида амалиёт шартномаларини такомиллаштириш; олий таълим муассасалари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш, олий таълим муассасалари билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибий тузилмалари ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш; кадрлар тайёрлаш тизимини моҳияти, замонавий ҳолати ва назарий асосларини такомиллаштириш, ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш; рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини бошқариш механизмини такомиллаштириш ҳамда илмий тавсиялар ишлаб чиқиш; кадрлар тайёрлашда олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини бошқаришда маркетинг тамойилларидан фойдаланиш, интеграция натижаларини прогнозлаштириш ва интеграция самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни шакллантириш. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling